Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 17 / Божхона

Болалар ва хорижий валюта

Мен вояга етмаган қизим билан хорижга бормоқчиман. Унда хорижга учиш учун киндер-паспорт бор. Болага хорижий валютани олиб чиқиш меъёри татбиқ этиладими?

Н.Каримова.

 

Ўғлим билан Исроилга даволанишга бормоқчиман, шу сабабли рухсат этилган 2 000 доллардан кўп маблағ олиб чиқилади. Танишларимнинг айтишича, божхонада муаммолар бўлмаслиги учун банк орқали олиб чиқишга рухсатномани расмийлаштириш яхшироқ экан, шундай қилинса жами $5 000 олиб чиқиш мумкин бўларкан. 10 яшар бола билан биргаликда сафарга чиқилганда унга хорижий валютани расмийлаштиришга рухсат бериладими?

Туробжон С.

 

Қизим болалар жамоаси (7 киши) таркибида май ойида Россиядаги фестивалга бориши керак. Улар билан кузатиб борувчи бир катта ёшли киши бўлади. 21 апрелда қизим 16 ёшга тўлади, у валюта олиб чиқиш ҳуқуқига эгами, қанча миқдорда олиб чиқа олади?

Н.Исмоилова.

 

– Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Респуб­ликасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага1 (бундан кейин – 716-сон Йўриқнома) мувофиқ республика резиденти 2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасида Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг рухсатномасини олмасдан нақд хорижий валютани ташқарига олиб чиқиши мумкин. Агар фарзандингиз Ўзбекистон фуқароси бўлса, у кўрсатилган хорижий валюта суммасини олиб чиқишга ҳақлидир.

Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага2 (бундан кейин – 1342-сон Йўриқнома) кўра декларация 16 ёшга тўлган шахс томонидан тўлдирилади. Агар фарзандингиз ушбу ёш маррасидан ўтган бўлса, уни расмийлаштиришингиз мумкин. Т-6 шаклини тўлдириш тартиби билан давлат чегарасидан ўтказувчи ҳар қандай божхона пунктида танишиш мумкин. Агар фарзандингиз вояга етмаган бўлса, 1342-сон Йўриқноманинг 8-бандига мувофиқ 16 ёшга етмаган шахс­лар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек уларга тегишли бўлган товарлар ва предметлар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи шахслар дек­ларацияларида, қариндошлик даражаси, фамилияси, исми ва туғилган йилини кўрсатган ҳолда кўрсатилади. Болага тегишли валюта тўғрисидаги маълумотларни ота-онасидан бири ёки уни кузатиб борувчи шахс ўз декларациясининг 5-бандида кўрсатиши керак.

Агар ЎзР резиденти 2 000 дан 5 000 АҚШ долларигача эквивалентидан ошадиган суммани олиб чиқса, 716-сон Йўриқномага кўра Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси (09006-сон шакл) керак. 5 000 АҚШ долларидан ортиқча суммага фақат Марказий банк рухсатномаси (09006-1-сон шакл) билан йўл қўйилади. Бунда шуни ёдда тутиш керакки, Ўзбекистон божхона чегараси орқали резидент ва норезидентлар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган хорижий валюта, унинг Т-6 шаклидаги божхона декларациясида ёзма равишда декларацияланиши шарти билан ўтказилади.

Шуни ҳам билиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар – резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ рухсатнома олиш учун улар Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

1) ариза, унда жисмоний шахснинг фамилияси, исми-шарифи, у яшайдиган манзил, нақд хорижий валютанинг олиб чиқилаётган суммаси ва хорижда уни ишлатишдан мақсад, хорижга чиқишдан мақсад, жўнаб кетиш ва келиш санаси кўрсатилади;

2) паспорт ва паспорт варақлари нусхаси, уларда қуйидагилар кўрсатилади: паспорт серияси, рақами ва берилган санаси, паспорт берган орган, республика ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи тўғрисида Виза ва рухсатномалар бўлимининг белгиси (агар талаб қилинса), хорижий давлатнинг келиш визаси (агар виза режими белгиланган бўлса), республика ҳудудида қайд этилганлиги тўғрисида белги;

3) нақд хорижий валюта қонуний тарзда харид қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нақд сўмни алмаштириш тўғрисида пул алмаштириш пунктининг маълумотномаси, ваколатли банкнинг ҳисобварақлар ва омонатлардаги хорижий валюта олинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар).

Марказий банк хорижга чиқиш мақ­садини тасдиқ­лайдиган бошқа ҳужжат­ларни ҳам талаб қи­лишга ҳақлидир. Жисмоний шахслар аризалари улар ЎзР МБга келиб тушган санадан бошлаб 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

 

1МБ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚнинг АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.07.2003 йилда 1253-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2934 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика