Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 11 / Солиқ солиш

30%лик амортизация нормасини қўллай олмайсиз

 Корхонамиз балансида ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатиладиган тракторлар ҳисобда туради. Солиқ солиш мақсадида балансимиздаги асосий воситаларга доимий равишда амортизация ҳисоблаб келамиз. Биз балансимизда асосий восита сифатида турган тракторларга амортизациянинг йиллик 30% нормасини қўлласак бўладими?

Сарвар Қўлдошев, корхона раҳбари.

Сирдарё шаҳри.

 

– Солиқ кодекси 144-моддасида амортизация харажатларининг тартиби белгиланган. Жумладан, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизация қилинадиган мол-мулк деб эътироф этилади.

Солиқ солиш мақсадида амортизация қилиниши керак бўлган мол-мулк амортизациянинг энг юқори нормалари билан гуруҳларга тақсимланган бўлиб, ҳаракатланувчан транспорт бўлган саноат тракторлари учун амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси 20% миқдорида белгиланган.

Солиқ солиш мақсадлари учун ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизация ажратмалари амортизация нормасини қўллаш орқали, бироқ Солиқ кодексида белгиланган энг юқори нормадан ошмаган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Солиқ солиш мақсадлари учун амортизацияни Солиқ кодекси 144-моддасида белгиланганидан пастроқ ва солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади.

Амортизация суммасини Солиқ кодекси 144-моддасида назарда тутилган нормаларга зид равишда қайта ҳисоблаш мумкин эмас.

Фойдаланишда бўлган асосий воситалар объектларини оладиган солиқ тўловчи ушбу асосий воситалар объекти бўйича амортизация нормасини мазкур асосий воситалар объектидан аввалги мулкдорлар томонидан фойдаланилган йиллар (ойлар) сонига камайтирилган фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда белгилашга ҳақлидир. Агар мазкур асосий воситадан аввалги мулкдорларда амалда фойдаланиш муддати ушбу асосий воситаларнинг таснифланиши билан белгиланадиган фойдаланиш муддатига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, солиқ тўловчи техника хавфсизлиги талабларини ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда бу асосий воситадан унумли фойдаланиш муддатини мустақил равишда, лекин 3 йилдан кам бўлмаган муддатга белгилашга ҳақлидир.

Фойдаланишда бўлган асосий воситалардан фойдаланиш муддатини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, амортизация янги асосий воситаларга бўлгани сингари ҳисобланади.

Юқоридагиларга асосланиб, сиз балансингиздаги асосий воситалар ҳисобланмиш тракторларга амортизациянинг йиллик 30% нормасини қўллай олмайсиз.

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари
ташкилоти эксперти
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2202 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика