Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Бизнинг маслаҳатлар

Қайта ҳисоб-китобга тайёр туринг

ЯСТ тўловчиси умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганда қайта ҳисоб-китоб ўтказиш тартиби қандай бўлади?

 

– Ҳисобот йили якуни бў­йича ходимларининг сони микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ходимлар сонидан ошиб кетган корхоналар мажбурий тартибда умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтишади. Ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқини йўқотган корхона (ходимлар сонининг белгиланган мезондан ошиши) ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китобни амалга оширади.

Қайта ҳисоб-китоб тартиби умумбелгиланган солиқлар тўловига ихтиёрий асосда ўтадиган, ходимлар сонининг кичик корхоналар учун белгиланган мезонларидан ошиб кетган корхоналарга татбиқ этилади. Бундай ва­зиятда қайта ҳисоб-китоб ўтган давр учун амалга оширилади (яъни қайси даврдан бошлаб корхона солиқ тўлаш тартибини ўзгартиришига қараб: 1-чоракка, ярим йиллик, 9 ойлик).

Қайта ҳисоб-китоб ўтказиш тартиби Солиқ кодексининг 351-моддасида белгиланган.

ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказиш учун солиқ тўловчилар қайта ҳисоб-китобни ЯСТнинг йиллик ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ бўйича ҳи­собга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этадилар.

Бунда қонунда белгиланган тартибда ва белгиланган шакл­ларда умумбелгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган ҳар бир солиқ ва мажбурий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар бўйича маълумотнома тақдим этилади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, ЯСТ бўйича Ҳисоб-китобларни солиқ органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тақдим этиш лозим.

Ўз вақтида тақдим этилган қайта ҳисоб-китоблар­га молия­вий санкция қўлланил­майди. Ҳисоб-китоблар 15 февралдан кейин тақдим этилган тақдирда, агар бу ҳолат солиқларнинг камайишига олиб келса, буҳол корхонанинг масъул шахс­ларига нисбатан энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-моддаси).

Агар ҳисоблаб чиқарилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ЯСТ суммасидан ошиб кетса, қайта ҳисоб-китоб ўтказишда корхоналарда солиқларни қў­шимча тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин. Ошиб кетган сумма бюджетга тўланиши лозим. Солиқ даври учун ҳи­собланган ягона солиқ тў­лови суммаси умумбелгиланган солиқлар суммасидан ошиб кетган тақдирда, бюджет билан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилмайди ва со­лиқни қайтариш амалга оширилмайди (Солиқ кодексининг 351-моддаси).

Ҳисобот йили якуни бўйича корхона савдо ёки умумий овқатланиш корхонасига кирмайди. У ЯСТ тўловида қолиши мумкинми?

– Ҳисобот йили якуни бў­йича савдо (умумий овқат­ланиш) корхоналарига кирмайдиган корхоналар ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқини йўқотадилар, солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақланиб қоладиган микрофирма ва кичик корхоналар бундан мустасно.

Агар ҳисобот йили тугаганидан сўнг 1 февралдан кечиктирмасдан ДСИга белгиланган шакл бўйича солиқ солиш тартибини танлаш тўғрисидаги ёзма хабарномани тақдим этса, кичик корхона (микрофирма) ЯСТ тўловчи бўлиб қолавериши мумкин.

Ҳисобот йили бўйича савдо/умумий овқатланиш корхоналари тоифасига кирувчи йирик корхоналар Солиқ кодекси 352-моддасининг тўртинчи қисмига биноан умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтишлари шарт. Бунда корхона йил якуни бўйича ЯСТ тўлаш ҳуқуқини йўқотган йил учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-ки­тоблар асосида ягона солиқ тўлови қайта ҳисоб-китобини амалга оширади. Ушбу тартиб 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан Солиқ кодекси 352-моддасига киритилган ўзгартиришларга биноан 2013 йил 1 январдан кучга кирган.

Ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилган биринчи чорак учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳамда мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан ва 1.01.2014 йилдан бошлаб – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод қилинади (25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонуни таҳриридаги Солиқ кодексининг 354-моддаси иккинчи қисми).

Агар корхона ходимлари сони кичик корхона мезони талабларига жавоб берса, у ҳолда ЯСТ тўлаш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида жойлашган, ходимларининг сони 25 кишигача бўлган корхона савдо корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган. 2013 йил якуни бўйича мол-мулкни ижарага беришдан олинган тушум (55%) сотиш ҳажмида энг юқори миқдорни ташкил қилади. 2014 йилда корхона воситачилик шартномалари бўйича ҳам товарлар сотишни бошлади, бундан ташқари мол-мулкни ижарага беришдан даромадларга эга.

Бир нечта фаолият тури билан шуғулланганимизда ягона солиқ тўлови қандай тўла­нади?

– 2013 йил якуни бўйича мазкур корхона асосий фаолият тури (мол-мулкни ижарага бериш) бўйича кичик корхоналар тоифасига мансубдир. Шунинг учун 2014 йилда у кичик корхона сифатида ягона солиқ тўловини Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига 9-1, 9-2-иловаларда белгиланган турли фаолият турларига тегишли ставкалар бўйича тўлашни давом эттириши мумкин:

улгуржи савдо бўйича – товар айланмасидан 5%лик ставка бўйича;

воситачилик шартномалари бўйича воситачилик фаолиятидан – воситачилик ҳақи суммасидан 33%лик ставка бўйича;

ижара бўйича – ялпи тушумдан 6%лик ставка бўйича, башарти ижара асосий соҳа фаолият тури бўлса. Акс ҳолда ижарадан олинган даромадлар бошқа операцион даромадлар деб тан олинади ва уларга асосий соҳа фаолият тури ставкаси бўйича солиқ солинади.

Бунда шуни ёдда тутиш лозимки, агар 2014 йил якуни бўйича ходимларнинг йиллик ўртача сони асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ходимлар сони мезонидан ошса, Солиқ кодекси 351-моддасига асосан бу корхона солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида турганда тўлаши керак бўлган барча солиқлар суммалари асосида ягона солиқ тўлови суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим бўлади.

Ходимларнинг йиллик ўртача сони мезонини танлаш учун асосий (соҳа) фаолият тури ҳам сотишдан олинган йиллик тушум асосида белгиланади.

Бундан ташқари, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади.

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери»

ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 2441 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика