Norma.uz

Ходим манфаатларини кўзлаб

Ходим корхонага ишга жойлашяпти. Бироқ меҳнат дафтарчасини йўқотиб қўйган. Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш марказида дафтарчани олиш учун ишхонадан хат ва маълумотнома келтиришни айтишган. Бироқ у ҳали бизда қайд этилмаган, уни меҳнат дафтарчасисиз ишга қабул қила олмаймиз.

Мазкур вазиятда нима қилиш керак? Агар у ишлаган фирма тугатилиб кетган бўлса, ким дафтарчани тиклаши, дубликат олиши керак? Янги меҳнат дафтарчасини очса бўладими?

 

– Илгари ходим штатда бўлган фирманинг тугатилиши уни ишга қабул қилишни расмийлаштиришни тўхтатиб туриш учун асос бўла олмайди.

Меҳнат кодекси (МК) 81-мод­дасининг иккинчи қисми ва Меҳ­нат дафтарчаларини юри­тиш тартиби тўғрисида йўриқ­номанинг (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейинЙўриқнома) 1.1-банди қоидаларига кўра иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳ­нат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Мазкур масала Йўриқнома­нинг IV бўлими «Меҳнат дафтарчаси дубликати»га мувофиқ ҳал қилиниши керак.

Дубликат меҳнат дафтарчасини тўлдиришнинг умумий қоидаларига кўра расмийлаштирилади. Унга мазкур ташкилотга ишга киргунга қадар ходимнинг умумий ва (ёки) узлуксиз иш стажи тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган маълумотлар киритилади.

Аввал жамланган умумий иш стажи ёзилади, яъни ташкилотлар, ходимнинг иш даврлари ва лавозимларини аниқлаштирмасдан иш йиллари, ойлари, кунларининг умумий сони кўрсатилади. Сўнгра эса (тасдиқловчи ҳужжатлар бор бўлса) иш стажи айрим даврлар бўйича расшифровка қилинади. Бунда қуйидагилар кўрсатилиши керак: 2-устунда – ишга қабул қилиш санаси; 3-устунда – ташкилот (иш берувчи)нинг номи, шунингдек таркибий бўлинма ва иш (лавозим), ихтисослик, ходим қабул қилинган малака кўрсатилган ҳолда касб; 4-устунда – тегишли ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси.

Меҳнат дафтарчаси дубликатига фақат ҳужжат билан тас­диқланган маълумотлар қайд этилади.

Шу тариқа, меҳнат дафтарчасига бирламчи ёзувни киритиш учун архив маълумотномасини тақдим этиш (агар бу мумкин бўлса) мазкур ходимнинг манфаатларига хизмат қилади.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2480 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика