Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 17 / Паспорт масалалари

Алмаштиришга улгуришингиз лозим

Нима қилишга ҳайронман: Россияга учиш учун июнь ойининг бошига чипта олганман, июннинг охирида қайтаман. Бироқ чипта олишда фойдаланган паспортим эски намунада. У 2014 йил июнида Россияга учиб бориш ва қайтишимда ҳақиқий бўладими? Ёки паспортимни биометрик паспортга алмаштиришим ва унга мувофиқ чиптани қайта расмийлаштиришим керакми?

Алла Н.,

Қўйлиқ даҳасида яшовчи фуқаро.

Тошкент шаҳри.

– Президентнинг «Ўзбекис­тон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш­га доир қўшимча чора-тадбир­лар тўғ­рисида»ги Фармони (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон), Ўзбекис­тон Республи­касида паспорт тизими тўғ­ри­сидаги низомга (Президентнинг 26.02.1999 йил­даги ПФ-2240-сон Фармонига 1-илова) кўра Ўзбекистон Рес­публикаси фуқаросининг амалдаги паспорти ва фуқа­ролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳ­нома 2015 йил 31 декабргача ҳақиқийдир. Шу сабабли пас­портингиз ҳақиқий бўлади.

Бироқ 2014 йил 1 июлдан бошлаб, Вазирлар Маҳ­камаси­нинг «Ўзбекистон Рес­публикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чо­ра-тад­бир­лари тўғрисида»ги Қа­ро­рига (6.02.2014 йилдаги 24-сон) кўра ҳаво ва темир йўл транспортида чет элга чиқувчи Ўзбекистон фуқароларининг авиа- ва темир йўл чип­таларини рас­мийлаштириш ва сотиш фақат биометрик паспортлар асосида амалга оширилади.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 871 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика