Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Бизнинг маслаҳатлар

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммасининг ҳисоб-китоби

2014 йил 14 февралда ходим 1 мартдан меҳнат шарт­номасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Ходимнинг маоши – 360 000 сўм. Ўтган йил учун қўшимча тўловлар суммаси – 150 000 сўм. Ходимнинг жорий иш йили 2013 йил 1 ноябрдан бошланган. Жорий йилдан ташқари ҳамма йиллар учун унга таътил тақдим этилган. Меҳнат шартномаси шартларига биноан таътилнинг давомийлиги – 18 иш куни.

Ходимга фойдаланилмаган таътил учун қандай миқдорда компенсация тўланиши лозим?

 

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоб-китоби

Ходим 4 ой учун меҳнат таътилидан фойдаланмаган (2013 йил ноябрдан 2014 йил 1 мартга қадар).

Ходим таътилининг давомийлиги ишланган вақтига мутаносиб равишда 6 иш кунини (18 / 12 х 4) ташкил этади.

Таътил ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача ойлик иш ҳақи суммаси 372 500 сўмга (360 000 + 150 000 / 12) тенг;

бу ерда:

360 000 – компенсация ҳисоблаш кунига ходимнинг маоши;

150 000 – ўтган йил учун ҳисобланган қўшимча тўлов­лар суммаси.

Компенсация суммаси – 87 992 сўмга (372 500 / 25,4 х 6) тенг,

бу ерда:

372 500 – ўртача ойлик иш ҳақи;

25,4 – ойдаги олти кунлик иш ҳафтасида ўртача иш кунлари сони;

6 – иш кунларидаги таътилнинг давомийлиги.

Солиқ солиш

Компенсация суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниб, улар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларга ажратмалар объекти бўлиб ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 306-моддасига му­вофиқ, 2008 йил 1 январдан ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти СКнинг 172, 173, 174, 175-моддаларида келтирилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ҳисобланади. Шунга мувофиқ, фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар ишланмаган вақт учун тўловлар жумласига киради (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-банди) ва улар белгиланган тартибда ЯИТ ва суғурта бадали солиш объекти ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, 2012 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонунига асосан овқатланиш ва йўлкира учун қўшимча ҳақлар СК 174-моддаси бўйича компенсация тўловларига киритилган. Эндиликда ушбу тўловларга ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланиши керак.

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»

ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 2459 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-01-19 22:02:41, Улугов:
коллеж директори нафакага чикди хозирда 10 йиллик фойдаланилмаган таътили учун конпенсация сураябди ушбу конпенсация кандай тартибда хисобланади ва талаби тугрими

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика