Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Қарзлар – капиталга

Хорижий корхонамиз 2008 йилда муассисдан еврода йиллик 8% тўлаш шарти билан қарз олган. Ҳозирги пайтгача қарз шартномаси асосида фоизлар ҳисоблаб ёзилган (қарз берувчига ҳисоблаб ёзилган сумманинг 90%и, 10%и – бюджетга фоиз солиғи). Бугунги кунга келиб эса биз на қарз берувчига, на бюджетга тўлай олмаяпмиз.

Кредитор билан келишувга кўра асосий қарз суммаси ва унга доир ҳисоблаб ёзилган фоизларни 2007 йилдаёқ шакл­лантирилган устав фондига киритиб, унинг суммасини кўпайтирмоқчи бўлган эдик.

Фоизлар ҳар чоракда 365 кун усули бўйича ҳисоблаб ёзилган (асосий қарз суммаси х 8% / 365 х чоракдаги кунлар сони). Ушбу усул қанчалик тўғри?

Асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни устав фондига киритиш билан бир вақтда фоизларга 10 фоизлик солиқни бюджетга ўтказиш керакми ёки бирор-бир имтиёзлар борми?

 

Ф.Бўронов,

бош директор ўринбосари.

 

– Қарзлар бўйича фоизли даромадни ҳисоблаб ёзиш усули (миқдори), фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади (Фуқаролик кодексининг 734-моддаси). Қонун билан тижорат банклари учун кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш тартиби белгиланган (Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида низомнинг1 17-банди). Қарз шартномалари бўйича фоизли даромадни ҳисоблаш усули ва унинг миқдори хўжалик юритувчи субъектлар – шартнома тарафларининг келишувига асосан белгиланади. Тегишинча, сизнинг ҳолатда қарз олувчи билан шарт­номада мустаҳкамланган ҳисоб-китоб усули тўғри бўлади.

Қарз шартномаси бўйича фоизларни ҳисоблаб ёзиш қарз мажбурияти тўлиқ сўндирилгунча ёки у бошқа сабабларга кўра бекор қилингунга қадар амалга оширилади. Хатдан кўриниб турибдики, сизнинг ҳолатда қарз шартномаси бўйича мажбуриятлар дастлабки мажбуриятни бошқа мажбурият – муассиснинг қўшимча улушини устав фондига киритиш билан алмаштириш тўғрисида келишув тузиш йўли билан бекор қилинади.

Қарз шартномалари бўйича ҳисоб­лаб ёзилган фоизларга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг (СК) 156, 160-моддалари). Унга доир имтиёзлар назарда тутилмаган. Солиқни тўлаш фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай амалга оширилади (СКнинг 165-моддаси). Сизнинг ҳолатда фоизлар пул билан тўланмайди, бироқ бюджетга солиқ тўланиши керак, чунки ҳисоблаб ёзилган фоизлар суммасининг устав капиталини кўпайтиришга йўналтиришлиши сизнинг қарз берувчи муассис олдидаги мажбуриятларингизни сўндириш, яъни фоиз тўлаш сифатида қаралади. Шу сабабли муассиснинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилган ҳиссаси миқдорини белгилаш чоғида ҳисоблаб ёзилган фоизлардан ушланган солиқни чегириш керак.

Бундан ташқари, баланснинг валюта моддалари билан операцияларда (шу жумладан хорижий валютада ифодаланган мажбуриятларда) Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ курсдаги фарқ ҳисобга олиниши керак.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 30.01.2004 йилда 1306-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ноила МУҚМИНОВА,
экспертимиз.

Прочитано: 2231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика