Norma.uz

Жавоб берамиз, муҳокама қиламиз, таклиф этамиз

МЧЖ ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга пенсионерни Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига кўра, у пенсия ёшига етганлиги муносабати билан ишдан бўшатиши ва ана шу лавозимга бошқа пенсионерни ишга қабул қилиши мумкинми?

Е.Жориев,

МЧЖ директори.

 

– Фикримизча, МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун асос пенсия ёшига етган шахсларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш имкониятини таъминлаш учун белгиланган. Шу сабабли пенсия ёшига етиши муносабати билан ишдан бўшатилган ходимнинг ўрнига бошқа пенсионерни ишга қабул қилиш камида мантиққа зиддир. Аввалги ходим-пенсионер билан меҳнат шартномасини нима учун бекор қилгансиз?

Тўғри, сиз ишдан бўшатилган пенсионерлар ўрнига ҳам пенсионерларни ишга қабул қилишингиз мумкин – қонун ҳужжатлари буни тақиқламайди. Бироқ четдан қараганда ушбу вазият ёқмайдиган ходимдан очиқдан-очиқ халос бўлиш бўлиб кўринади. Судлашилган тақдирда ҳам иш берувчининг ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши асосли бўлганлигини исботлашига тўғри келади.

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 790 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-01-13 09:24:11, Гость_bekshod:
Бизнинг корхона умум солик туловчи хисобланади бундан ташкари улгуржи савдога хам лецинзияси бор.Корхона топширик шартномаси (фук кодекси м-817)асосида иккинчи корхонага 5% устама хак эвазига импорт молларини олиб келиб берса,бунинг окибатида кандай солик турлари келиб чикади(бу сотишга кирадими ва ККС.мактаб.йул.песия фондларига туловлар булади)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика