Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 18 / Энг яхши аудитор ким?

Энг яхши аудитор ким?

24 апрелда Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар миллий уюшмаси томонидан ­Молия вазирлиги иштирокида ташкил этилган конференция бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотларининг ишбилармонлик фаоллигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Конференцияда аудиторлик ташкилотларининг рейтинги эълон қилинди. Шу ўринда рейтинг баҳоси берилган лицензиялар туридан келиб чиқиб, аудиторлик ташкилотларининг тўрт гуруҳи бўйича берилишини эслатиб ўтамиз. 1-гуруҳ – барча хўжалик юритувчи субъектларнинг аудиторлик текширувларини амалга оширувчилар; 1М гуруҳи – барча хўжалик юритувчи субъектларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган ҚК; 2-гуруҳ – ташаббусли ва мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчилар; 3-гуруҳ – фақат хўжалик юритувчи субъектларнинг ташаббусли аудиторлик текширувлари.

Рейтинг баҳосини беришда 98 ташкилот иштирок этди. Қуйидагилар энг яхши деб эътироф этилди: 1-гуруҳда – «Kreston Tashkent», «FTF-Audit», «PKF Mak Alyans», «Nazorat-Audit», «Tsiar-Finans», «Marikon-Audit» МЧЖ; 1М гуруҳида – «PraysvoterxausKupers» ШК, «Ernst & Young», «Deloitte va Touche» МЧЖ; иккинчи гуруҳда – «Akademik Audit», «Xaqiqatbek Audit Servis», «LII MRO», «Audit-Kim», «Maslaxataudit-M», «Faba-Expert» МЧЖ; учинчи гуруҳда – «Sata-Audit», «Audit-Services Ltd», «Afrosiyob Audit Standart», «Maslahat-Harakat», «Perfect Audit», «Orient Audit Group» МЧЖ*.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги Рейтинг баҳосини бериш услубияти кўп жиҳатдан ўтган йилги услубиятга мувофиқ келади, бироқ ўзгартишлар ҳам бор. Хусусан, «Молиявий кўрсаткичлар» омилининг улуши 40%дан 35%га камайди, «Соф тушум»ни баҳолаш 5%га пасайди, бироқ унинг ўсиш динамикаси қиймати икки баравар кўпайди. «Аудиторлик компаниясининг хусусий капитали» омили бекор қилинди. Аудиторларнинг сертификатланган ёрдамчиларини ҳисобга олинадиган бўлди. Аудиторлик фирмасининг Ўзбекистон бозорида ишлаш стажи ҳам юқори баҳолана бошлади, унинг веб-сайти борлиги ва уни контент билан тўлдиришга кўпроқ эътибор берила бошлади. Ҳозирги услубият аудиторлик ташкилотлари фаолиятига янада адолатли рейтинг баҳолари бераётганига қарамай, рейтинг ўтказиш чоғида ҳисобга олиниши так­лиф этилаётган бир қатор кўрсаткичлар мавжуд.

«Tsiar-Finans» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг директори Собир Сафаев конференцияда сўзга чиқиб, биринчи гуруҳни 1М гуруҳи билан бирлаштиришни таклиф қилди. Агар илгари ҚКлар миллий ва халқаро стандартлар бўйича ишлаганликлари сабабли бундай бўлиниш мақсадга мувофиқ бўлган бўлса, бугунги кунда ушбу фарқ долзарб бўлмай қолди. Мамлакатимиз аудиторлик ташкилотларининг кўпчилиги жаҳон сифат стандартларига мувофиқ ҳолда ишлаб, халқаро аудит тармоқларига киряптилар.

Аудиторлик хизматлари нархлари демпинги йиғилганлар ўртасида қизғин мунозарага сабаб бўлди. Ташкилотларнинг раҳбарлари арзон хизматларни таклиф этаётган компанияларга қараб, текширувлар қийматини пасайтиришга мажбур эканликлари таъкидланди. Гап шундаки, аудиторлар бундай компанияларда кўпинча номига қайд этилган бўлиб, аслида бошқа фаолият билан шуғулланадилар, улар аудит учун ишлаш вақти ва қийматини сифатли аудитнинг реал қийматидан эмас, балки ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳисоблайдилар. Ушбу муаммони ҳал этиш учун аудиторлик фирмаларининг энг кам штатини 6 аудитордан 12 ауди­торга қадар кенгайтириш так­лиф қилинди.

Конференцияда аудитни ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ошириш, кадрлар тайёрлашнинг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди. Унинг материаллари «Аудитор хабарномаси»нинг навбатдаги сонида батафсилроқ ёритилади.

 

*Аудиторлик ташкилотлари рейтинги якунлари norma.uz ва auditreyting.uz сайтларида жойлаштирилган.

 

Ольга КИРЬЯКОВА, мухбиримиз.

Прочитано: 811 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика