Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 11 / Божхона

Микроскопларингизни олиб келинг

Хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиришни ният қилган клиника янги ускуналарга эҳтиёж сезяпти. Лаборатория техникаси – микроскоп ва центрифугаларни импорт қилишга оид имтиёзлар мавжудми?

В.Салуянова.

 

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йилдаги 356-сон Қарори билан Четдан олиб киришда 2018 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан таш­қари) озод қилинадиган янги тиббий асбоб-уску­налар, тиббий асбоб-уску­наларга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхати тасдиқланган. Унда, хусусан, лабораторияларда фойдаланиладиган цент­рифугалар (ТИФ ТН коди – 8421 19 200 1) ва тиббий мақсадлар учун микроскоп­лар (ТИФ ТН кодлари – 9011 10 900 0, 9011 80 000 0, 9012 10 900 0) кўрсатилган.

Агар сиз импорт қиладиган техника кўрсатилган ТИФ ТН кодларига мувофиқ келса, клиникангиз имтиёздан фойдаланиши мумкин. Бунинг маъноси шуки, зарур ҳужжатлар бор бўлса, товарларни божхонадан ўтказиш чоғида импорт қилинаётган товарлардан импорт божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ундирилмайди. Бироқ Божхона йиғимлари ставкаларига (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон Қарори билан тасдиқланган) кўра божхона расмийлаштируви учун йиғим (олиб кирилаётган товарлар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас) тўлаш керак бўлади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика