Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Амалий бухгалтерия

Ширкатга бухгалтер нима учун керак?

Мен газетангизнинг кўп йиллик обуначисиман, МЧЖ бош бухгалтери бўлиб ишлайман. Бироқ жамоат фаолияти бўйича бизнинг ХУМШ бошқарувига раислик ҳам қиламан. Ширкат ходимлар штатига эга эмас, унга бошқарувчи компания хизмат кўрсатади.

ХУМШ солиқ инспекциясига қандай ҳисоботларни қайси муддатларда тақдим этиши керак? Охирги 2 йилда биз умумбелгиланган солиқлар (ҚҚС, фойда солиғи, инфратузилма солиғи, Йўл жамғармаси ва бошқа жамғармаларга ажратмалар) бўйича ҳисоботлар топшириб, уларда тушум суммасини кўрсатмаганмиз, яъни ноль қўйганмиз. Табиийки, солиқ суммалари ҳам нолга тенг бўлган. Ахир ХУМШ нотижорат корхонаси сифатида барча турдаги солиқлардан, бундан ЖШДС мустасно, озод қилинганку. ХУМШ бухгалтерия ҳисобини юритиши керакми?

Газетада нафақат ХУМШнинг оддий бухгалтерлари, балки солиқ инспекциясининг инс­пекторлари учун ҳам жавоб беришингизни сўрайман.

Раиса Александровна.

 

– Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати нотижорат ташкилоти ҳисобланади (12.04.2006 йилдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-32-сон Қонуннинг 3-моддаси, бундан кейин – ХУМШ тўғрисидаги Қонун). Ширкат хусусий уй-жой мулкдорларининг ташаббуси билан тузилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фао­лият юритади.

Нотижорат ташкилотлари ўз устав фаолиятлари доирасида қуйидагиларни тўламайдилар:

фойда солиғи (Солиқ кодексининг (СК) 126-моддаси);

қўшилган қиймат солиғи (СКнинг 197-моддаси);

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (СКнинг 257-моддаси);

мол-мулк солиғи (СКнинг 265-мод­даси);

ер солиғи (СКнинг 279-моддаси);

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (СКнинг 295-моддаси);

мажбурий ажратмалар:

– бюджетдан ташқари Пенсия жам­ғармасига (СКнинг 312-моддаси);

– Республика йўл жамғармасига (СКнинг 316-моддаси);

– бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаб­лари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига (СКнинг 3251-моддаси).

Бироқ ушбу моддаларда кўрсати­лишича, агар нотижорат ташкилотлари, ўзларининг устав фаолиятларидан ташқари, тадбиркорлик билан шуғуллансалар, олинган даромадлардан улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашлари керак. Агар ХУМШ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаса, СКнинг 34-моддасига мувофиқ юқорида кўрсатилган со­лиқлар ва тўловлар бўйича «нолли» ҳисоботларни топшириши керак эмас. Тадбиркорлик фаолиятидан даромад олганда сиз ушбу даромадлардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашингиз ҳамда солиқ органларига тегишли ҳисоб-китобларни топширишингиз керак.

Жисмоний шахсларга иш ҳақи ва бошқа даромадлар ҳисоблаб ёзилганда ХУМШ ЖШДС ва суғурта бадалларини ушлаши, белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзиши керак. ЯИТ ҳисоб-китобида ЯИТнинг энг кам миқдори қўлланмайди.

Бундан келиб чиқадики, тадбиркорлик фаолиятидан даромад мавжуд бўлмаганда сиз ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш кунида солиқ органларига фақат қуйидагиларни тақдим этишингиз керак:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар – МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-иловада келтирилган шаклда (СКнинг 187-моддаси 2-банди);

● Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоб-китоби – 2439-сон Қарорнинг 10-иловасида келтирилган шаклда (СКнинг 310-моддаси учинчи қисми).

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун­нинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 3-моддасида назарда тутилишича, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар бухгалтерия ҳисоби субъектларидир. ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 25-моддасига кўра эса ширкат бошқарувининг ваколатларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини, ширкатдаги ҳар бир кўп квартирали уй бўйича алоҳида-алоҳида маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши ҳисобини юритиш киради.

Бундан ташқари, ХУМШ банкда ҳисобрақам очади, унга ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари келиб тушиши керак ва ундан умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари ундирилади. Демак, маблағларнинг келиб тушиши ва фойдаланилишининг бухгалтерия ҳисоби жуда зарур. Шу сабабли сизнинг ХУМШ ширкат аъзолари мажбурий бадаллари ҳисоблаб ёзилишининг, уларнинг келиб тушиши ва сарфланишининг бухгалтерия ҳисобини юритиши керак. Жой мулкдорларининг умумий мол-мулкни, ер участкаси ва ХУМШ мол-мулкини сақлаш бўйича мажбурий бадалларини ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотлари хизматлари рентабеллигининг энг юқори даражасини шакллантириш чоғида харажатлар таркибини аниқлаш тартиби МВ, ИВ ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг АВ томонидан 10.04.2007 йилда 1672-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган.

Чораклик ва йиллик молиявий ҳисо­ботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомга (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ барча хўжалик юритувчи субъектлар солиқ органларига чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишлари керак. Улар Бухгалтерия баланси (1-шакл) ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни (2-шакл) ўз ичига олади, улар йил бошидан ошиб борувчи якун билан қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

чораклик молиявий ҳисобот – ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар;

йиллик молиявий ҳисобот – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

Бундан солиқ органларига молиявий ҳисо­ботни тақдим этиш шарт деган хулосага келиш мумкин, чунки 2-шаклда сиз даромад олинганлиги ёки унинг йўқлигини қайд этишингиз керак. Ушбу маълумотлардан сиз умумбелгиланган солиқларни тўловчи ёки тўловчи эмаслигингиз аниқланади, баланс маълумотларидан эса ХУМШ молия-хўжалик фаолиятининг ҳолати кўринади.

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 4164 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика