Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 11 / Янги ўзбек автомобили

«ORLANDO» – янги ўзбек автомобили

«General Motors Uzbekistan» янги «Chevrolet Orlando» оилавий автомобилини тақдим этди.

 

Янги автомобиль тақдимоти пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган «Driver`s Village» автосалонида бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, «General Motors» компанияси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Бугунги кунда мамлакатимиз автомобилсозлик саноатида «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган қирқдан ортиқ замонавий корхона фаолият кўрсатмоқда. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида ташкил этилган Ўзбекистон автомобилсозлик саноати ўтган 17 йилдан кўпроқ вақт давомида иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғига айланди.

Айни пайтда дунёнинг кўп­лаб мамлакатлари кўчаларида қатнаётган «Ўз­бекистонда ишлаб чиқа­рилган» тамғаси босилган юз минглаб автомобиллар иқтисодиётимизнинг юксак салоҳияти ва самарадорлигини намойиш этмоқда. Уларнинг сифати хорижлик харидорларга ҳам ғоят манзур бўлмоқда.

«GM Uzbekistan», «Сам­Авто», «JV MAN Auto-Uz­bekistan», «General Motors Powertrain Uzbekistan» ва бошқа корхоналарда енгил ҳамда юк автомобиллари, автобуслар, махсус машиналар, кенг турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилаётир. Ушбу корхоналар кучли рақобат шароитида автомобиль моделларини мунтазам такомиллаштириб бориш, сифатини янада ошириш устида доимий изланмоқда.

Президентимиз Ислом ­Каримов томонидан мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилинган жорий йилда «GM Uzbekistan» компанияси яна бир янги автомобиль – «Chevrolet Orlando» оилавий минивэнини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси мутахассисларининг таъкидлашича, бу мамлакатимиз автомобилсозлик саноати жадал ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Ўрта ўлчамдаги етти ўрин­ли янги автомобиль «Chevrolet Cruze» русумидаги седан платформаси асосида яратилди. «General Motors Korea» жамоаси томонидан ишлаб чиқилган ушбу ихчам автомобиль ўзига хос ажойиб дизайни билан ажралиб туради.

Хоразм вилоятида ишлаб чиқарилаётган ушбу автомобиль 141 от кучига эга, 100 километрга ўртача 7,9 литр ёнилғи сарфлайдиган тежамкор двигатель ва олти поғонали автоматик трансмиссия билан жиҳозланган.

«Chevrolet Orlando» шинамлиги, салонининг кенглиги ва юк ташиш имкони мавжудлиги билан ҳам эътиборлидир. Буюмларни қўйишга мўлжалланган махсус жойларнинг кўплиги ҳайдовчи ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратади. Приборлар панели эса кўплаб вазифаларни бажара олади.

Автомобиль олд ва ён томондан хавфсизлик ёстиқ­чалари, бошқарув рулининг паст-баландлигига қараб тормознинг ўз-ўзидан блокировкага тушиб қолишига қарши тизим, орқа томонни кўриш учун ён кўзгулар, олд ўриндиқларни тўрт томонга ҳам мослайдиган функциялар билан таъминланган. Шунингдек, ёмғир датчиги, ҳарорат, тезликни ҳайдовчи иштирокисиз назорат қилиш қурилмалари ва бошқа қулайликларга эга.

«General Motors»нинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган замонавий «Chevrolet Orlando» ўзининг ажойиб дизайни ва хавфсизлик тизими, юксак техник хусусиятлари билан нафақат Ўзбекистон, балки хорижлик харидорларга ҳам манзур бўлади.

ЎзА.

Прочитано: 1111 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика