Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 10 / Паспорт масалалари

Ҳужжат билан тасдиқланади

Паспорт – ҳар бир кишининг ҳаётидаги асосий ҳужжат. Таҳририятимизга республикадаги паспорт тизимига тааллуқли кўплаб саволлар келиб тушади. Улар турлича, бунинг сабаби эса тушунарли, зеро муайян вазиятга тушиб қолган фуқаролар нима қилишни ва қаерга мурожаат этишни билмайдилар. Ушбу саҳифа материаллари уларнинг баъзиларига жавоб топишда имкон беради.

 

Менга акциялар бўйича дивиденд олишга ишончнома расмийлаштирилган. Ишончнома муддати тугамаган. Ҳозир мен биометрик паспорт берилишини кутяпман. Мен эски паспортимнинг ксеронусхаси бўйича дивиденд олишим мумкинми, зеро мен ҳақимдаги асосий маълумотлар (Ф.И.О., туғилган йилим, пропискам) ўзгармаган. Агар ололсам, дивиденд олиш ҳуқуқимни тасдиқлайдиган бирор-бир низом ёки қонун борми? 

 

– Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 4.03.2011 йилда 2205-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 134–142-бандларига мувофиқ омонатчи омонатини ишончли вакили орқали тасарруф этиши мумкин. Бунда омонатчи вакилига белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириши шарт. Ишончнома 3 йил муддатгача берилади. Агар унда амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда ишончнома берилган кундан бошлаб 1 йил давомида ўз кучини сақлайди.

Ишончнома бўйича омонатни беришда назоратчи ишончнома тўғри расмийлаштирилганлигини, амал қилиш муддати тугамаганлигини текширади ва омонатчининг ишончномадаги имзосини шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо намунаси билан солиштиради.

Назоратчи ишончли вакилдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатини талаб этади ва чиқим ордеридаги имзо намунасини тақдим этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги имзоси билан солиштиради. Ишончли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари чиқим ордерининг орқа томонига ва сўнгги назоратга хабарномага ёзилади. Омонат кассага ишончнома асл нусхаси тақдим этилади ва назоратчи томонидан ишончномадан икки нусха (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда – бир нусха) олинади. Ишончноманинг биринчи нусхаси (ишончнома бир марталик омонат операцияси бўйича берилганда – асл нусхаси) кунлик ҳисобот таркибида сўнгги назорат учун омонат бўлинмасига берилади ва картотекада сақланади. Ишончноманинг иккинчи нусхаси ишончнома берган омонатчининг шахсий ҳисобварақ варақчасига тикилади ва омонат кассада қолади. Омонатчи ишончномани исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ишончнома бекор бўлганлиги ҳақида омонатчи (унинг ҳуқуқий вориси) омонатдан фойдаланиш учун ишончнома берилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ очилган банк ёки унинг филиалига ёзма равишда маълум қилиши шарт.

Сиз мажбурий тартибда биометрик паспорт олишингиз ва кейинчалик дивидендларни олиш учун нотариал идорада ишончномани расмийлаштиришингиз керак деган хулоса чиқариш мумкин, чунки нафақат Ф.И.О., туғилган йил ва пропис­ка, балки паспортнинг серияси, рақами, уни берган орган ва бериш санаси ҳам зарур маълумотлар ҳисобланади.

 

* * *

Агар 13 яшар боланинг биометрик паспорти бўлса, бир ўзи халқаро парвоз йўналишида учиши мумкинми?

С.Ҳакимов. Урганч шаҳри.

 

– Вояга етмаган шахснинг хорижга чиқишини расмийлаштириш чоғида унинг ота-онаси туман ИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига, бошқа ҳужжатлар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-онанинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги, фуқарога ҳамроҳлик қилаётган шахснинг мажбуриятини тақдим этадилар (Ўзбекистон Республикаси фуқа­росининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқа­ролиги бўлмаган шахсларнинг ҳара­катланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди, ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган).

Мазкур ҳолда сиз авиакомпанияга мурожаат қилишингиз ва болани ташиш шартномасини тузишингиз лозим. Авиакомпания уни кузатувчи шахсни белгилайди. Шундан кейин шартномани туман ИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлин­масига тақдим этиш зарур.

Вояга етмаган шахс учаётганида аэропортда 3 нусхада «Ташишга сўровнома» расмийлаштирилади. Бир нусхаси вояга етмаган шахсни кузатувчи шахсга топширилади ва бола жўнатиш аэропортида ташувчининг жавобгарлигига топширилганлиги далилини тасдиқлаш учун хизмат қилади. Сўровноманинг иккинчи нусхаси экипажга берилади ва бола тайинланган жойдаги аэропортда қабул қилувчи ташувчининг вакилига топширилишини расмийлаштириш учун хизмат қилади. Учинчи нусхаси болани кузатувчи шахс­нинг чиптасига илова қилинади ва бола кутиб олувчига топширилиши далилини тасдиқлаш учун хизмат қилади.

* * *

 

Янги намунадаги паспортни ол­ганимдан кейин оилавий аҳвол тўғ­рисидаги штампда фамилия ёзи­лишида хато топдим. Хато қаерда тузатилиши керак? Пас­портни алмаш­тирганда ким бож тўлаши керак?

А.Н. Тошкент шаҳри.

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 34-бандига кўра туман ИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бў­линмасининг биометрик паспортни берувчи ходимлари олувчига паспортга киритилган маълумотлар ва белгиларнинг тўғрилигини текширишни таклиф қилишлари керак. Паспорт бўлинмалари ходимларининг айби билан паспортда нотўғри ёзувлар ёки белгилар ёхуд бузиб кўрсатишлар ёки хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланганда ушбу ходимлар ҳисобига бошқа паспорт тўлдирилиши керак.

Баён этилганлар муносабати билан сиз яшаш жойидаги туман ИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси раҳбарига паспортни алмаштириш тўғрисида мурожаат қилишга ҳақлисиз.

* * *

 

Эшитишимча, Ўзбекистонга 2014 йил 1 июлдан кейин қайтишда Моск­вадаги элчихонадан қандайдир вау­чер олиш лозим экан, у бўлган тақдирдагина ЎзР фуқароси эски намунадаги паспорт билан мамлакатимиз чегарасини кесиб ўта олар экан.

А.Аҳмаджонова.

– 2014 йил 1 июлдан кейин эски намунадаги паспортлар бўйича қайтадиган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг элчихонасида ваучерлар берилиши тўғрисидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.

* * * 

 

Менда Green card бор, унга кўра АҚШга киришим мумкин. Бироқ виза муддати тугаган. Эски намунадаги паспортимга виза ва рухсатномалар бўлимининг рухсат берувчи стикерини қўйса бўладими?

Игорь Р. Тошкент шаҳри.

– Сиз мажбурий тартибда яшаш жо­йингиздаги туман ИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилишингиз ва биометрик паспорт олишингиз зарур. Шундан кейин унга хорижга чиқиш учун рухсат бериш ёзуви (стикер) расмийлаштирасиз.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чо­ра-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (6.02.2014 йилдаги 24-сон) кўра 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон фуқа­роларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади.

* * *

 

Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда паспортини йўқотган ва унга Ўзбекистон Республикасига қай­тишга гувоҳнома берилган бўл­са, у паспортни йўқотганлик учун қандай жарима тўлашига тўғри келади?

Сергей И. Тошкент шаҳри.

– Хорижда бўлиш мақсадидан қатъи назар паспортни йўқотганлик учун, Ўзбе­кистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-мод­дасига мувофиқ паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақ­тинча ёки доимий пропискасиз яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши – энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

* * *

 

Киши фуқароликдан чиққандан кейин яшаш гувоҳномасини қандай асосда олиши мумкин?

Р.Шамсиев. Тошкент шаҳри.

– Хорижий шахсга Ўзбекистон Респуб­ликасида яшаш гувоҳномаси, фуқаро­лиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомга (Президентнинг 26.02.1999 йил­даги ПФ-2240-сон Фармонига 2-ило­ва) кўра Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олган шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ва конунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган (яъни Президентнинг фуқароликдан чи­қиш тўғрисидаги Фармони чиққан) шахсларга берилади.

Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаларини олиш учун доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

хорижий давлат фуқаросининг ҳақиқий паспорти;

ваколатли органлар томонидан берилган, ариза берувчининг ЎзР фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

катталиги 35 х 45 мм бўлган қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат;

истиқомат жойидан маълумотнома;

никоҳ тўғрисида гувоҳнома.

Туман (шаҳар) ички ишлар органи матеиралларни мустақил равишда кўриб чиқади ҳамда юқори ички ишлар органи билан келишган ҳолда хорижий шахс ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Хорижий шахслар учун яшаш гувоҳ­номаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса – хорижий давлат пас­порти амал қиладиган бутун муддатга берилади.

Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 7977 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден.
2014-04-01 12:34:37, Гость_:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».
2014-06-27 15:51:01, Гость_фарход:
Салом мени аёлим Бишкекда тугилган ва 11 ёшида Узбекистон Республикаси Тугилиш хакидаги гувохномани олган ва Тошкент шахридаги Кора - камиш дахасида 16 ёшгача руйхатда турган. 2006 йили 16 ёшга тулиб уз Отаси истикомат килаётган Наманган вилояти Чуст шахрида Уз.Рес. Паспортини олган. ва Руйхатдан утган. 2013 йилда уни Тошкент шахри Уч-тепа туманида доимий руйхатга куйдим. 2014 Йилда паспорт муддати тугади ва уни Уч-Тепа Тумани "Паспорт столига" олиб бордим. Афсуски у ерда бизни 2 хафтадан бери саргардон килишмокда. Аввалига ота-онасини паспортини сурашди олиб келдик, кегин наманган вилоятидаги уй дафтари суралди кегин кора-камишдаги уй дафтари сунгра каерда руйхатда турган булса уша ердаги барча хужжатларни талаб килишга тушишди. Бундай ахмокгарчиликка кандай чек куйиш мумкин ва улар устидан каерга арз килиш даркор.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика