Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 8 / Бизнес масалалари

Хабардор қилишлари шарт эмас

Кичик корхоналар меҳнат органига бўш ўринлар борлиги ва ходимларни келгусида ишдан бўшатиш тўғрисида ахборот тақдим этишлари керакми?

Валентина К.,

КК директори.

 

– «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг1 18-моддасига мувофиқ иш бе­рувчилар ҳар ойда бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида 2 ой олдин) меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этишлари шарт.

Бироқ, Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғ­ри­сида маълумотларни ва мўл­жалла­наётган ишдан озод қилиш­лар ҳақидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги ни­зомнинг2 2-бандига кўра уш­бу маълумотларни меҳнат ор­ганларига Бандликка кўмак­лашувчи давлат фондига бадал ажратувчилар сифатида рўйхатдан ўтказилган барча иш берувчилар, бундан мик­рофирмалар ва кичик корхоналар мустасно, тақдим этадилар.

Шу тариқа, кичик корхона ва микрофирмалар меҳнат органларини вакансиялар борлиги ва ходимларни бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида хабардор қилишлари шарт эмас.

 

113.01.1992 йилдаги 510-XII-сон (1.05.1998 йилдаги 616-I-сон Қонун таҳририда).

2Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 22.12.1999 йилда 858-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,
адвокат
.

Прочитано: 1104 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика