Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 11 / Аудитор хабарномаси

Аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг рейтинги

Ўзбекистонда аудиторлик ташкилотлари фаолияти рейтинги қатор йиллардан бери ўтказилиб келинаяпти. Ўзбекистон Республикаси аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг рейтинги баҳосини ўтказиш бўйича низомда (Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси томонидан 18.04.2006 йилда 23, 99а-сон билан тасдиқланган) аудиторлик ташкилотларининг рейтингда ҳар йили мажбурий иштирок этиши назарда тутилганлиги ҳисобга олинса, уни баҳолаш услубияти масаласи қанчалик долзарблиги кўзга ташланади. У ҳар йили такомиллаштириб бориляпти, у ёки бу кўрсаткичлар эътибор марказига қўйиляпти, бироқ ҳар йили рейтинг натижалари эълон қилинганда уларни танлаш юзасидан эътирозлар билдирилмоқда.

 

Сир эмаски, рейтингни ўтказишдан анча аввал, ҳатто аудиторлик ташкилотларини муносиб жойлаштиришга хизмат қилувчи кўрсаткичларни белгилашдан аввал рейтинг устида иш бошланади. Кўрсаткичларнинг устуворлиги қандай шакллантирилишини кўргазмали тарзда кўрсатиш учун биз «AUDITREYTING» МЧЖ жамоатчилик кенгаши аъзолари йиғилишининг 30.11.2013 йилги, 24.12.2013 йилги ва 30.01.2014 йилги баённомаларида қайд этилган маълумотларни чоп этамиз.

 

Жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилишида «AUDITREY­TING» МЧЖ тайёрлаган, таклиф этилаётган рейтинг ўтказиш услубиятини унинг ижрочи органи раиси О.А.Машарипов баён этди. Ишлаб чиқилган услубиятга кўра бир қатор янги омилларни киритиш ва 2012 йил натижаларига биноан аудиторлик ташкилотлари фаолияти рейтингини тузишга асос бўлган кўрсаткичлар улушини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди.

 

Анъанага кўра рейтинг аудиторлик ташкилотлари лицензиясининг турига боғлиқ ҳолда тўрт гуруҳ бўйича ўтказилади: барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувларини ўтказувчилар (1-гуруҳ); ҚК туридаги, барча хўжалик юритувчи субъектларда текширувларни ўтказувчилар (1М гуруҳи); хўжалик юритувчи субъектларда ташаббус тарзидаги ва мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчилар (2-гуруҳ); хўжалик юритувчи субъектларда фақат ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувларини ўтказувчилар (3-гуруҳ).

 

Рейтинг тузиш чоғида қуйидаги омиллар мажмуи баҳоланади: фаолиятнинг молиявий кўрсаткичлари, ишбилармонлик фаоллиги, корпоратив салоҳияти. 2013 йилда аудиторлик ташкилоти фаолиятининг молиявий кўрсаткичлари 40%, ишбилармонлик фаоллиги – 30%, корпоратив салоҳияти 30% деб баҳоланган. Биринчи мажлис доирасида 2013 йил якунларига кўра аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг рейтинг услубияти қоидасини тасдиқлаш, кўрсаткичларни аниқлаштириш ва салмоғини алоҳида кўриш ҳамда Ўзбекистоннинг бир қатор етакчи аудиторлик ташкилотлари иштирокида «AUDITREYTING» МЧЖнинг Жамоатчилик кенгашида тасдиқлашга қарор қилинган.

 

Чунончи, таклиф этилган кўрсаткичларнинг салмоғини Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган аудиторлар ўртасида овоз бериш йўли билан тасдиқлаш мақсадида «AUDITREYTING» Жамоатчилик кенгашининг иккинчи йиғилиши ташкил этилган, у 2013 йил 24 декабрда ўтказилган, унда 2014 йилги рейтинг кўрсаткичларининг салмоғини аниқлаш масалалари кўрилиб, аудиторлик ташкилоти уни ўтказиш учун тақдим этадиган ҳужжатларнинг рўйхати тасдиқланган. Таклифнома жамоат ташкилотлари аъзоси бўлган аудиторлик ташкилотларига юборилган. Аудиторлик ташкилотларининг 8 директори ҳозир бўлган.

 

Йиғилишда 2013 йилдаги аудиторлик ташкилотлари фаолияти рейтингини ўтказиш жараёнини ташкил этиш масаласи ҳам кўрилган. «AUDITREYTING» МЧЖ Жамоатчилик кенгаши бир қатор аудиторлик ташкилотлари иштирокида 2013 йил якунлари юзасидан аудиторлик ташкилотлари фаолияти рейтинги услубияти концепциясини кўриб чиққан. Унинг муҳокамаси давомида аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолайдиган омиллар ва кўрсаткичлар қайд этилган. Саккизта аудиторлик ташкилоти вакиллари ва Жамоатчилик кенгашининг еттита аъзоси омиллар ва кўрсаткичлар салмоғининг рақамли миқдорини беришган. Кўрсаткичларнинг салмоғи бўйича маълумотларга ишлов бериш натижасида муҳокама учун уларнинг икки варианти тақдим этилган (биринчи вариантда – кўрсаткич салмоғининг ўртача қиймати ҳисобланган, иккинчи вариантда тузатиш киритишни ҳисобга олган ҳолда салмоқнинг энг катта ва энг кичик қийматлари ҳисобланган, сўнгра ўртача кўрсаткич ҳисобланган). Аудиторлик ташкилотлари фаолиятига баҳо беришнинг асосий концепцияси бундан олдинги йиғилишда бир овоздан тасдиқланганлигини ҳисобга олган ҳолда, овоз берувчилар рейтинг салмоғини ҳисоблашнинг биринчи ва иккинчи вариантлари ўртасида танлаганлар.

 

Якуний жадвал таклиф ва мулоҳазалар олиш мақсадида барча аудиторлик ташкилотларига юборилган. Ёзма мулоҳазалар фақат иккита аудиторлик ташкилотидан келиб тушган, улар 2013 йил якунлари юзасидан рейтинг тузиш услубиятига «Ишбилармонлик фаоллиги» омилида (30%) баҳолаш сифатини яхшилашга кўмак берадиган қуйидаги ўзгартишларни киритишни таклиф этишган: «Аудит бозорида фаолият муддати (йиллар сони)»ни 2012 йилдаги фаолият натижалари бўйича берилган 21,3% ўрнига омилнинг умумий улушидан 25% этиб баҳолаш тавсия қилинган; «Аудиторлик ташкилотлари халқаро тармоғига кириш (тармоқ веб-сайтининг номи ва манзилини кўрсатган ҳолда)»ни 21,3% ўрнига 20% этиб баҳолаш таклиф этилган; «Ташкилот банк сертификатининг мавжудлиги»ни 10,6% ўрнига 3,2%; «Корпоратив веб-сайтнинг мавжудлиги ва унинг тутиб турилиши»ни 6,4% ўрнига 15% деб баҳолаш таклиф этилган.

 

Рейтингдан «МВ ва ДМҚ рўйхатига киритиш» банди олиб ташланди, у ўтган йилги рейтингда аудиторлик компаниясига 10,6% келтириши мумкин эди. «Корпоратив салоҳият» омилида (умумий рейтингнинг 35%и) қуйидаги кўрсаткичлар баҳосига тузатиш киритиш таклиф қилинди: «Жорий йил охирида штатдаги ходимлар сони» – омил умумий улушининг 14%и; «Ҳисобот йили охирида штатдаги сертификатланган аудиторлар сони (тўлиқ ставкада)» – 26% (6,3% ўрнига); Штатда сертификатланган, шу жумладан ­ДипИФР сертификатига эга ходимларнинг мавжудлиги – 18% (2012 йил якунлари бўйича рейтингда 6,3%), солиқ маслаҳатчиси сертификатига эга ходимларнинг мавжудлиги – 20% (4,2%) ва ҳоказо (батафсил ахборот қуйидаги жадвалда келтирилган). «Молиявий кўрсаткичлар» омилида (35%) баҳолашнинг учта янги мезони киритилган: «Аудиторлик ташкилоти ўз капиталининг динамикаси», унга омил рейтингининг 10%и берилади, «Соф фойда» – 18% ва «Устав капиталининг рентабеллиги» – 15%.

 

 «AUDITREYTING» МЧЖ Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг 2014 йил январда ўтказилган учинчи йиғилишида Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотларининг рейтингни баҳолаш усулларидан норозилигини юзага келтирган масалаларни ҳисобга олишни таклиф этиб профессионал ташкилотларга йўналтирган ММ17-02-32/45-сон хатини ҳисобга олган ҳолда 2013 йил якунларига кўра аудиторлик ташкилотлари фаолияти рейтинги услубияти муҳокама қилинди.

 

Йиғилиш якунида салмоқнинг қуйидаги рақамли миқдорлари қайд этилган омиллар ва кўрсаткичлар рўйхатини ҳисобга олган ҳолда аудиторлик ташкилотлари фаолияти рейтинги услубиятини тасдиқлашга қарор қилинди:

 

 

2013 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ
РЕЙТИНГИНИНГ ОМИЛЛАРИ ВА КЎРСАТКИЧЛАРИ РЎЙХАТИ

 

Т/р

 

Омил ва кўрсаткич номи

 

2012 йил рейтинги
омил ва кўрсаткичлари

 

2013 йил рейтинги
омил ва кўрсаткичлари

 

омиллар салмоғи

 

кўрсаткичлар салмоғи

 

омиллар салмоғи

 

кўрсаткичлар салмоғи

 

1

 

Молиявий кўрсаткичлар

 

40%

 

 

35%

 

 

1.1

 

2013 йилдаги маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушум

 

 

50,0

 

 

45,0

 

1.2

 

Аввалги йил билан қиёслаганда (2013 й.–2012 й.)/2012 й. %да) аудиторлик хизматларидан тушумнинг ўсиш динамикаси

 

 

25,0

 

 

12,0

 

1.3

 

Аудиторлик ташкилоти хусусий капиталининг миқдори

 

 

25,0

 

 

-

 

1.4

 

Аудиторлик ташкилоти хусусий капиталининг динамикаси

 

 

-

 

 

10,0

 

1.5

 

Соф фойда

 

 

-

 

 

18,0

 

1.6

 

Устав капиталининг рентабеллиги

 

 

-

 

 

15,0

 

 

Жами

 

 

100,0

 

 

100,0

 

2

 

Ишбилармонлик фаоллиги

 

30%

 

 

30%

 

 

2.1

 

Аудит бозоридаги фаолият муддати – йиллар сони

 

 

21,3

 

 

25,0

 

2.2

 

Аудиторлик ташкилотларининг халқаро тармоққа кириши (тармоқ веб-сайти номи ва манзили кўрсатилсин)

 

 

21,3

 

 

20,0

 

2.3

 

Аудиторларнинг профессионал жамоа бирлашмасига аъзолиги (аъзолик билети нусхаси)

 

 

8,5

 

 

15,0

 

2.4

 

2011–2013 йиллар мобайнида сифат ташқи назоратидан ўтиш (профессионал ташкилот томонидан расмийлаштирилган)

 

 

21,3

 

 

22,0

 

2.5

 

2012 йилда МВ ва ДМҚ рўйхатига кирганлик

 

 

10,6

 

 

-

 

2.6

 

Ташкилотда банк сертификатининг борлиги

 

 

10,6

 

 

3,0

 

2.7

 

Корпоратив веб-сайтининг борлиги ва унинг тутиб турилиши

 

 

6,4

 

 

15,0

 

 

Жами

 

 

100,0

 

 

100,0

 

3

 

Корпоратив салоҳият

 

30%

 

 

35%

 

 

3.1

 

Жорий йил охирида штатдаги ходимлар сони

 

 

-

 

 

14,0

 

3.2

 

Ҳисобот йили охирида штатдаги сертификатланган аудиторлар сони (тўлиқ ставкада)

 

 

6,3

 

 

26,0

 

3.3

 

Қуйидагиларга эга бўлган штатдаги сертификатланган аудиторларнинг борлиги (2013 й. таҳр):

Штатдаги сертификатланган ходимларнинг борлиги, шу жумладан қуйидагиларнинг борлиги (2014 й. таҳр.):

 

48,0

 

 

34,0

 

3.3.1

 

CIPA сертификатлари (2013);

CIPA, ACCA ва CPA сертификатлари (2014)

 

8,3

 

 

12,24

 

3.3.2

 

ACCA ва CPA сертификатлари (2013)

 

 

20,8

 

 

-

 

3.3.3

 

ДипИФР сертификатлари

 

 

6,3

 

 

6,12

 

3.3.4

 

солиқ маслаҳатчиси сертификатлари

 

 

4,2

 

 

6,8

 

3.3.5

 

САР сертификатлари

 

 

4,2

 

 

6,8

 

3.3.6

 

қимматли қоғозлар бозори мутахассиси сертификатлари

 

 

4,2

 

 

2,04

 

3.4

 

«Йилнинг энг яхши аудитори» танловида иштирок этганлик, шу жумладан:

 

 

25

 

 

14,0

 

3.4.1

 

1-ўрин

 

 

12,5

 

 

5,6

 

3.4.2

 

2-ўрин

 

 

8,33

 

 

4,2

 

3.4.3

 

3-ўрин

 

 

4,17

 

 

2,24

 

3.4.4

 

2-турда иштирок этиш

 

 

-

 

 

1,26

 

3.4.5

 

1-турдан ўтиш

 

 

-

 

 

0,7

 

3.5

 

Ташкилот раҳбарининг 3 йил мобайнида аттестациядан ўтиши

 

 

20,7

 

 

12,0

 

 

Жами

 

 

100,0

 

 

100,0

 

 

Барчаси

 

100,0%

 

 

100,0%

 

 

 

 

ЎЗИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ: янги кўрсаткичлар қандай ҳисобланади?

 

Мазкур услубият бўйича рейтинг қуйидаги кетма-кетликда ҳисоб-китоб қилинади:

 

а) аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолайдиган ҳар бир танланган кўрсаткич бўйича унинг йўл қўйиладиган энг кам ва энг кўп қийматлари аниқланади. Ушбу қийматлар тегишинча Dmin ва Dmax билан белгиланган эталон қийматларига айланади;

 

б) аудиторлик ташкилоти Pпi кўрсаткичи рейтинг балини қуйидаги шартларга кўра ҳисоб-китоб қилади:

 

агар Di қиймати Dmin < Di < Dmax доирасида бўлса, баллар қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинади:

 

Pпi = (Di – Dmin) / (Dmax – Dmin) x 100,

 

бу ерда Dii-аудиторлик ташкилоти кўрсаткичининг амалдаги қиймати;

 

агар Di > Dmin бўлса, баллар қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинади:

 

Pпi = (DiDmin) / Dmax x 100;

 

агар Di => Dmax бўлса, Pпi қиймати = 100;

 

в) ҳар бир омил бўйича кўрсаткичларнинг салмоғини ҳисобга олган ҳолда баллар тарзида комплекс баҳоланади:

 

Pфi = Kп1 x Pп1 + Kпj х Pпj + ... + Kпп х Pпп,

 

бу ерда Pфi – омилнинг рейтинг бали;

 

Kпj – қийматини жамоатчилик кенгаши белгилайдиган j-кўрсаткичнинг салмоғи;

 

Pпj – кўрсаткичнинг рейтинг бали;

 

г) фаолият рейтингининг якуний комплекс рақамли баҳоси – i-аудиторлик ташкилотининг Pki қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

Pki = Кф1 х Pф1 + Кф2 х Pфj + Кф3 х Pфп,

 

Бу Кфj – қийматини жамоатчилик кенгаши белгилайдиган j-омил салмоғи;

 

д) кейинги босқичда аудиторлик ташкилоти фаолиятининг якуний комплекс рақамли баҳоси халқаро амалиётда умумқабул қилинган ҳарфли баҳога айлантирилади.

 

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси Кенгаши раиси, «AUDITREYTING» МЧЖ Жамоатчилик кенгаши раиси.

Прочитано: 3541 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика