Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 17 / Паспорт масалалари

Паспортимни йўқотдим

Мен паспортимни йўқотиб қўйдим. Менга қандай жазо берилади, қанча вақт мобайнида янгисини беришлари шарт?

Баҳодир, 24 ёшда.

Тошкент шаҳри.

 

– Аввало шуни таъкидлаш жоизки, фуқаро­лар паспортларини авайлаб сақлашлари шарт, у йўқотилган тақдирда эса доимий прописка қилинган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига дарҳол ариза ёзишлари керак, пункт сизга қонун ҳужжатларида назарда тутилган таомиллар бажарилганидан кейин Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомда (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) назарда тутилган тартибда янги паспорт беради.

Фуқаро паспортини йўқотиб қўйган тақ­дирда, йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан сўнг 1 ой мобайнида белгиланган тартибда янги пас­порт берилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс­нинг 223-моддасига кўра фуқаронинг пас­портсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, пас­портни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспорт­ни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши – энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўз­лари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 1192 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика