Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 17 / Солиқ солиш

Хусусий имтиёзга муддат белгиланмаган

Хусусий фирмамиз 1996 йили Тошкент шаҳрида ташкил этилган.

2009 йил 7 январда у хусусий корхона сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди. Матбаа фаолияти билан шу­ғулланамиз. Директоримиз ягона муассис ҳисобланади.

Фирма ягона солиқ тўлови тўловчисидир. 2013 йил IV чораги якунлари бўйича солиқлар тўланганидан кейин фойда ҳисоблаб ёзилди.

«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунга кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қоладиган хусусий корхона фойдаси муассиснинг мулки ҳисобланади, уни ўзининг хоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Бу фойдага жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (СК 179-моддасининг 6-банди; Қонуннинг 24-моддаси).

Фирмамиз дивиденд ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи тўловчиси ҳисобланадими? Шундай ҳисобланса, агар фойда 2013 йилнинг IV чорагида ҳисоблаб ёзилган бўлса, 2014 йилнинг I чорагида солиқларни тўлашимиз керакми?

С.Тожибоев, директор.

 

– Фирмангиз дивиденд тарзида тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси ҳисобланмайди, чунки сизнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклингиз хусусий корхона – мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот ҳисобланади (11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сон Қонуннинг 3-моддаси).

Солиқлар ва мажбурий тў­ловлар тўланганидан кейин қоладиган хусусий корхона фойдаси дивиденд тарзида тақсимланмайди. У ХК мулкдори – жисмоний шахснинг мулкий даромадидир (Солиқ кодекси (СК) 176-моддасининг 8-банди).

СК 179-моддасининг 6-бан­ди ва «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига кўра хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тў­лан­ганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Мазкур имтиёз доимий тусга эга, унинг амал қилиш муддати чек­ланмаган.

Фойда тақсимотида дивиденд тарзида тўланадиган даромад солиғи тўловчилари бў­либ уни олувчилар – МЧЖ, АЖ ва бошқа шаклларда рўй­хатдан ўтказилган корхоналарнинг акциядорлари, муассислари (иштирокчилари, аъзолари) ҳисобланади (СКнинг 22, 156-мод­далари).

Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарори билан 1.01.2009 йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг мик­рофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари 5 йил муддатга солиққа тортишдан озод этилган. Ушбу имтиёзнинг муддати 2014 йил 1 январда тугади. СКнинг 185-моддасига кўра солиқ агентлари даромадлардан ҳисобланган солиқни мазкур даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолишлари шарт. Хусусий корхона муассисига ушбу талаб дахлдор эмас, чунки у дивиденд олувчи бўлиб ҳисобланмайди.

 

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2202 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика