Norma.uz

2014 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 7,5%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан ке­йин – ПҚ-2099-сон Қарор).

●● Январь–март ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 288 315 сўмни (96 105 х 3) ташкил этади (Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

1 441 575 сўмгача (5 х 288 315)

 

Даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

1 441 576 сўмдан 2 883 150 сўмгача
(10 х 288 315)

 

108 118,13 сўм + 1 441 575 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

2 883 151 сўм ва ундан юқори

 

338 770,13 сўм + 2 883 150 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – СК).

●●●● 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

●●●●●● 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 %и миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 1 200 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 1 441 575 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–март ойлари учун солиқ суммаси:

1 200 000 х 7,5% = 90 000 сўмга тенг.

Февраль ойида 60 000 сўм солиқ ушлаб қолин­ган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

90 000 – 60 000 = 30 000 сўмга тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 200 000 х 1% = 12 000 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 8 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (12 000 – 8 000) ташкил этади.

Март ойи учун бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг март ойидаги жами иш ҳақидан – 400 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан ке­йин ходимга:

400 000 – 30 000 – 26 000 = 344 000 сўм тўла­нади.

 

2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар
10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 1 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(1 500 000 – 1 441 575) х 16% = 58 425 х 16% = 9 348 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 108 118,13 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–март ойлари учун даромаддан солиқ суммаси:

108 118,13 + 9 348 = 117 466,13 сўмга тенг.

Февраль ойида 78 310,75 сўм солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

117 466,13 – 78 310,75 = 39 155,38 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 500 000 х 1% = 15 000 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 10 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (15 000 – 10 000) ташкил этади.

Март ойи учун бюджетга:

39 155,38 – 5 000 = 34 155,38 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

500 000 – 39 155,38 – 32 500 = 428 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар
10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 3 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил қилди. Аввало 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(3 000 000 – 2 883 150) х 22% = 116 850 х 22% = 25 707 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 338 770,13 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали январь–март ойларидаги даромадлардан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

338 770,13 + 25 707 = 364 477,13 сўм.

Январь–февраль ойларида 242 984,75 сўм миқдорида солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

364 477,13 – 242 984,75 = 121 492,38 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 000 000 х 1% = 30 000 сўмга тенг.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 20 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 10 000 сўмни (30 000 – 20 000) ташкил этади.

Март ойи учун бюджетга:

121 492,38 – 10 000 = 111 492,38 сўм ЖШДС ўтка­зилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 121 492,38 – 65 000 = 813 507,62 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

4-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 3 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил этди. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзни олишга ҳақли.

Йил бошидан солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз:

288 315 х 4 = 1 153 260 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

3 000 000 – 1 153 260 = 1 846 740 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–март ойлари учун имтиёз эгасининг даромадларидан солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

108 118,13 + (1 846 740 – 1 441 575) х 16% = 108 118,13 + 405 165 х 16% = 108 118,13 + 64 826,4 = 172 944,53 сўм.

Январь–февраль ойларида 115 296,35 сўм миқдорида солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

172 944,53 – 115 296,35 = 57 648,18 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 846 740 х 1% = 18 467,4 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 12 311,6 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 6 155,8 сўмга (18 467,4 – 12 311,6) тенг.

Бюджетга:

57 648,18 – 6 155,8 = 51 492,38 сўм ЖШДС ўт­казилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 57 648,18 – 65 000 = 877 351,82 сўм иш ҳақи олади.

 

 

5-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 12 = 1 153 260 сўм).

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 100 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 300 000 сўм моддий ёрдам берилган. Солиқ солинадиган даромад:

2 100 000 + 1 300 000 – 1 153 260 = 2 246 740 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 246 740 – 1 441 575) х 16% = 805 165 х 16% = 128 826,4 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–март ойлари учун жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДСни чиқарамиз:

108 118,13 + 128 826,4 = 236 944,53 сўм.

Январь–февраль ойларида 165 789,15 сўм миқдорида солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

236 944,53 – 165 789,15 = 71 155,38 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 246 740 х 1% = 22 467,4 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 15 467,4 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (22 467,4 – 15 467,4) ташкил этади.

Март ойи учун бюджетга:

71 155,38 – 7 000 = 64 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,38 – 45 500 = 583 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 6 = 576 630 сўм).

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 100 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 700 000 сўмлик фотоаппарат совға қилинди.

Солиқ солинадиган даромад:

2 100 000 + 700 000 – 576 630 = 2 223 370 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(2 223 370 – 1 441 575) х 16% = 781 795 х 16% = 125 087,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–март ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

108 118,13 + 125 087,2 = 233 205,33 сўм.

Январь–февраль ойларида 162 049,95 сўм миқдорида солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

233 205,33 – 162 049,95 = 71 155,38 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 223 370 х 1% = 22 233,7 сўмга тенг.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 15 233,7 сўм ўтказилган, март ойи учун ажрат­малар 7 000 сўмни (22 233,7 – 15 233,7) ташкил этади.

Бюджетга:

71 155,38 – 7 000 = 64 155,38 сўм ЖШДС ўтка­зилади.

Март ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,38 – 45 500 = 583 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (96 105 х 12 = 1 153 260 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (96 105 х 6 = 576 630 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (288 315 х 4 = 1 153 260 сўм) чиқариб ташланади.

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимнинг январь–март ойларидаги иш ҳақи миқдори 2 400 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил этди. Январь ойида унга 1 200 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг январь–март ойлари учун жами даромади:

2 400 000 + 1 200 000 + 800 000 = 4 400 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

4 400 000 – 1 153 260 – 576 630 – 1 153 260 = 1 516 850 сўм.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(1 516 850 – 1 441 575) х 16% = 75 275 х 16% = 12 044 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг (108 118,13 сўм) ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–март ойлари учун ЖШДС суммасини чиқарамиз:

108 118,13 + 12 044 = 120 162,13 сўм.

Январь–февраль ойларида 94 513,95 сўм миқдорида солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

120 162,13 – 94 513,95 = 25 648,18 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 516 850 х 1% = 15 168,5 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 11 012,7 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 155,8 сўмни (15 168,5 – 11 012,7) ташкил этади.

Бюджетга:

25 648,18 – 4 155,8 = 21 492,38 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 25 648,18 – 52 000 = 722 351,82 сўм иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқаро­ларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 400 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2013–2014 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 1 750 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 300 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь–март ойлари учун солиқ солинадиган даромад 1 500 000 сўмни (2 400 000 – 900 000) ташкил этади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқ ҳисоблаб ёзамиз:

(1 500 000 – 1 441 575) х 16% = 58 425 х 16% = 9 348 сўм.

Январь–март ойлари учун жисмоний шахсларнинг даромадларидан ЖШДС:

108 118,13 + 9 348 = 117 466,13 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида 78 310,75 сўм миқдорида солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

117 466,13 – 78 310,75 = 39 155,38 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 500 000 х 1% = 15 000 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 10 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (15 000 – 10 000) ташкил этади.

Бюджетга:

39 155,38 – 5 000 = 34 155,38 сўм ЖШДС ўт­казилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмга тенг.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

800 000 – 39 155,38 – 52 000 – 300 000 = 408  44,62 сўм иш ҳақи тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2099-сон Қарорга 25-илова).

● Тошкент шаҳрида ижара тўловининг ойлик энг кам миқдо­ри этиб турар жойнинг 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 7,5% (СКнинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–март ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ кўринишидаги даромади 1 200 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 52 кв.м бўлган турар жой биносини 1 мартдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 600 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 156 000 сўмни (3 000 х 52) ташкил этади. Ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис март ойи учун шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 1 441 575 сўм миқдоригача даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–март ойлари учун солиқ суммаси қуйидагига тенг:

1 200 000 х 7,5% = 90 000 сўм.

Январь–февраль ойларида 60 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Март ойи учун эса:

90 000 – 60 000 = 30 000 сўм тўланиши лозим.

Январь–март ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1 200 000 х 1% = 12 000 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 8 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (12 000 – 8 000) ташкил қилади.

Март ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси эса 71 000 сўмга (26 000 + 45 000) тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолин­ганидан кейин ходимга:

400 000 + 600 000 – 30 000 – 45 000 – 26 000 = 899 000 сўм тўланади.

 

10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Ўриндош ходимнинг январь–март ойларидаги иш ҳақи миқдори 1 350 000 сўмни (450 000 + 450 000 + 450 000) ташкил этади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

1 350 000 сўм 1 441 575 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

1 350 000 х 7,5% = 101 250 сўм.

Январь–февраль ойларида 67 500 сўм миқдо­рида солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

101 250 – 67 500 = 33 750 сўмни ташкил этади.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1 350 000 х 1% = 13 500 сўмга тенг.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 9 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (13 500 – 9 000) ташкил этади.

Бюджетга:

33 750 – 4 500 = 29 250 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

450 000 х 6,5% = 29 250 сўмни ташкил этади.

Ўриндош:

450 000 – 33 750 – 29 250 = 387 000 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўмлик ойлик маош тайинланди. Ходим бухгалтерияга барча зарур ҳужжатларни, шунингдек унинг иш ҳақидан 200 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Февраль–март ойлари учун жами даромад 1 200 000 сўмни (600 000 + 600 000), ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар эса 400 000 сўмни (200 000 + 200 000) ташкил этди.

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

Солиқ солинадиган даромадга (1 200 000 – 400 000 = 800 000 сўм) 7,5%лик ставкада солиқ солинади. Февраль–март ойлари учун ЖШДС:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўмга тенг.

Февраль ойида 30 000 сўмлик солиқ ушланган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

60 000 – 30 000 = 30 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади:

800 000 х 1% = 8 000 сўм.

Февраль ойида ШЖБПҲга 4 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (8 000 – 4 000) ташкил этади.

Бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм ЖШДС ўткази­лади.

Ходимнинг бутун иш ҳақига (600 000 сўм) мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланади:

600 000 х 6,5% = 39 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказилган бадал чегирилганидан кейин ходимга:

600 000 – 30 000 – 39 000 – 200 000 = 331 000 сўм тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ. Илгари бошқа корхонада ишлаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан солиқ
ҳисоб-китоби

СКнинг 186-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс йил бошидан ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Ушбу маълумотнома ёки СТИР тақдим этилмаган тақдирда, солиқ энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Мазкур ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилгач, илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда ЖШДС қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Февраль ойида 500 000 сўм иш ҳақи олувчи янги ходим ишга қабул қилинди. Февраль–март ойларида унинг иш ҳақи 1 000 000 сўмни (500 000 + 500 000) ташкил этади. У бухгалтерия­га аввалги асосий иш жойидан маълумотнома ва СТИРни тақдим этмади.

Шу сабабли февраль–март ойларида янги ишга қабул қилинган ходимнинг 1 000 000 сўмлик даромадидан солиқ энг юқори ставкада ушлаб қолинди:

1 000 000 х 22% = 220 000 сўм.

Февраль ойида 110 000 сўмлик солиқ ушлаб қолинди. Март ойи учун ЖШДС:

220 000 – 110 000 = 110 000 сўмни ташкил этади.

Февраль–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1 000 000 х 1% = 10 000 сўмга тенг.

Февраль ойида ШЖБПҲга 5 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (10 000 – 5 000) ташкил этади.

Бюджетга:

110 000 – 5 000 = 105 000 сўм ўтказилади.

Март ойида суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходимга март ойи учун 500 000 – 110 000 – 32 500 = 357 500 сўм иш ҳақи тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ. Компенсация тўловларини ҳисобга олган ҳолда, алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Ижро ҳужжати бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

● СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 8-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида хизмат сафарлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ходимга компенсация тўловлари кўринишидаги юридик шахсларнинг харажатларига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортдан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қарорига (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-илованинг 4-банди билан ойлик компенсациянинг энг юқори миқдори белгиланган. Қуввати 70 от кучидан 100 от кучигача бўлган автомобиллар учун у ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (336 367,5 сўм) тенг бўлади.

Ходимнинг январь–март ойларидаги иш ҳақи миқдори 1 800 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000) ташкил этди. Март ойида йил якунларига кўра 1 200 000 сўм мукофот тўланди. Март ойидан бошлаб қуввати 75 от кучига тенг «Нексия» шахсий автомобилидан хизмат сафарларида фойдалангани учун унга ойига 350 000 сўмдан компенсация тўланади. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Нормативдан ортиқ компенсация суммаси 13 632,5 сўмни (350 000 – 336 367,5) ташкил этади. Ходимнинг январь–март ойларидаги жами солиқ солинадиган даромади:

600 000 + 600 000 + 600 000 + 1 200 000 + 13 632,5 = 3 013 632,5 сўмга тенг.

Январь–март ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

338 770,13 + (3 013 632,5 – 2 883 150) х 22% = 338 770,13 + 130 482,5 х 22% = 338 770,13 + 28 706,15 = 367 476,28 сўм.

Январь–февраль ойларида 110 310,75 сўм солиқ ушлаб қолинган. Март ойи учун ЖШДС суммаси:

367 476,28 – 110 310,75 = 257 165,53 сўмга тенг.

Январь–март ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 013 632,5 х 1% = 30 136,33 сўмни ташкил этади.

Январь–февраль ойларида ШЖБПҲга 12 000 сўм ўтказилган, март ойи учун ажратмалар 18 136,33 сўмни (30 136,33 – 12 000) ташкил этади.

Март ойи учун бюджетга:

257 165,53 – 18 136,33 = 239 029,2 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(600 000 + 1 200 000 + 13 632,5) х 6,5% = 1 813 632,5 х 6,5% = 117 886,11 сўмни ташкил этади.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 813 632,5 – 257 165,53 – 117 886,11) х 25% = 1 438 580,86 х 25% = 359 645,22 сўм.

Ходим қўлига:

600 000 + 1 200 000 + 350 000 – 257 165,53 – 117 886,11 – 359 645,22 = 1 415 303,14 сўм иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари

палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015)-сонида, февраль ойи учун 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 1197 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика