Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 8 / Бизнес масалалари

Тадбиркор бўлмоқчиман

Якка тартибдаги тадбиркорлар қандай фаолият турлари билан шуғулланишлари мумкин? Улар ходимларни ёллашлари мумкинми? Тадбиркор муҳрга эга бўлишга ҳақлими?

З.Хабиров,

Тошкент вилояти фуқароси.

 

– «Тадбиркорлик фаолияти эр­кинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонуннинг таҳририда) 6-моддасига кўра, якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.

Якка тартибдаги тадбиркорлик мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида тадбиркорга тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.

Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан 5 нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади ҳамда амалга оширади. Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимлар тузаётганида, якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳаракат қилаётганлигини, агар бу битимларни тузиш вазиятининг ўзидан аниқ англашилмаса, кўрсатиши керак.

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳуж­жатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори билан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати тас­диқланган.

Жисмоний шахслар 2011 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу Рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкин эмас.

2011 йил июндан бошлаб ушбу Рўйхат доирасида ўз фао­лиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин (Рўйхатга изоҳ).

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 8882 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2017-01-19 22:02:20, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика