Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 11 / Аудитор хабарномаси

Энг яхши аудитор бўлиш учун

«Энг яхши аудитор» танлови Ўзбекистонда кўпдан бери ўтказиляпти, бу Президентнинг «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори (26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон) билан мустаҳкамланган. Танловнинг қанчалик фойдалилиги, бугунги кундаги ҳолати ва уни қандай кўришни хоҳлашлари тўғрисида ўтган йилларда унда иштирок этганлар – амалиётчи аудиторлар ҳикоя қиладилар.

 

Шуни эслатиб ўтамизки, «Энг яхши аудитор» унвонига даъвогарлар икки босқичдан ўтадилар. Биринчи босқич саволлари – ҳамма таниша оладиган ва маълум саволлар, улар ОАВда чоп этилади ва почта орқали юборилади. Саволларга жавоб бераётганда маълумот берадиган материаллар, ёрдамчи дастурлардан, шунингдек бошқа махсус адабиётлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Иккинчи тур эса анъанага кўра бундай йўл қўйишларсиз шахсан иштироқ этган ҳолда имтиҳон шаклида ўтказилади.

 

Танловнинг иккинчи турида адабиётлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Иштирокчилар фақат ўз билим ва кўникмаларига таяна оладилар. Жами 4 бўлим саволларига жавоб бериш таклиф этилади, улар жумласига профессионал аудит ҳам киради.

 

Ходимлари танловда иштирок этган ёки умуман иштирок этмаган аудиторлик ташкилотларининг директорлари танлов ҳақида ўз фикрларини изҳор этдилар.

 

 

 

Борис ФРОЯНЧЕНКО, «Fineks» МЧЖ аудиторлик ташкилоти директори, «Энг яхши аудитор–2009»:

 

– Танлов шартларига кўра бугунги кунда назарий билимлар ва назарий вазифаларни ҳал қилиш маҳорати баҳоланади. Иштирокчиларнинг энг яхшилари танлов ғолиблари бўлишига шубҳаланмайман. Бироқ юқорида кўрсатилган мезонлар бўйича ғолибни Ўзбекистоннинг энг яхши аудитори деб аташ тўғримикан? Энг яхши касб эгаси унвонига танловлар МДҲнинг кўп мамлакатларида (собиқ совет маконида) ўтказилади. Уларнинг энг оқилона жиҳатларини қабул қилсак ёмон бўлмасди. Чунончи, Россияда иккита танлов: «Йилнинг энг яхши юристи» ва «Йилнинг энг яхши иқтисодчиси» танловлари жуда оммалашган. Ушбу танловларда амалиётда катта натижаларга эришган, кўп сонли ва машҳур материалларни чоп этган, касбини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда иштирок этадиган ўз соҳасининг таниқли мутахассислари ғолиб чиқадилар. Бундай мутахассислар одатда давлатнинг ифтихори ҳисобланади, қолганлар учун эса ушбу унвонни олиш профессионал камолотга эришишда қудратли омил бўлади. Шу муносабат билан икки номинация: «Йилнинг энг яхши ёш аудитори» ва «Йилнинг энг яхши аудитори» бўйича танлов ўтказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

 

Биринчи номинацияда 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислар иштирок этадилар, бугунги кунда амал қилаётган мезонларни ушбу номинация учун қўллаш мумкин.

 

Иккинчи номинацияга келсак, юқорида таъкидланганидек, мезонлар бутунлай бошқача. Яъни улар: муайян амалий натижаларга эришиш, касбни ривожлантиришга (чоп этилган материаллар, лекторлик фаолияти, мутахассислар тайёрлаш ва ҳоказо), қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга (аудит, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишнинг муаммоли масалалари бўйича таклифлар ва мақолалар) қўшилган ҳисса, семинарлар ва конференцияларда фаол иштирок этиш ва ҳоказо.

 

Ишончим комилки, таклиф этилаётган номинациялар тақсимоти ёшлар учун ҳам, тажрибали ва таниқли мутахассислар учун ҳам мақбул рағбат омили бўлади.

 

* * *

Зулфия ШАЙХИСЛОМОВА, «Buxgalter-Audit» МЧЖ аудиторлик ташкилоти директори, «Энг яхши аудитор–2010»:

 

– Танловнинг иккинчи тури тест синовларига халқаро стандартларнинг киритилиши, шубҳасиз, уларни ўрганишга қизиқиш уйғотиши керак. Танловда одатда аудиторлик ташкилотларининг директорлари юборган аудиторлар иштирок этади, улар эса ҳар доим ҳам ўз аудиторлик ташкилотларида «энг яхши» бўлавермайдилар. Бу халқаро стандартларни билиш зарур бўлган республика танлови эканлигини ҳисобга олганда, танловда халқаро стандартлар бўйича таълим олган аудиторларнинг иштирок этиши мантиқан тўғри бўларди. Танловнинг асосий мақсади – аудиторларни танитиш ва профессионал тайёргарлигини ўстиришга рағбатлантириш. Агар унда халқаро стандартларни ўрганмаган аудиторлар иштирок этса, бундай аудиторларнинг иштироки расмиятчилик учун бўлади.

 

Халқаро амалиётни барча аудиторлик ташкилотлари қўллайвермаслигини ҳисобга олганда, танловга олдиндан тайёрланиш (таълим олиш) халқаро амалиётни аудиторлик ташкилотлари ишига янада фаол жорий этишга хизмат қилади.

 

Шунингдек, Аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг рейтинги баҳоси контекстида танлов қимматини ошириш учун унда нафақат жорий йилдаги битта аудиторнинг ғалабасини эмас, балки аввалги, масалан, ўн йил ичида танловда дастлабки уч ўриндан бирини эгаллаган аудиторлик ташкилотининг ҳар бир ходимини ҳисобга олишни таклиф этмоқчиман. Шу тариқа, бир неча йил ичида жамғарилган кадрлар салоҳияти ҳисобга олинади. Аудиторлик ташкилотларининг раҳбарлари эса тегишли таълим олган янги иштирокчиларни юборишга ҳаракат қиладилар.

 

* * *

Светлана ГОЛОСОВА, «TRI-S-Audit» МЧЖ аудиторлик ташкилоти директори:

 

– Бугунги кунда «Энг яхши аудитор» танлови унда иштирок этиш, иккинчи турга ўтиш ва ғалаба учун рейтинг балларини олиш контекстида баҳоланади. Рейтинг баҳосида биринчи ва иккинчи турларда шунчаки иштирок этганлик учун баллар қўйилиши бежиз эмас. Яъни натижа эмас, иштирок этиш далилининг ўзи баҳоланади. Фикримча, танловда қатнашиш нуфузлироқ тусга эга бўлиши керак. Иштирок этишга интилишлари учун, эҳтимол, аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга лицензияни автомат тарзда узайтириш истиқболлари масаласини кўриб чиқиш керакдир. Танловда иштирок этувчи аудитор қонунчилик соҳасидаги билим даражасини кўрсатади, мутахассислик кўникмаларини намойиш этади. Танловга рейтинг позициясидан эмас, балки қайта аттестациялаш сифатида қараш мумкин. Ҳозирча унга фақат рейтинг учун баллар олиш усули сифатида қаралар экан, қиммати юқори бўлмайди.

Прочитано: 892 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика