Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 11 / Солиқ солиш

Ўйинга имтиёз йўқ

Корхонамиз яқин вақт ичида стол тенниси билан шуғулланиш учун кичикроқ спорт зали қуришни режалаштиряпти. Унда болалар ва катталар гуруҳларини очиш, шунингдек ўйин учун теннис столларини жисмоний ва юридик шахсларга бериш режалаштириляпти. Жисмоний шахсларга ойлик тўловни, юридик шахслар учун эса соатбай тўловни жорий этмоқчимиз.

Биз тилга олган хизматлар қайси фаолият турига киради ва уларга қандай ставкада ЯСТ солинади?

Улар бўйича бирор-бир имтиёзлар борми?

«XON» ХК.

 

– Хусусий корхона томонидан болалар ва катталарга стол теннисини ўргатиш бўйича пулли хизматлар кўрсатилиши ҳамда спорт анжомлари (теннис столлари) ўйин учун жисмоний ва юридик шахсларга берилишини жисмоний тарбия ва спорт хизматларига киритиш мумкин. Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига кирадиган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган) улар учун ХХТУТ бўйича 91700 коди – жисмоний тарбия ва спорт кўрсатилган.

Ушбу фаолият тури бўйича 2014 йилда ягона солиқ тўлови 6%лик ставкада тўланади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 9-1-илованинг 1-банди).

Болалар ва катталарга стол теннисини ўргатиш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳамда ўйин учун жисмоний ва юридик шахсларга спорт анжомлари (теннис столлари)ни беришга солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган.

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 907 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика