Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 17 / Паспорт масалалари

Паспортни олиб қўйиши мумкинми?

Терговчи гувоҳ, гумонланувчи ёки айбланувчидан паспорт­ни олиб қўйиши мумкинми? Умуман олганда, паспортни қандай ҳолларда ва кимга тақдим этиш ва бериш мумкин?

А.Д.,

иккита вояга етмаган ўғилнинг онаси.

Қарши шаҳри.

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармони­га 1-илова) кўра Низом­нинг 9, 18, 20, 23, 30, 31 ва 32-бандларида назарда тутилган ҳоллардан таш­қари, фуқа­ролардан паспортларини олиб қўйиш тақиқ­ланади.

Ушбу ҳужжатда паспортнинг қуйидаги ҳолларда олиб қўйи­лиши қайд этилган:

Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташга чақирилган, шунингдек контракт асосида ҳарбий хизматга кирган, олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг паспортлари;

паспорт алмаштирилганда;

ҳибсга олинган ёки озодлик­дан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган шахснинг паспорти. Бундай ҳолларда паспорт суриштирув, тергов идоралари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг паспорти Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига жўнатилади. Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга паспорти тергов, суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қайтарилади. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган паспортлари Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунк­тига жўнатилади;

текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки чегара (миг­рация) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қал­бакилаштирилгани аломатлари аниқланган, шунингдек белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган паспортлар тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари томонидан олиб қўйилиши мумкин.

Мажбуриятни бажариш мақ­са­дида паспортни гаров сифатида қабул қилиш ва топшириш тақиқланади.

Шу тариқа, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан гувоҳнинг паспорти олиб қў­йилишига йўл қў­йилмайди.

Паспортни улар фақат ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёки қамоққа ҳукм қилинган шахсдан олиб қўйишлари мумкин.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 1133 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика