Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 15 / Тадбиркорга ёрдам

Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи «Гид по формам бизнеса» («Бизнес шакллари бўйлаб гид») ноёб қўлланмасини (бундан кейин – Гид) ишлаб чиқяпти, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма бўлиб қолади. Гид инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

 

Қўлланма икки бўлимдан иборат: биринчи бўлимда бизнесни фақат юридик шахс доирасида (унинг таркибига қуйидагилар кирган: акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар, хусусий корхоналар, тўлиқ ва коммандит ширкатлар, унитар корхоналар, ишлаб чиқариш кооперативлари, оилавий корхоналар), иккинчи бўлимда эса – алоҳида юридик шахсни ташкил этмасдан (бўлим ўз ичига фаолиятни норезидент ваколатхонаси, доимий муассасалар, концессия, оддий ширкат (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома), маҳсулотни тақсимлаш ва корхонани ишончли бошқариш тўғрисидаги битим воситасида амалга ошириш шаклларини олади) олиб бориш мумкин бўлган шакллари келтирилади.

 

Экспертиза даражаси ва Гид таркибини намойиш этиш маъносида эътиборингизга «Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси» секторини тақдим этамиз.

 

Ўз ичига ҳамма учун долзарб ва фойдали ахборотни олган энг тўлиқ ва амалий Гидни тайёрлаш мақсадида биз norma.uz ва bakertillyuz.com сайтларида қолдиришингиз мумкин бўлган шарҳ ва таклифларингизни кутамиз.

 

ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ВАКОЛАТХОНАСИ

  Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси деб хорижий юридик шахснинг (фирма, компания, корпорация, жамият, ҳамкорлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур юридик шахснинг манфаатларини ифода этадиган ва уларнинг ҳимоясини амалга оширадиган алоҳида бўлинмаси эътироф этилади.

 

МЕЗОНЛАР

 

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ

 

Ташкилий-ҳуқуқий мақом

 

Юридик шахс деб ҳисобланмайди.

Норезидентнинг таркибий бўлинмаси мақомига эга

Фаолиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос

 

Аккредитация

 

Фаолиятнинг хусусияти

 

Нотижорат тусда: хорижий юридик шахснинг манфаатларини ифода этиш ва уларнинг ҳимоясини амалга ошириш

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш

 

Йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда ваколатхонани норезидентнинг доимий муассасаси деб эътироф этиш хатарлари юзага келади, бу эса аккредитацияни бекор қилишга, бюджет олдида қўшимча солиқ мажбуриятларининг юзага келишига, мансабдор шахсларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймаганлик (агар тадбиркорлик фаолияти ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат амалга оширилса), фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик (агар ваколатхона амалга ошираётган тадбиркорлик фаолияти тури билан шуғулланиш учун лицензия олиш талаб қилинса) ва ҳоказолар учун жавобгарликка тортишга олиб келади

Фаолиятнинг асосий амалий турлари

 

Ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тарқатиш (сотишсиз), маркетинг, хорижий юридик шахс ишлаб чиқарадиган (амалга оширадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш, шартнома тузиш олдидан фаолият, музокаралар ўтказиш, товарлар етказиб берилишлари мониторинги, давлат органлари билан ҳамкорлик

 

Аккредитациялаш органи

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

 

Аккредитациялаш тартиби:

 

зарур ҳужжатлар

 

Аккредитациялашга ариза1, хорижий юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари, хорижий фирма жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма),

 

зарур ҳужжатлар

 

ваколатхона бошлиғига хорижий юридик шахс томонидан берилган ишончнома2, хорижий юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган ва фирма муҳри билан муҳрланган ваколатхона тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотурар жой мулкдори бўлган юридик шахс ёки жисмоний шахснинг мазкур жойни ваколатхонага ижарага бериш ёки сотишга тайёрлигини тасдиқлайдиган кафолат хати (ижарага бериш ёки сотиш шартлари ва муддатини кўрсатган ҳолда)

 

қўшимча ахборот сўраш

 

Йўл қўйилмайди

 

аккредитациялаш органига бериладиган ҳужжатларни консул легаллаштиришнинг зарурати

 

Агар уларга апостиль қўйилмаган бўлса, тақдим этилаётган ҳужжатларга нисбатан (бундан ариза мустасно) назарда тутилган3

 

рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тузилиши керак бўлган тил

 

Қонун ҳужжатларида махсус талаблар назарда тутилмаган. Хорижий тилда тақдим этиладиган ҳужжатларга уларнинг рус ёки ўзбек тилига нотариал тасдиқланган таржимаси илова қилиниши керак

 

ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриш муддати

 

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилган кундан кейинги кундан бошлаб 10 иш куни. Кўрсатилган муддат тугаганидан кейин аккредитациялаш органи ваколатхонани аккредитациялаш ёки аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

 

ваколатхонани аккредитациялашни рад этиш учун асослар

 

Аввал-бошдан сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;

тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги

аккредитацияни тасдиқлайдиган ҳужжат

 

Аккредитация тўғрисидаги сертификат

 

Аккредитация тўғрисидаги сертификат берилиши керак бўлган муддат

 

Аккредитация тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин хорижий юридик шахс давлат божини (1 200 АҚШ доллари миқдорида назарда тутилган) тўлаган пайтдан бошлаб 5 кун мобайнида. Амалиётда агар хорижий юридик шахс тўловда банк комиссиясини ҳисобга олмаса, давлат божини тўлаш ҳисобига киритилган сумма банк комиссияси миқдорига камайтирилади, шу муносабат билан ваколатхонани аккредитациялаш учун давлат божини тўлаш мажбурияти бажарилмаган деб эътироф этилади

 

давлат божи ундириладиган валюта

 

АҚШ доллари

 

Аккредитациялаш органини ваколатхонанинг почта манзили тўғрисида хабардор қилиш

 

Мажбурий

 

Хабардор қилиш амалга оширилиши керак бўлган муддат

 

Аккредитация тўғрисидаги сертификат олинган пайтдан бошлаб 10 кун

 

Хабардор қилиш шакли

 

Ёзма

 

Ваколатхонани аккредитациялаш даври

 

1 йилдан 3 йилгача. Ваколатхонани аккредитациялашнинг аниқ даври аккредитация тўғрисидаги сертификатда кўрсатилади. Охирги йилларда амалиётда бундай аккредитациянинг муддати одатда 1 йилни ташкил этяпти

 

Аккредитациялаш муддатини узайтириш мумкинлиги

 

Амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган

 

Солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш зарурати

 

Назарда тутилган. Аккредитация тўғрисидаги сертификат олинган санадан бошлаб 10 кун мобайнида ваколатхона ўзи жойлашган жойдаги солиқ органларида ҳисобга туриши ва аккредитациялаш органига ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт

 

Статистика органларида ҳисобга туриш

 

Талаб қилинмайди

 

Халқ банки филиалига аккредитация тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этиш

 

Зарур, чунки ваколатхона иш берувчи ҳисобланади, у амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун банкка фуқаролар (ходимлар) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт

 

Бир нечта юридик шахснинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ва ифода этадиган ваколатхонани аккредитациялаш

 

Йўл қўйилмайди. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш далилини эътироф этиш ва солиқ органлари томонидан доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйиш талаби қўйилишининг юқори хатари мавжуд

 

Ваколатхонанинг ўз номидан юридик шахсни таъсис этиш ҳуқуқи

 

Берилмаган

 

Ваколатхонанинг бош офис номидан юридик шахсни таъсис этиш ҳуқуқи

 

Берилмаган

 

Юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш имконияти (уларнинг акция ва улушларини харид қилиш)

 

Берилмаган

 

Оддий ширкат иштирокчиси бўлиш имконияти

 

Берилмаган

 

Ўз фаолиятини хорижда доимий муассасалар орқали амалга ошириш имконияти

 

Берилмаган

 

Минтақавий офислар очиш имконияти

 

Назарда тутилмаган

 

Ваколатхона тўғрисидаги низом

 

Ваколатхона фаолиятининг асосий мақсадини самарали бажариш тартибини белгилайди ва унинг шартларини қайд этади.

Амалиётда ваколатхона тўғрисидаги низомларнинг асосий қисми илгари ишлаб чиқилган андозалар асосида тузилган бўлиб, уларда қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлар ҳисобга олинмаган, бу эса солиққа оид ва бошқа хатарларнинг юзага келишига олиб келади. Шу муносабат билан ваколатхона тўғрисидаги низомни тайёрлашга (экспертизасига) профессионал аудиторлик ёки адвокатлик ташкилотларини жалб этиш мақсадга мувофиқдир

Устав фонди ёки бошқа кафолатли фонд

 

Шакллантиришга талаблар мавжуд эмас

 

Молиялаштириш

 

Хорижий ташкилотга тегишли бўлган ва ваколатхона томонидан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Амалиётда хатарнинг турли даражасига эга бўлган молиялаштиришнинг 8 варианти қўлланади

Ваколатхона фаолиятини амалга ошириш учун ҳисобрақамлар очиш:

 

 

ҳисобрақамлар турлари

 

Хорижий валютада ва миллий валютада

 

ҳисобрақамлар эгаси

 

Хорижий тижорий юридик шахс

 

Ҳисобрақам очиш учун банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

Ҳисобрақам очишга ариза, СТИР берилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси, имзолар намуналари ва муҳр изи берилган ҳолда нотариал тасдиқланган карточкаларнинг 2 нусхаси, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолашга ваколати бўлган ходимнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Кўрсатилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ шаклда тақдим этилади

Бошқарув органлари:

 

Ваколатхона раҳбари

 

фаолиятнинг ҳуқуқий асоси

 

Хорижий юридик шахснинг ишончномаси

 

мақом

 

Фақат жисмоний шахс (ЎзР фуқароси ёки хорижий давлат фуқароси)

 

аккредитация

 

Агар ваколатхона раҳбари хорижий давлат фуқароси бўлса, зарур

 

аккредитациялаш органи

 

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

 

аккредитациялаш учун зарур ҳужжатлар

 

Аккредитациялашга ариза, шахсий варақа (ўзбек ва инглиз тилларида 2 нусха), 2 та фотосурат (3 х 4), ваколатхонага ишга қабул қилиш тўғрисида ваколатли шахс (хорижий юридик шахснинг раҳбари) томонидан имзоланган тасдиқлаш хати4, легаллаштириш билан, юқумли ВИЧнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат, миллий паспорт нусхаси

 

ваколатхона раҳбарининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайдиган ҳужжат

 

Хорижий ходимнинг аккредитация карточкаси

 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан ваколатхонада меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олиш

 

Талаб қилинмайди

 

аккредитация карточкасининг амал қилиш муддати

 

Ваколатхонани аккредитациялаш муддатига кенг, бироқ 12 ойдан ошиши мумкин эмас

 

аккредитация карточкасининг амал қилиш муддатини узайтириш

 

Йўл қўйилади

 

меҳнат шартномасини тузиш зарурати

 

Назарда тутилган

 

ваколатхона раҳбарининг ваколатлари

 

Ишончнома ва ваколатхона тўғрисидаги низомда назарда тутилган. Ваколатхона фаолиятининг нотижорат хусусиятига зид бўлмаслиги керак. Чунончи, масалан, ваколатхона раҳбарининг хорижий юридик шахс номидан контрактлар тузишга ваколати ваколатхонага доимий муассаса мақомини берган ҳолда уни аккредитациялашни тугатишга олиб келиши мумкин

 

Ваколатхона раҳбарининг ваколатларини бошқа шахсга бериш:

 

Йўл қўйилади, агар хорижий юридик шахснинг ишончномаси ваколатхона раҳбарининг бошқа шахсга ишониб топшириш ҳуқуқини назарда тутса ва бу хорижий юридик шахс томонидан тасдиқланган ваколатхона тўғрисидаги низомга зид бўлмаса

 

ваколатхона раҳбари номидан бериладиган ишончнома шакли (бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида)

 

Ёзма, нотариал тасдиқланган ҳолда

 

Ваколатхона раҳбари номидан бериладиган ишончнома муддати (бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида)

 

Хорижий юридик шахс берган ишончнома муддатидан ошмаслиги керак

 

бериладиган ваколатлар

 

Хорижий юридик шахснинг ишончномасига кўра ваколатхона раҳбарига бериладиган ваколатлар доирасидан четга чиқмаслиги керак

 

бошқа шахсга ишониб топшириш муносабати билан юзага келадиган ваколатхона раҳбарининг мажбурияти

 

Хорижий юридик шахсни юз берган бошқа шахсга ишониб топшириш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш

 

Доимий муассаса аломатлари мавжудлиги сабабли аккредитацияни мажбурий бекор қилиш ва жарима қўллаш хатарларига эга бўлган вазиятлар

 

Асосий вазиятлар «Хорижий юридик шахснинг доимий муассасасини эътироф этиш хатарлари» шарҳида келтирилган

 

Ваколатхонани хорижий корхона сифатида қайта ташкил этиш имконияти

 

Назарда тутилмаган. Ваколатхона аккредитацияси бекор қилингандан кейингина юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш мумкин ёки юридик шахс алоҳида рўйхатдан ўтказилади

 

Ишга қабул қилиш:

 

ходимлар

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

 

ходимлар аккредитацияси

 

Фақат чет эл фуқароларига нисбатан амалга оширилади

 

аккредитациялаш органи

 

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

 

ходимни аккредитациялашга ҳужжатлар рўйхати

 

Ваколатхона раҳбари имзолаган ариза, шахсий варақа (ўзбек ва инглиз тилларида 2 нусхада), 2 та фотосурат (3 х 4), ваколатхонадаги ишга қабул қилиш тўғрисида ваколатли шахс (ваколатхона раҳбари) имзолаган тасдиқлаш хати4, юқумли ВИЧнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат, миллий паспорт нусхаси

 

ҳужжатларни кўриш муддати

 

Улар тақдим этилган санадан бошлаб 10 кун

 

ходимнинг шахсий аккредитациясини тасдиқлайдиган ҳужжат

 

Аккредитация карточкаси

 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан ваколатхонада меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олиш

 

Талаб қилинмайди

 

аккредитация карточкасининг амал қилиш муддати

 

Ваколатхонани аккредитациялаш муддатига тенг, бироқ 12 ойдан ошиши мумкин эмас

 

аккредитация карточкасининг амал қилиш муддатини узайтириш

 

Йўл қўйилади

 

иш берувчи билан меҳнат муносабатлари

 

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрлари, якка тартибдаги меҳнат шартномалари, иш тартиби қоидалари, мансаб йўриқномалари ва ваколатхонанинг бошқа локал ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади*

 

хорижий ходимларни ўриндошлик шартларида қабул қилиш

 

Йўл қўйилади

 

ваколатхона рўйхатдан ўтказилган жойда доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўлмаган ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш:

 

Келиш жойида уни ҳисобга қўйиш муддатидан ошмайдиган даврда йўл қўйилади. Бундай муддат ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қўшимча варақда кўрсатилади ва 6 ойдан ошиши мумкин эмас

 

вақтинчалик ёки доимий пропискаси бўлмаган шахсларни ишга қабул қилганлик учун жавобгарлик

 

Энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда маъмурий жарима (ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 223-моддасининг тўртинчи қисми)

 

ваколатхона рўйхатдан ўтказилган жойда доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўлмаган шахслар билан пулли хизмат кўрсатишга шартномалар тузиш

 

Йўл қўйилади

 

Иш берувчининг фуқаролик мажбуриятини мажбурий суғурталаш шартномаларини тузиш зарурати

 

Назарда тутилган

 

Ваколатхона харажатлари:

 

Ваколатхонанинг ўз эҳтиёжларига доир харажатлар билан чекланиши керак

 

вакиллик харажатлари:

 

Ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ёки қўллаб-қувватлаш мақсадида шахсларни, шунингдек назорат органларининг мажлисларига келган иштирокчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича (расмий қабулни ўтказиш, транспорт таъминоти, кўрсатилган шахсларнинг овқатланиши ва яшаш харажатлари, солиқ тўловчининг штатида бўлмаган таржимонларнинг хизматларига ҳақ тўлаш ва ҳоказо)

 

вакиллик харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Вакиллик мақсадларига харажатларни амалга ошириш тўғрисида буйруқ (вакиллик тадбирини ўтказишга буйруқ); вакиллик тадбири дастури; вакиллик харажатлари сметаси; вакиллик тадбирини ўтказиш тўғрисида ҳисобот; вакиллик харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома; бирламчи, шу жумладан вакиллик мақсадлари учун четдан бирор-бир товарларни харид қилиш далилини тасдиқлайдиган ҳужжатлар; чет ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган бирламчи ҳужжатлар; чет ташкилотлар билан хизматлар кўрсатишга шартномалар

 

товар-моддий бойликларни харид қилиш харажатлари

 

Реклама материаллари, журналлар, хўжалик анжомлари ва маъмурий функцияларни амалга ошириш учун бошқа мол-мулкни харид қилиш харажатлари

 

бошқа харажатлар:

 

Ходимларнинг иш ҳақини тўлаш харажатлари, хизмат сафари харажатларини компенсациялаш харажатлари, ижара ва коммунал тўловлар

 

фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатадиган (ишлар бажарадиган) жисмоний шахсларни хизмат сафари харажатларини тўлаган ҳолда хизмат сафарига жўнатиш

 

Йўл қўйилмайди, чунки хизмат сафари харажатлари фақат меҳнат шартномалари асосида фаолиятни амалга оширадиган ходимларга тўланади. Фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўланган маблағлар ушбу жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланади ва солиқ солинади, бундан жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳоллар мустасно.

Ҳақиқатда қилинган ва жисмоний шахс томонидан тасдиқланган харажатларни қоплаш, ЎзР қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилган ҳолда, Фуқаролик кодекси 821-моддасининг тўртинчи хатбошиси, 842-моддасининг биринчи қисми ва бошқа меъёрлар доирасида амалга оширилиши мумкин

норезидент учинчи шахслардан қарзлар, молиявий ёрдам ёки хайр-эҳсонлар олиш имконияти

 

Назарда тутилмаган. Ваколатхонанинг сўм ва валюта ҳисобрақамларидаги пул маблағлари фақат бош офис томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига жамланади

 

Бош офисдан қарзлар, молиявий ёрдам ёки хайр-эҳсонлар олиш имконияти

 

Назарда тутилмаган, чунки ваколатхона фаолияти фақат хорижий тижорат ташкилоти – бош офис маблағларидан молияланади

 

Бош офис билан шартномалар тузиш зарурати (имконияти)

 

Мавжуд эмас (назарда тутилмаган), чунки ваколатхона бош офиснинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади

 

Бухгалтерия ҳисобини юритиш зарурати:

 

Назарда тутилган.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак

бухгалтерия ҳисобини юритиш махсус стандартлари (қоидалари)нинг борлиги

 

Мавжуд эмас. Ҳисоб умумий асосларда юритилади. Шу муносабат билан махсус ҳисобга қўйиш талаб этилади

 

Фойда (зарарлар)

 

Фаолиятнинг нотижорат хусусияти муносабати билан мавжуд эмас

 

ваколатхона ЎзР ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириши учун унга берилган хорижий юридик шахснинг асосий воситалари ва товар-моддий бойликларини реализация қилиш

 

Йўл қўйилади. Реализация қилиш операциялари мунтазам тусда бўлганда, шунингдек кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, ташкилий техника ва бошқа мол-мулкни реализация қилишдан даромад олинган тақдирда солиқ хатарлари юзага келади. Шу муносабат билан бўлғуси операциялар экспертизасини ўтказиш, уларни амалга оширишда маслаҳатлар олиш, ҳуқуқий ва солиқ хатарларини баҳолаш, ҳужжатларни малакали тайёрлаш, икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро келишувларнинг имкониятларини ўрганиш ва ҳоказолар мақсадга мувофиқдир

 

Тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар:

 

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Ваколатхона тўлайдиган жисмоний шахсларнинг даромадларидан йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб солиқ солиш шкаласи бўйича тўланади. Солиқнинг аниқ ставкалари Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 8-иловада назарда тутилган

 

мол-мулк солиғи:

 

ЎзР ҳудудида жойлашган ва ваколатхона фаолиятини ташкил этиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулкка солиқ солинади. Норезидентнинг бошқа асосий воситалари солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди, бундан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳоллари мустасно

 

норезидент мулкида бўлган мол-мулкка

 

Кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қийматига 4 фоизли ставкани қўллаган ҳолда тўланади

 

оператив (молиявий) ижара шартномаси асосида норезидент фойдаланишида бўлган мол-мулкка

 

Тўланмайди

 

лизинг шартномаси асосида ваколатхона ихтиёрида бўлган мол-мулкка

 

Тўланмайди. Шу билан бирга ваколатхона лизинг мол-мулкидан фойдаланганда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан аккредитацияни муддатидан аввал бекор қилиш (14.04.1999 йилдаги «Лизинг тўғрисида»ги 756-I-сон Қонун 3-моддасининг биринчи қисми) ва унга доимий муассаса мақомини бериш хатарлари юзага келади, бу эса тегишли солиқ оқибатлари билан боғлиқ

 

ягона ижтимоий тўлов

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25% миқдорида тўланади

 

мажбурий суғурта бадаллари

 

Ходимларнинг иш ҳақидан 6,5% миқдорида ушланади

 

ҚҚС

 

Товарлар ЎзР божхона ҳудудига олиб кирилганда кўрсатилган товарларнинг 20%и миқдорида, шунингдек акциз солиғи ва божхона божлари суммалари тўланади

 

акциз

 

Акцизли товарлар ЎзР божхона ҳудудига импорт қилинганда, мазкур товарларнинг божхона қийматига Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 12-2-иловага кўра солиқ ставкасини қўллаган ҳолда тўланади. Доимий муассаса аломатлари мавжуд бўлган тақдирда акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (топшириш) билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида акциз солиғини тўлаш бўйича мажбуриятларнинг юзага келиш хатари юзага келади

 

божхона божлари ва йиғимлар

 

Импорт чоғида қонун ҳужжатлари билан белгиланган ставкаларни қўллаган ҳолда божхонада баҳолаш усули ёрдамида аниқланган товарнинг божхона қийматидан тўланади

 

фойда солиғи

 

Тўланмайди.

Доимий муассаса аломатлари мавжуд бўлган тақдирда солиқ солинадиган фойдага 8%лик ставка бўйича фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш хатарлари юзага келади. Бунда ЎзРда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойда суммаси доимий муассаса қилган харажатлар суммасининг 10 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

ЎзРда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган ЎзР норезидентининг юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига қўшимча равишда соф фойдасига ҳам 10 фоизлик ставка бўйича солиқ солинади

 

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

 

Тўланмайди.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар бўлиб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланади

Йўл ва Пенсия жамғармаларига, Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

 

Тўланмайди.

Бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларни тўловчилар бўлиб юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланади

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

 

Тўланмайди.

Доимий муассаса аломатлари мавжуд бўлганда ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни қонун ҳужжатлари билан белгиланган ставкалар бўйича тўлаш мажбуриятининг юзага келиш хатари пайдо бўлади. ЎзР ҳудудида конларни аниқлаш ва қидириш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни амалга ошираётган, шунингдек фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар солиқ солиш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчилардир

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

Тўланмайди.

Доимий муассаса аломатлари мавжуд бўлган тақдирда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбуриятларининг юзага келиш хатари пайдо бўлади, чунки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари бўлиб фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи ЎзР норезидентлари ҳам ҳисобланади

ер солиғи

 

Тўланмайди.

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер солиғи тўловчиларидир (туташ ер участкаси билан бирга кўчмас мулкни ижарага бериш бундан мустасно).

Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади. Шу тариқа, доимий муассаса аломатлари мавжуд бўлганда ёки ваколатхона норезидентга тегишли бўлган ер участкасидан амалда фойдаланганда солиқ тўлаш бўйича мажбуриятларнинг юзага келиш хатари пайдо бўлади

Ҳисоботлар:

 

ваколатхонанинг фаолияти тўғрисида ҳисобот:

 

Ваколатхона раҳбари томонидан аккредитациялаш органига юборилади

 

даврийлиги

 

Йилда 1 маротаба

 

шакли

 

Эркин

 

молиявий ҳисобот:

 

Солиқ хизмати органларига юборилади

 

топшириш муддати

 

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай

 

шакли

 

Эркин

 

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот:

 

Солиқ хизмати органларига юборилади

 

топшириш даврийлиги

 

Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай

 

шакли

 

ЎзР Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган

 

ягона ижтимоий тўлов ва ижтимоий суғуртага тўловлар бўйича ҳисобот:

 

Солиқ хизмати органларига юборилади

 

топшириш даврийлиги

 

Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай

 

шакли

 

ЎзР Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган

 

Солиқ текширувлари:

 

турлари

 

Режадан ташқари (тугатиш муносабати билан текширишдан ташқари), муқобил, камерал назоратни амалга ошириш

 

молия-хўжалик фаолиятини режали текширишни амалга ошириш

 

Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон  Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 410-сон Низом) 6-банди ҳамда Солиқ кодекси (СК)нинг 86 ва 88-моддалари маъносидан келиб чиқилганда – назарда тутилмаган.

Амалиётда назорат қилувчи органлар «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунни (29.08.1997 йилдаги 474-I-сон, бундан кейин 474-I-сон Қонун) рўкач қилиб, вақти-вақти билан солиқ хизмати органининг буйруғига асосан режали текширишни ўтказиб турадилар. Шу муносабат билан малакали аудиторлик ва адвокатлик ташкилотларининг экспертизаси ва маслаҳатли кузатуви мақсадга мувофиқдир

 

Ваколатхонанинг жавобгарлиги:

 

турлари

 

Аккредитацияни муддатидан олдин тугатиш, солиқларни қўшимча ҳисоблаш ва жарима санкциялари, шу жумладан пеняни қўллаш

 

аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиш

 

Назарда тутилмаган

 

норезидентнинг ЎзР бюджети олдидаги қарзини сўндириш мақсадида ундирувни ваколатхона ҳисобрақамларидаги маблағларга қаратиш

 

Норезидентнинг мажбуриятлари бўйича (ваколатхона фаолияти билан боғланган (шу жумладан доимий муассаса аломатлари мавжуд бўлганда) ҳамда боғланмаган (масалан, норезидентнинг ЎзР ҳудудида алоҳида ҳисобда турган доимий муассасаси мажбуриятлари бўйича) йўл қўйилади

 

норезидентнинг ЎзР бюджети олдидаги қарзини сўндириш учун ундирувни ваколатхонага берилган мол-мулкка (асосий воситалар ва товар-моддий бойликларга (ТМБ) қаратиш

 

Йўл қўйилади:

1) фақат ваколатхона ҳисобрақамларида маблағлар мавжуд бўлмаганда;

2) фақат норезидентнинг мажбуриятлари бўйича (ваколатхона билан боғлиқ (шу жумладан доимий муассаса аломатлари аниқланганда) ҳамда боғлиқ бўлмаган (масалан, ЎзР ҳудудида норезидентнинг алоҳида ҳисобда турган доимий муассасаси мажбуриятлари бўйича)

ваколатхона ҳисобрақамлари бўйича операцияларни тўхтатиш

 

Йўл қўйилади:

1) солиқ органининг қарори асосида (ваколатхона томонидан ҳисобот солиқ хизмати органларига 15 кун кечикиб топширилганда, баён этилган манзилда ваколатхона мавжуд бўлмаса);

2) суднинг ҳал қилув қарори асосида;

3) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатли мансабдор шахсининг қарорига асосан

Тугатиш:

 

Аккредитацияни тугатиш

 

асос

 

Агар уни узайтириш тўғрисида илтимоснома бўлмаса, аккредитация муддатининг тугаши хорижий юридик шахс тугатилиши; хорижий юридик шахснинг ваколатхона фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарори; суднинг ҳал қилув қарори; ваколатхона қонун ҳужжатларининг талабларини бузганлиги муносабати билан аккредитациялаш органининг аккредитацияни муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарори

 

хорижий юридик шахсни тугатиш муносабати билан юзага келадиган мажбуриятлар

 

Хорижий юридик шахснинг ваколатли органи ўзини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан бошлаб 2 ҳафта мобайнида аккредитациялаш органини хабардор қилиш

 

аккредитациялаш органининг аккредитацияни муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш

 

Суд тартибида амалга оширилади

 

давлат божхона ва солиқ хизматларини хабардор қилиш мажбурияти

 

Аккредитациялаш органи зиммасига юкланади

 

солиққа оид тугатиш текширувини ўтказиш

 

410-сон Низом 6 ва 38-бандларининг, шунингдек СК 83 ва 86-моддаларининг маъносидан келиб чиқилганда – талаб қилинмайди. Амалиётда назорат қилувчи органлар 474-I-сон Қонунни рўкач қилиб, ҳисобрақамларни ёпиш мақсадида банк учун солиқ қарзининг йўқлиги тўғрисида маълумотнома берилиши олдидан ихтиёрий тартибда уни ўтказишни бошлаб берадилар. Шу муносабат билан малакали аудиторлик ва адвокатлик ташкилотларининг экспертизаси ва маслаҳат кузатуви мақсадга мувофиқдир

 

Аудиторлик текширувини ўтказиш

 

Йўл қўйилади ва мақсадга мувофиқ, хусусан ваколатхона фаолиятини унда доимий муассаса аломатлари бор-йўқлиги мақсадида текшириш («Хорижий юридик шахснинг доимий муассасасини эътироф этиш хатарлари» шарҳига қаралсин), шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг тўғрилигини, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш муддатлари ва тартиби, ЎзР ҳудудида вакиллик фаолиятини амалга ошириш жараёнида қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишни текшириш мақсадида

 

 

 

 

 

Қўшимча сифатида ҳар бир секторга асосий афзалликлар, шунингдек бизнеснинг аниқ шакли фаолиятининг эҳтимол тутилган асосий хатарлари ёки хусусиятларини акс эттирувчи муайян урғулар билан бирга шарҳ илова қилинади. Шарҳлар ҳам, умуман мазкур Гид ҳам, фақат амалий тажриба ва амалдаги қонун ҳужжатларининг мониторинги асосида тайёрланган.

 

 

 

ШАРҲ

ХОРИЖИЙ ЮРИДИК ШАХСНИНГ ДОИМИЙ МУАССАСАСИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ХАТАРЛАРИ

Хорижий юридик шахсларнинг ваколатхоналари томонидан тадбиркорлик фаолияти (доимий муассаса) юритилишининг асосий аломатлари:

 

ваколатхона томонидан хорижий юридик шахс фаолияти билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича мониторинг (назорат, кузатиш) олиб борилиши;

 

ваколатхона раҳбари асосий ишончнома бўйича шартномаларни имзолаш ҳуқуқига эга ёки уларни амалда хорижий юридик шахс номидан имзолайди;

 

ваколатхона томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилаётганлигидан далолат берувчи лавозимларнинг мавжудлиги (савдо маслаҳатчиси, сотувлар бўйича менежер, савдо вакили ва ҳоказо);

 

ваколатхона тўғрисидаги низомда ёки ваколатхона раҳбарига берилган ишончномада ёхуд бошқа шахсга ишониб топшириш доирасида бериладиган ўзга ишончномаларда ваколатхона томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш аломатларини кўрсатадиган қоидаларнинг борлиги;

 

норезидентнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ маркетинг, реклама ёки ахборот фаолияти унинг учун асосий фаолият ҳисобланадиган хорижий юридик шахс томонидан ваколатхонанинг аккредитацияси;

 

ваколатхонада уни сақлаш билан боғлиқ бўлмаган харажатларнинг мавжудлиги, шу жумладан ишлаб чиқариш фаолияти, қурилиш, хизматлар, инвестиция лойиҳалари, логистика харажатлари, ваколатхона эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган бир неча марта амалга ошириладиган товарлар импорти учун божхона тўловлари ва ҳоказо харажатлар;

 

пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг, шу жумладан учинчи шахслардан, бироқ чекламасдан келиб тушиши далилларининг мавжудлиги:

 

1) берилган қарзлардан фоизлар олиниши;

 

2) даромад олган ҳолда мол-мулкни мунтазам реализация қилиниши;

 

3) текин молиявий ёрдам олиниши;

 

4) хорижий юридик шахснинг бош офиси ҳисоб-китобларида иштирок этиш (тегишли ҳужжатларсиз (суднинг ҳал қилув қарори, бош офиснинг қарори ва ҳоказолар);

 

ҳисоб юритишда ёки жисман тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш далилларини кўрсатувчи мол-мулкнинг (кўчмас мулк, асбоб-ускуналар, асбоблар, приборлар, товарлар ва ҳоказо) мавжуд бўлиши;

 

ваколатхона томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг (ишбилармонлик ёзишмалари, контрактлар, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари, божхона ҳужжатлари ва ҳ.к.) мавжудлиги;

 

ваколатхона раҳбарида учинчи юридик шахслар фаолиятини мувофиқлаштириш ёки назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки ундан ташқарида савдо ёки бошқа операцияларни мувофиқлаштириш функциялари ҳамда вазифаларининг берилганлиги;

 

ваколатхона раҳбари ёки ходимларга асбоб-ускуналарни монтаж қилиш (созлаш)ни бошқариш (кузатиш, назорат қилиш, мониторинг ўтказиш) функцияларининг берилиши ёки уларнинг кўрсатилган жараёнларда бевосита иштирок этишлари;

 

ваколатхона раҳбари ёки ходимларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган шуъба ёки қўшма корхона билан ваколатхона бош офиси ўртасида Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан бренддан фойдаланиш ва норезидент ишлаб чиққан ишлаб чиқариш технологиялари, стандартлар ва ҳоказоларга риоя этиш хусусида тузилган лицензия битимларини ижро этишни бошқариш (назорат қилиш, кузатиш) функциялари ҳамда вазифалари берилганлиги;

 

юридик ёки жисмоний шахслар билан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш аломатлари кузатиладиган маҳсулот (товарлар), ишлар, хизматларни етказиб бериш битимлари (шартномалари)ни тузиш;

 

ваколатхона раҳбари ёки ходимлар томонидан бош офисдан бошқа хорижий юридик шахсларнинг, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини ифода этишнинг амалга оширилиши;

 

улар томонидан товарлар (хизматлар) реализация қилинишини кўрсатадиган аломатлар бўлганда ваколатхонанинг минтақавий офислар (доимий базалар) орқали фаолиятни амалга ошириши;

 

кўчмас мулкдан (резидентлар ва норезидентлар (бош офиснинг эмас) учинчи шахслар маҳсулотини (товарларни) сақлаш ёки намойиш этиш мақсадида хоналар, омборлар ёки бошқа кўчмас мулк объектларидан) фойдаланиши;

 

улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиниши мақсадида ваколатхона томонидан норезидент учинчи шахслар фаолияти доимий жойи функцияларининг амалга оширилиши;

 

ЎзР Солиқ кодексининг 20-моддасига мувофиқ бошқа аломатлар.

 

Юқорида кўрсатилган аломатларнинг ҳар бири бўйича хатар даражаси турлича ва қўшимча омилларнинг борлигига (йўқлигига) боғлиқ. Чунончи, (шуъба корхона, қўшма корхона) юридик шахси раҳбарининг лавозимини бирга олиб бориш, юқорида саналган аломатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлганда, ваколатхона фаолиятида доимий муассаса аломатларини белгилаш хатарини жиддий тарзда оширади.

 

Хатарларни пасайтириш мақсадида мазкур соҳада амалий тажрибага эга бўлган профессионал аудиторлик ёки адвокатлик ташкилотларининг малакали маслаҳатларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

 

1Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

 

1) хорижий фирманинг фаолияти тўғрисидаги ахборот: фирма бош офисининг манзили; фирма ходимларининг умумий сони; фирма фаолиятининг предмети (турлари); охирги молия йилида фирма сотувлари ҳажми (оборот, товар обороти); фирма оборотида фаолият турлари улуши (%); маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) номенклатураси; фирма эгалари ёки асосий акциядорлар тўғрисидаги маълумотлар; асосий бўлинмалар – шуъба фирмалар, филиаллар ва ҳоказолар (манзиллари ва фаолияти); фирма тарихи (асосчилари, ривожланиш босқичлари ва ҳоказо); бошқа маълумотлар (савдо русумлари, кўчмас мулкка эгалик, ишлаб чиқариш қувватларининг, транспорт воситаларининг борлиги ва ҳоказо);

 

2) Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотлари билан ишбилармонлик ва бошқа алоқалар, бажарилишига ваколатхона ёрдам берадиган тузилган шартномалар ва келишувлар тўғрисида батафсил ахборот;

 

3) ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари;

 

4) ваколатхонани очишга рухсат сўраладиган муддат. 

2Ишончномада тўлиқ паспорт маълумотлари ва ваколатхона раҳбарига бериладиган ваколатлар рўйхати кўрсатилиши керак. Бунда аккредитациялаш органи ваколатхона раҳбари паспортининг нусхаси ва 2 та рангли 3 х 4 фотосурати тақдим этилишини талаб қилади.

 

3Ҳужжатларни легаллаштириш хорижий юридик шахс рўйхатдан ўтказилган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида, бундай муассаса бўлмаганда – хорижий юридик шахс рўйхатдан ўтказилган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонасида амалга оширилиб, кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида тасдиқланади. 

4Ҳужжатлар давлат ёки рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан тақдим этилади. Агар ҳужжатларда апостиль қўйилган бўлса, легаллаштириш талаб қилинмайди.

 

Олег ДАМИНОВ,

бошқарувчи шерик,

Ирина АГАФОНОВА,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи аудиторлик амалиёти раҳбари. 

Прочитано: 1339 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика