Norma.uz

2014 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 7,5%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-2099-сон Қарор).

●● Январь–апрель ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 384 420 сўмни (96 105 х 4) ташкил этади (Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган).

 

 Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

1 922 100 сўмгача (5 х 384 420)

 

Даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

1 922 101 сўмдан 3 844 200 сўмгача
(10 х 384 420)

 

144 157,5 сўм + 1 922 100 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

3 844 201 сўм ва ундан юқори

 

451 693,5 сўм + 3 844 200 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – СК).

●●●● 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 1515-сон Низом).

●●●●●● 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқа­роларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон Қарорнинг 3-банди).

 

 

1. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январьапрель ойларидаги меҳна­тига тўланган ҳақ 1 600 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 1 922 100 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–апрель ойлари учун солиқ суммаси:

1 600 000 х 7,5% = 120 000 сўмга тенг.

Январь–март ойларида 90 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

120 000 – 90 000 = 30 000 сўмга тенг.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 600 000 х 1% = 16 000 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 12 000 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (16 000 – 12 000) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм солиқ ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг апрель ойидаги жами иш ҳақидан – 400 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан ке­йин ходимга:

400 000 – 30 000 – 26 000 = 344 000 сўм тўла­нади.

 

2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲ­дан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январьапрель ойларидаги меҳна­тига тўланган ҳақ 2 000 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(2 000 000 – 1 922 100) х 16% = 77 900 х 16% = 12 464 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 144 157,5 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–апрель ойлари учун солиқ суммаси:

144 157,5 + 12 464 = 156 621,5 сўмга тенг.

Январь-март ойларида 117 466,13 сўм солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

156 621,5 – 117 466,13 = 39 155,37 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 000 000 х 1% = 20 000 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 15 000 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (20 000 – 15 000) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга:

39 155,37 – 5 000 = 34 155,37 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

500 000 – 39 155,37 – 32 500 = 428 344,63 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲ­дан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Ходимнинг январьапрель ойларидаги меҳна­тига тўланган ҳақ 4 000 000 (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) сўмни ташкил қилди. Аввало 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(4 000 000 – 3 844 200) х 22% = 155 800 х 22% = 34 276 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 451 693,5 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали январь–апрель ойларидаги даромадлардан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

451 693,5 + 34 276 = 485 969,5 сўм.

Январь–март ойларида 364 477,13 сўм миқдорида солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

485 969,5 – 364 477,13 = 121 492,37 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 000 000 х 1% = 40 000 сўмга тенг.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 30 000 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 10 000 сўмни (40 000 – 30 000) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга:

121 492,37 – 10 000 = 111 492,37 сўм ЖШДС ўтка­зи­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 121 492,37 – 65 000 = 813 507,63 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

4-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳ­натига тўланган ҳақ 4 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил этди. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга.

Йил бошидан солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз:

384 420 х 4 = 1 537 680 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

4 000 000 – 1 537 680 = 2 462 320 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–апрель ойлари учун имтиёз эгасининг даромадларидан солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

144 157,5 + (2 462 320 – 1 922 100) х 16% = 144 157,5 + 540 220 х 16% = 144 157,5 + 86 435,2 = 230 592,7 сўм.

Январь–март ойларида 172 944,53 сўм миқдорида солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

230 592,7 – 172 944,53 = 57 648,17 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 462 320 х 1% = 24 623,2 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 18 467,4 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 6 155,8 сўмга (24 623,2 – 18 467,4) тенг.

Бюджетга:

57 648,17 – 6 155,8 = 51 492,37 сўм ЖШДС ўтка­зилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 57 648,17 – 65 000 = 877 351,83 сўм иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида ­имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 12 = 1 153 260 сўм).

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 800 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 300 000 сўм моддий ёрдам берилган. Солиқ солинадиган даромад:

2 800 000 + 1 300 000 – 1 153 260 = 2 946 740 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 946 740 – 1 922 100) х 16% = 1 024 640 х 16% = 163 942,4 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–апрель ойлари учун жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДСни чиқарамиз:

144 157,5 + 163 942,4 = 308 099,9 сўм.

Январь–март ойларида 236 944,53 сўм миқдорида солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

308 099,9 – 236 944,53 = 71 155,37 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 946 740 х 1% = 29 467,4 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 22 467,4 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (29 467,4 – 22 467,4) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга:

71 155,37 – 7 000 = 64 155,37 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,37 – 45 500 = 583 344,63 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 6 = 576 630 сўм).

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 800 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 700 000 сўмлик фотоаппарат совға қилинди.

Солиқ солинадиган даромад:

2 800 000 + 700 000 – 576 630 = 2 923 370 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 923 370 – 1 922 100) х 16% = 1 001 270 х 16% = 160 203,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–апрель ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

144 157,5 + 160 203,2 = 304 360,7 сўм.

Январь–март ойларида 233 205,33 сўм миқдорида солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

304 360,7 – 233 205,33 = 71 155,37 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 923 370 х 1% = 29 233,7 сўмга тенг.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 22 233,7 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (29 233,7 – 22 233,7) ташкил этади.

Бюджетга:

71 155,37 – 7 000 = 64 155,37 сўм ЖШДС ўтказилади.

Апрель ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,37 – 45 500 = 583 344,63 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (96 105 х 12 = 1 153 260 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (96 105 х 6 = 576 630 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (384 420 х 4 = 1 537 680 сўм) чиқариб ташланади.

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимнинг январь–апрель ойларидаги иш ҳақи миқдори 3 200 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 200 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг январь–апрель ойлари учун жами даромади:

3 200 000 + 1 200 000 + 800 000 = 5 200 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

5 200 000 – 1 153 260 – 576 630 – 1 537 680 = 1 932 430 сўм.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(1 932 430 – 1 922 100) х 16% = 10 330 х 16% = 1 652,8 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–апрель ойлари учун ЖШДС суммасини чиқарамиз:

144 157,5 + 1 652,8 = 145 810,3 сўм.

Январь–март ойларида 120 162,13 сўм миқдорида солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

145 810,3 – 120 162,13 = 25 648,17 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 932 430 х 1% = 19 324,3 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 15 168,5 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 155,8 сўмни (19 324,3 – 15 168,5) ташкил этади.

Бюджетга:

25 648,17 – 4 155,8 = 21 492,37 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 25 648,17 – 52 000 = 722 351,83 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

 

СКнинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 3 200 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2013–2014 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 1 750 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 300 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь–апрель ойлари учун солиқ солинадиган даромад 2 000 000 (3 200 000 – 1 200 000) сўмни ташкил этади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 000 000 – 1 922 100) х 16% = 77 900 х 16% = 12 464 сўм.

Январь-апрель ойларидаги жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС:

144 157,5 + 12 464 = 156 621,5 сўмни ташкил қилади.

Январь–март ойларида 117 466,13 сўм миқдорида солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

156 621,5 – 117 466,13 = 39 155,37 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 000 000 х 1% = 20 000 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 15 000 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (20 000 – 15 000) ташкил этади.

Бюджетга:

39 155,37 – 5 000 = 34 155,37 сўм ЖШДС ўтка­зилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмга тенг.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

800 000 – 39 155,37 – 52 000 – 300 000 = 408 844,63 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. Одатдан ташқари ҳолатлар

 

9-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2099-сон Қарорга 25-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 7,5% (СКнинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади (1515-сон Низомнинг 1-банди). Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ кўринишидаги даромади 1 600 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 52 кв.м бўлган турар жой биносини 1 мартдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 600 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 156 000 сўмни (3 000 х 52) ташкил этади. Ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис апрель ойи учун шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 1 922 100 сўм миқдоригача даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–апрель ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:

1 600 000 х 7,5% = 120 000 сўм.

Январь–март ойларида 90 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун эса:

120 000 – 90 000 = 30 000 сўм тўланиши лозим.

Январь–апрель ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1 600 000 х 1% = 16 000 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 12 000 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 000 (16 000 – 12 000) сўмни ташкил қилади.

Апрель ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси эса 71 000 (26 000 + 45 000) сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

400 000 + 600 000 – 30 000 – 45 000 – 26 000 = 899 000 сўм тўланади.

 

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Ўриндош ходимнинг январь–апрель ойларидаги иш ҳақи миқдори 1 800 000 сўмни (450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000) ташкил этади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

1 800 000 сўм 1 922 100 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

1 800 000 х 7,5% = 135 000 сўм.

Январь–март ойларида 101 250 сўм миқдорида солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

135 000 – 101 250 = 33 750 сўмни ташкил этади.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1 800 000 х 1% = 18 000 сўмга тенг.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 13 500 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (18 000 – 13 500) ташкил этади.

Бюджетга:

33 750 – 4 500 = 29 250 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

450 000 х 6,5% = 29 250 сўмни ташкил этади.

Ўриндош:

450 000 – 33 750 – 29 250 = 387 000 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўмлик ойлик маош тайинланди. Ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 200 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Февраль–апрель ойлари учун жами даромад 1 800 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000), ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар эса 600 000 сўмни (200 000 + 200 000 + 200 000) ташкил этди.

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

Солиқ солинадиган даромадга (1 800 000 – 600 000 = 1 200 000 сўм) 7,5%лик ставкада солиқ солинади. Февраль–апрель ойлари учун ЖШДС:

1 200 000 х 7,5% = 90 000 сўмга тенг.

Февраль–март ойларида 60 000 сўмлик солиқ ушланган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

90 000 – 60 000 = 30 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади:

1 200 000 х 1% = 12 000 сўм.

Февраль-март ойларида ШЖБПҲга 8 000 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (12 000 – 8 000) ташкил этади.

Бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг бутун иш ҳақига (600 000 сўм) мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланади:

600 000 х 6,5% = 39 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказилган бадал чегирилганидан ке­йин ходимга:

600 000 – 30 000 – 39 000 – 200 000 = 331 000 сўм тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ. Илгари бошқа корхонада ишлаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

 

СКнинг 186-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс йил бошидан ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Ушбу маълумотнома ёки СТИР тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Мазкур ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилгач, илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Февраль ойида 500 000 сўм иш ҳақи олувчи янги ходим ишга қабул қилинди. Февраль–апрель ойларида унинг иш ҳақи 1 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил этади. У апрель ойида бухгалтерияга аввалги асосий иш жойидан маълумотнома ва СТИРни тақдим этди.

Февраль–март ойларида янги ишга қабул қилинган ходимнинг 1 000 000 сўмлик даромадидан солиқ энг юқори ставкада – 220 000 сўм ушлаб қолинди. У апрель ойида зарур ҳужжатларни тақдим этганлиги боис ЖШДС қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Аввалги иш жойидан берилган маълумотномага асосан ходим январь ойида 350 000 сўм даромад олган, ундан 26 250 сўм ЖШДС ушлаб қолинган ва ШЖБПҲга 3 500 сўм йўналтирилган.

Январь–апрель ойларида солиқ солинадиган даромад 1 850 000 сўмни (350 000 + 1 500 000) ташкил қилади.

1 850 000 сўм 1 922 100 сўмдан ошмаганлиги ­боис энг кам ставкада ЖШДС солинади:

1 850 000 х 7,5% = 138 750 сўм.

Январь-март ойларида 246 250 сўм (26 250 + 220 000) ЖШДС ушлаб қолинди. Апрель ойи учун ЖШДС:

138 750 – 246 250 = – 107 500 сўмни ташкил этади (ЖШДС бюджетдан қайтарилади).

Февраль–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1 850 000 х 1% = 18 500 сўмга тенг.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 13 500 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (18 500 – 13 500) ташкил этади.

Бюджетдан қайтариладиган ЖШДС суммаси:

107 500 – 5 000 = 102 500 сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходимга:

500 000 + 102 500 – 32 500 = 570 000 сўм иш ҳақи тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ. Компенсация тўловларини ҳисобга олган ҳолда, алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

● Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

● Қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ходимга компенсация тўловлари кўринишидаги юридик шахсларнинг харажатларига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 8-банди). Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-илованинг 4-банди билан ойлик компенсациянинг энг юқори миқдори белгиланган. Қуввати 70 от кучидан 100 от кучигача бўлган автомобиллар учун у ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (336 367,5 сўм) тенг бўлади.

Ходимнинг январь–апрель ойларидаги иш ҳақи миқдори 2 400 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил қилди. Март ойида йил якунларига кўра 1 200 000 сўм мукофот тўланди. Март ойидан бошлаб қуввати 75 от кучига тенг «Нексия» шахсий автомобилидан хизмат сафарларида фойдалангани учун унга ойига 350 000 сўмдан компенсация тўланади. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Нормативдан ортиқ компенсация суммаси 13 632,5 сўмни (350 000 – 336 367,5) ташкил этади. Ходимнинг январь–апрель ойларидаги жами солиқ солинадиган даромади:

600 000 + 600 000 + 600 000 + 1 200 000 + 13 632,5 + 600 000 + 13 632,5 = 3 627 265 сўмга тенг.

Январь–апрель ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

144 157,5 + (3 627 265 – 1 922 100) х 16% = 144 157,5 + 1 705 165 х 16% = 144 157,5 + 272 826,4 = 416 983,9 сўм.

Январь–март ойларида 367 476,28 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун ЖШДС суммаси:

416 983,9 – 367 476,28 = 49 507,62 сўмга тенг.

Январь–апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 627 265 х 1% = 36 272,65 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойларида ШЖБПҲга 30 136,33 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 6 136,32 сўмни (36 272,65 – 30 136,33) ташкил этади.

Апрель ойи учун бюджетга:

49 507,62 – 6 136,32 = 43 371,3 сўм ЖШДС ўтка­зилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(600 000 + 13 632,5) х 6,5% = 613 632,5 х 6,5% = 39 886,11 сўмни ташкил этади.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(613 632,5 – 49 507,62 – 39 886,11) х 25% = 524 238,77 х 25% = 131 059,69 сўм.

Ходим қўлига:

600 000 + 350 000 – 49 507,62 – 39 886,11 – 131 059,69 = 729 546,58 сўм иш ҳақи олади.

 

14-ВАЗИЯТ. Кичик корхонанинг муассиси сифатида дивидендлар олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

 

● Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон Қарорининг 5-банди билан жисмоний шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари солиққа тортишдан озод этилган.

● Мазкур имтиёз 2009 йил 1 январдан 2014 йил 1 январгача тўланган дивидендларга татбиқ этилган (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 10.02.2009 йилда 1901-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида низомнинг 3-банди).

Жисмоний шахснинг ҳар ойлик меҳнатига тў­лана­диган ҳақ 500 000 сўмни ташкил қилади. 2013 йилги фаолияти якунлари бўйича апрель ойида унга, кичик корхона муассиси сифатида 5 000 000 сўм миқдорида дивидендлар тўланди.

Дивидендлардан солиқ 10%лик ставка бўйича ушлаб қолинади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорининг 3-банди):

5 000 000 х 10% = 500 000 сўм.

● Муассис (корхона акциядори) томонидан амалга оширилган меҳнат фаолиятидан олинган даромадларга киритилмаганлиги боис дивидендлардан ШЖБПҲга ажратмалар ва суғурта бадаллари олинмайди (СКнинг 172, 306-моддалари; 1515-сон Низомнинг 1-банди).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан солиқ 2-вазиятдагидек ҳисоб-китоб қилинади.

Апрель ойи учун ЖШДС суммаси 39 155,37 + 500 000 = 539 155,37 сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга тўрт ой учун бадаллар:

(500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) х 1%= 20 000 сўмни ташкил қилади. Январь-март ойларида ШЖБПҲга 15 000 сўм йўналтирилган. Апрель ойида жамғариб бориладиган ажратмалар:

20 000 – 15 000 = 5 000 сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

539 155,37 – 5 000 = 534 155,37 сўм ўтказилади.

Ижтимоий бадаллар:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмга тенг.

Жисмоний шахс қўлига:

5 000 000 + 500 000 – 539 155,37 – 32 500 = 4 928 344,63 сўм олади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015)-сонида, февраль ойи учун 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сонида, март ойи учун 18.03.2014 йилдаги 11 (1023)-сонида чоп этилган.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз,

Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 599 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика