Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 17 / Паспорт масалалари

Талабчан бўлинг!

Дўстим билан пойтахтга бир неча кунга келган эдик. Тошкентга келганимизнинг тўртинчи кунида (жумада) ҳисобга туришга қарор қилиб, танишларимизнинг яшаш жойидаги участка инспекторига мурожаат қилдик. У бизга душанбада келишни, қўл остида қайд варақлари йўқлигини айтди. Душанбада эса келганимизга 6 кун бўлгани учун аввал жарима тўлашимиз кераклигини айтиб қолди. Участка инспектори ҳақлими?

Б.К. ва А.Х.,

Фарғона вилояти

Қўқон шаҳрилик фуқаролар. 

– Мазкур вазиятда профилактика инспектори (участка инспектори) ноҳақ.

Тошкент шаҳрига вилоятлардан 5 кундан кўпга келадиган Ўзбекистон фуқароларининг мажбуриятига ўзлари вақтинча бўладиган жойдаги милиция таянч пунктига (МТПга) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш киради:

Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли 2 та фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда, яъни ЭКИҲнинг 2%и миқдорида давлат божи1 тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

МТП профилактика инспекторининг мажбуриятига қуйидагилар киради:

аризаларни рўйхатдан ўтказиш;

тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва расмийлаштириш;

аризачига шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатига Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги келиш жойида ҳисобга турганлиги тўғрисида қайд варағи бериш.

МТП профилактика инспектори аризани рўйхатдан ўтказганидан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан ва белгиланган тартибда расмийлаштирганидан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига қайд варағи беради. Инспекторда қайд варақларининг йўқлиги аризачилар, яъни сизларнинг айбингиз эмас. Кўрсатилган ҳолда мансабдор шахс – инс­пекторнинг ҳуқуқларингизнинг ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом2 билан белгиланган рўйхатдан ўтказиш тартибининг бузилишига олиб келган ҳаракатсизлиги кўзга ташланади.

Бундан буён талабчан ва қатъиятли бўлинг, белгиланган ҳаракатлар қилинмаганда туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси)га мурожаат қилинг.

 

1Давлат божи ставкаларининг (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон Қарори билан тасдиқланган) 7-банди.

2ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон Қарорига 1-илова.

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика