Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 11 / Божхона

Бу дастак қайси машинаники?

Солиқ кодексининг 211-моддаси 7-бандига, «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонун 33-моддасининг ўн саккизинчи хатбошисига мувофиқ тасдиқланган рўйхатга кирадиган технологик ускунанинг, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларнинг импорти, башарти уларни етказиб бериш ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса, қўшилган қиймат солиғи ва божхона божини тўлашдан озод этилади.

Божхона инспекторларининг божхона постларида яхлит технологик ускуна комплектини расмийлаштириш пайтида импорт контрактларида унинг ҳар бир қисмига ТИФ ТН кодларини мажбурий тарзда белгилаш ва кўрсатишни талаб қилишлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келадими?

 

 – «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 472-I-сон) 4-моддасига кўра божхона органларининг асосий вазифалари жумласига божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳам киради.

Кўрсатилган Қонуннинг 6-мод­дасига кўра божхона органлари божхона ҳақидаги қонун ҳужжат­ларига риоя этилиши, божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиши, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.

Ушбу қоидалар ҳисобга олинса, божхона органининг мансабдор шахслари божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, унинг бузилишининг олдини олиш, божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат қилиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлилар.

Эҳтимол, сиз кўрсатган вазиятда божхона пости ходимларида етказиб берилаётган ускунанинг бутлиги хусусида шубҳа бўлгандир. Шу сабабли улар сиздан комплект­нинг ҳар бир қисми бўйича ТИФ ТН кодини кўрсатишни сўрашган. Фикримизча, ускунанинг бутлиги экспертиза қилинганда комплектнинг ҳар бир қисми бўйича ТИФ ТН кодларини кўрсатишнинг мажбурийлиги (мажбурий эмаслиги) масаласига аниқлик киритилади.

Агар сизда божхона органлари талабларининг қонунийлиги хусусида шубҳа бўлса, Хўжалик процессуал кодексининг 24-мод­дасига мувофиқ хўжалик судига ёки бошқа ваколатли органларга мазкур талабни (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Абдураҳмон БАХТИЕВ ва Георгий ШМАКОВ,
эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 709 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика