Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 11 / Солиқ солиш

Агар муассис қарорини ўзгартирса

Биз муассисларга дивидендлар ҳисоблаб ёздик ва ДСИга ҳисобот бердик. Бироқ муассислар фикр­ларидан қайтиб, барча маблағларни устав фондини тўлдиришга йўналтиришга қарор қилдилар. Ҳисоботни қайтадан тузиш керакми ёки кейинги ҳисобот чорагида янги проводкалар бериш мумкинми?

 

– Дивидендларни тўлаш мажбуриятлари корхонанинг муассислар олдидаги жорий мажбуриятлари ҳисобланади ва балансда 6610-«Тўланадиган дивидендлар» ҳисобварағида акс эттирилади.

Дивидендлар уларни ҳисоблаб ёзган корхонанинг устав капиталини кўпайтиришга ҳам йўналтирилиши мумкин. Жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига устав фондининг кўпайтирилиши жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори асосида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси, 6.12.2001 йилдаги 310-II-сон). Ушбу ҳолда таъсис ҳужжатларига ўзгартишларни тайёрлаш ва уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш керак, улар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради. Шу куни қуйидаги проводкани қилиш лозим:

Д-т 6610-«Тўланадиган дивидендлар»

К-т 8330-«Пай ва ҳиссалар».

Юқорида кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилгунгача ҳисоблаб ёзилган дивидендлар 6610-«Тўланадиган дивидендлар» ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади.

Шу тариқа, агар 2013 йил ноябрида дивидендлар ҳисоблаб ёзилган, декабрь охирида муассислар уларни устав капиталини кўпайтиришга йўналтиришга қарор қилган бўлсалар, бироқ 31.12.2013 йилдаги ҳолатга кўра устав капиталидаги ўзгартишлар рўйхатдан ўтказилмаган, ҳисоблаб ёзилган дивидендлар 6610-ҳисобварақда акс эттирилган ва тегишли тарзда 2013 йилги ҳисоботда кўрсатилган бўлса, уни қайта топшириш керак эмас.

Юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига йўнал­тирилган дивидендлар тарзида олинган даромадларга фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (СК 156-моддасининг тўртинчи қисми, 356-моддасининг 3-банди, 179-моддасининг 19-моддаси).

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 727 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика