Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Бизнинг маслаҳатлар

Ўриндошга таътил ҳақи қандай ҳисобланади?

Муҳаррир 2014 йил 2 январда нашриётга ўриндошлик асосида ишга қабул қилинган эди. Март ойида у асосий иш жойидан таътилга чиқаётганлиги сабабли 2014 йил 2 апрелдан таътил бериш ҳақида раҳбар номига ариза ёзди. Меҳнат шартномаси шартлари бўйича меҳнат таътилининг муддати 18 иш кунини ташкил этади. Ходимнинг иш ҳақи – 350 000 сўм. Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган қўшимча тўловлар суммаси ўтган давр учун 66 000 сўмга тенг. Йил бошидан даромади – 1 116 000 сўм.

 

Таътил вақтига ҳақ суммаси ҳисоби

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга таътил вақтига ҳақ ўрин­дошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда тўланади (Меҳнат кодексининг 143-моддаси).

Таътил вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш ҳисоб-китоб кунидаги лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда, уни ҳисобга олинаётган даврда белгиланган лавозим маошидан ортиқча суммаларнинг 1/3 (ходим биринчи йил ишлаётганлиги ва тўлиқ 3 ой ишлаб берганлиги туфайли) қисмига оширилиб амалга оширилади (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 1-банди).

Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи 372 000 сўм (350 000 + 66 000 / 3) бўлганда, таътилнинг муддати – 4,5 кун (18 / 12 х 3), таътил вақтига ҳақ суммаси – 65 905,51 сўмни (372 000 / 25,4 х 4,5) ташкил этади.

Солиқ оқибатлари

Ҳақ тўланадиган таътил вақтига ҳақ суммаси солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади ва йил бошидан бери олинаётган жами даромадга киритилади – 1 181 905,51 сўм (65 905,51 + 1 116 000).

Жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ йил бошидан бошлаб 88 642,91 (1 181 905,51 х 7,5%) сўмни, шу жумладан таътил вақтига ҳақдан 4 942,91 (65 905,51 х 7,5%) сўмни ташкил этади. Бюджетга ўтказиладиган даромад солиғи суммаси ШЖБПҲга ажратмалар суммаси миқдорида (даромаднинг 1%) 659,06 (65 905,51 х 1%) сўмга камайтирилиши керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, 2014 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг қуйи шкаласи 7,5 фоизгача туширилган (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова). Бундан ташқари, ҳисобланган таътил вақтига ҳақ суммасидан 6,5 фоиз ставка бўйича Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолиниши керак.

2014 йилга ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоизда сақланиб қолди, фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,5 фоиз миқдорида (2013 йилда 6 фоиз) белгиланди (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорининг 3-банди).

Пенсия жамғармасига бадал суммаси 4 283,86 сўмни (65 905,51 х 6,5 %) ташкил этади. Шундай қилиб, муҳаррир таътил вақтига 56 678,74 сўм (65 905,51 – 4 942,91– 4 283,86) миқдорида ҳақ олиши керак.

Бухгалтерия ҳисоби қуйидагича акс эттирилади:

Т/р

 

Хўжалик операция­ларининг мазмуни

 

Сумма

(сўмда)

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар ­корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

1

 

4,5 иш куни учун таътил вақтига ҳақ суммаси ҳисобланган

 

65 905,51

 

2010

 

6710

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

2

 

Таътил вақтига ҳақдан даромад солиғи ушлаб қолинди

 

4 942,91

 

6710

 

6410

 

Иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси

 

3

 

ШЖБПҲга ажратма ҳисобланди

 

659,06

 

6410

 

6530

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби, реестр

 

4

 

Таътил вақтига ҳақдан суғурта бадаллари ушлаб қолинди

 

4 283,86

 

6710

 

6520

 

Иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси

 

5

 

Кассадан таътил вақтига ҳақ тўланди

 

56 678,74

 

6710

 

5010

 

Тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордери

 

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»

ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 2450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика