Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 11 / Сиёсий партиялар фракцияларида

Қоғозбозлик камайиб, эркинлик кўпаяди

Парламент қуйи палатаси фракция ва қўмиталарида «Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти.

 

– Кейинги бир неча йил ичида тадбиркорликни ривожлантириш – меъёрий тартибга солиш, солиқ имтиёзлари ва преференциялар, экспорт-импорт операциялари бобида кўп иш қилинди. Асоссиз бюрократик тўсиқларни тугатиш ҳисобига тадбиркорлик субъектларининг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, лицензия ва рухсат бериш таомилларини соддалаштириш, АКТдан фаол фойдаланган ҳолда ҳисобот тизимини реал мақбуллаштириш сингари бизнеснинг бозор дастаклари жорий этилди.

Бир ярим йил аввал миллий иқтисодиётда шаклланган реалликлар ҳамда халқаро меъёрлар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун (20.12.2012 йилдаги ЎРҚ-341-сон, бундан кейин – ЎРҚ-341-сон Қонун) қабул қилинган эди. Бироқ ҳаёт бир ерда тўхтаб турмайди, рухсат бериш тартиб-таомилларини ҳуқуқий тартибга солиш ҳам такомиллаштиришга эҳтиёж сезяпти, миллий қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозим, – деб таъкидлайди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Полянте СВЕШНИКОВ.

Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, ЎРҚ-341-сон Қонуннинг 12-мод­даси билан рухсат бериш тартиб-таомилларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ваколатлари Вазирлар Маҳкамасига юкланган. Шу боис қонун лойиҳасида қайд этилаётган ўзгартиришлар Ҳаво кодексини, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун (7.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда), «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонун (25.04.1997 йилдаги 415-I-сон) ва «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунни (28.09.2006 йилдаги ЎРҚ-57-сон) қамраб олиши керак. Ушбу ўзгартиришлар рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш тартиби белгиланишини назарда тутади.

ЎРҚ-341-сон Қонуннинг 4-моддасига кўра рухсат бериш тартиб-таомилларининг қонун билан назарда тутилмаган янги турларини жорий этиш тақиқланади. Шу муносабат билан Ҳукуматнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарори билан Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган. Шуни таъкидлаш лозимки, Рўйхат батафсил бўлиб, қонунчиликда бошқа, унда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва тартиб-таомилларнинг бўлиш имкониятини истисно этади. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси Божхона кодексига, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (3.07.1992 йилдаги 657-XII-сон), «Ўрмон тўғрисида»ги (15.04.1999 йилдаги 770-I-сон) қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида низомга (Олий Мажлиснинг 26.04.1996 йилдаги 232-I-сон қарори билан тасдиқланган) зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Баъзи қонун ҳужжатларини амалдаги ЎРҚ-341-сон Қонун меъёрларига мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартиришлар «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги (7.12.2001 йилдаги 317-II-сон), «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги (5.04.2002 йилдаги 358-II-сон), «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги (26.12.1997 йилдаги 541-I-сон, 15.01.2007 йилдаги ЎРҚ-78-сон Қонун таҳририда) қонунларга ҳам тааллуқли бўлади.

Қонунчилик палатаси ва Сенатда бундай мазмун ва ҳажмдаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистонда бизнеснинг янада ривожланишига омил бўлади.

Маъруф УСМАНОВ
ёзиб олди.

Прочитано: 985 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика