Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 8 / Бизнес масалалари

Муқобил ўхшаш талаблар тўғрисида

МЧЖ хусусий фирма томонидан олинган кредит бўйича гаров берувчи (гаров нарсаси – ускуна ва дастгоҳлар) бўлди. Хусусий фирмада маблағ йўқлиги боис ва мол-мулк сотилишига йўл қўймаслик учун МЧЖ унинг ўрнига 50 000 000 сўм миқдоридаги кредит бўйича қарзни сўндирди. Кредитни сўндириш пайтида хусусий фирма етказиб берган хом ашё ҳақини тўлашга оид 75 000 000 сўм миқдорида қарзимиз борлиги муносабати билан улардан тўловни ҳисобга олишларини сўрадик. Бироқ хусусий фирманинг раҳбари буни рад этиб, кредитни ва хом ашё ҳақини тўлаш бўйича қарзни сўндириш – турли масалалар, улар ўзаро боғланмаган деб ҳисоблаяпти.

Хусусий фирма директори ҳақлими? Биз мазкур вазиятда нима қилишимиз керак?

Д.Худойбергенов, МЧЖ директори,

Х.Матсапаева, МЧЖ бош бухгалтери.

Хоразм вилояти.

 

– Аввало ҳисобга киритиш Фуқаролик кодекси­нинг (ФК) 343-моддасида назарда тутилган ҳол­ларда амалга оширилишини қайд этиб ўтиш лозим.

Ушбу моддага кўра муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.

Умумий қоидага кўра муқобил талаб бир мажбурият бўйича кредитор бошқа мажбурият бўйича қарздор ҳисобланишини, биринчи мажбурият бўйича қарздор эса иккинчи мажбурият бўйича кредитор бўлишини англатади. Талабларнинг ўхшашлиги барча талабларнинг нарсаси бир кўринишдаги, турдаги ашёлар, масалан, пул талаблари бўлиши кераклигини билдиради.

Сизнинг ҳолатингизда муқобил ўхшаш талаб­лар яққол кўзга ташланади.

Ҳисобга киритиш учун бир тарафнинг аризаси (хоҳишни ифодалаши) етарли эканлигига эътиборни қаратамиз, бу эса сизнинг бир томонлама тартибда ҳисобга киритиш имкониятингиз борлигини англатади. Шу муносабат билан сиз 75 000 000 сўм қарз суммасидан хусусий фирма кредитининг 50 000 000 сўм миқдорида тўланган суммасини ҳисобга киритишга ҳақлисиз, шундан кейин қарз қолдиғи 25 000 000 сўмни ташкил этади.

Шуни ёдда тутиш лозимки, ФКнинг 344-моддасига асосан қуйидаги талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди:

даъво муддати ўтган талабларни;

фуқаронинг соғлиғига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабини;

алиментлар ундириш ҳақидаги талабни;

умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини;

қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабни.

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2007 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика