Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 11 / Аудитор хабарномаси

Ички аудиторлар малакаси андижонда муҳокама этилди

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси мутахассислари февраль ойида Андижон вилоятида фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари раҳбарлари, мансабдор шахслари, мутахассислари бошқа мутахассислар иштирокида навбатдаги давра суҳбатини ўтказди.

 

Иқтисодиётнинг глобаллашуви натижасида корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини самарали бошқариш, оптимал бошқарув қарорларини қабул қилишда ахборот таъминоти ва шаффофлигини таъминлаш, корхоналарнинг юқори ва қуйи ижро органлари ўртасидаги ахборот алмашинувини такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Шу муносабат билан республикадаги акциядорлик жамиятларида ички аудит хизматини ташкил этиш ва ривожлантириш, ички аудит хизматига малакали, сертификатланган кадрларни жалб этиш, хусусан уларни Ҳукуматимиз томонидан белгиланган меъёрий талаблар асосида тайёрлаб бориш долзарб масалалардан биридир.

 

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси мутахассислари томонидан ташкил этилган давра суҳбати Ҳукуматимиз қарорларида белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида ўтказилган. Таҳлилларимизга кўра, вилоятда 70 га яқин акциядорлик жамиятлари фаолият юритади ва уларнинг аксариятида ички аудиторлар иш олиб борадилар, лекин уларнинг малакаси ва ички аудит малака сертификатларига эга бўлиши масалалари ҳамон муаммо бўлиб турибди. Давра суҳбати давомида вилоятдаги акциядорлик жамиятлари ички аудиторларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек галдаги режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди. Тадбирга таклиф этилганлар орасида Ўзбекистон Аудиторлар палатаси раиси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва «Андижон Пахтасаноат» акциядорлик компанияси раҳбарлари ҳамда мутахассислари ҳам бор.

 

Давра суҳбати қатнашчилари ўзаро фикрлар алмашдилар, мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқдилар. Акциядорлик жамиятларида ички аудит хизматини самарали ташкил этиш бўйича акциядорлик жамиятлари раҳбарлари, мансабдор шахслари ва мутахассислари билан Палатанинг мутахассислари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди. Хусусан, ички аудиторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг Кузатув кенгаши олдидаги вазифалари, корпоратив бошқарувда ва режадаги лойиҳаларни самарали ташкил этиш ва бошқаришда ички аудиторларнинг роли, уларнинг таклиф ва тавсиялари аҳамияти каби масалалар долзарб эканлиги мунозарада эътироф этилди.

 

Муроджон МАМАТҚУЛОВ,

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси бош менежери, и.ф.н.

Прочитано: 2077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика