Norma.uz

Порахўр мансабдорлар жавобгарликка тортиладилар

Парламент қуйи палатасининг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси порахўрлик бобида коррупцияга қарши бундан буёнги курашишни акс эттирадиган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланяпти.

 

Кейинги ўн йил ичида пора берувчилар билан пора олувчилар ўртасидаги муносабатлар жиддий тарзда ўзгарди, ушбу ташаббус эса иккала тарафга тегишли. Пора берувчилар ўз ҳуқуқлари учун курашувчилар ролида чиқмай қўйишди. Порага ружу қўйган тузилмалар эса ҳатто илгари пора билан сотиб олиш тақозо этилмаган масалаларда ҳам ташаббус кўрсата бошлашди.

Пора – мансабдор шахснинг хизмат ваколатларига кирадиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) пора берувчи ёки унинг вакили бўлган шахс фойдасига содир этиши ёки мансабдор шахс томонидан ўзи эгаллаб турган мавқе туфайли бошқа мансабдор шахснинг ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қилишига имкон яратилиши ёхуд пора берувчи ёки унинг вакили бўлган шахсларга хизмат жойига кўра умумий ҳомийлик қилиши ёки ножўя ишларига йўл қўйиб бериши учун мансабдор шахсга моддий бойликларни ноқонуний топшириш, бериш ёки унга мулкий тусдаги манфаатларни тақдим қилишдир.

Порахўрлик субъектлари пул ва бойликларни беришнинг ас­тойдил пардаланган усулларидан фойдаланадилар. Уларнинг ҳокимият тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги алоқалари порахўрлик тўғрисидаги жиноят ишини юритаётган терговчининг масъулияти юқори даражада бўлишини тақозо этади. Пора воситачи орқали берилаётганида янада моҳирона, топқирлик билан иш кўришади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ама­лиётда пора гўё легал битим: пудрат шартномаси, қарздан кечиш, мол-мулкни ҳақ олмасдан (ёки пасайтирилган нархда) фойдаланишга бериш, имтиёзли кредит олиш, гонорарларни ошириш ва ҳоказо кўринишида ниқобланган ҳоллар маълум.

Порахўрлик – фош этиш қийин бўлган жиноят, унга қарши курашиш учун пора берувчи ва пора олувчининг алоқадорлигини фош қилиш керак. Бунга маълум даражада, агар пора берганликлари тўғрисида ихтиёрий равишда арз қилишса, мазкур шахсларни жавобгарликдан қону­ний равишда озод қилиш билан эришилади. Моҳиятига кўра, бу айбни бўйнига олиб келиш ва жиноятни очишга фаол ёрдамлашишдир.

Воситачининг пора беришдаги ҳаракатлари иштирок этиш сифатида квалификацияланади. Иштирокчининг субъектив томони тўғридан-тўғри қасд қилиш билан тавсифланади: айбдор мансабдор шахсга ноқонуний тақдирлаш (пул) берганлигини тан олади. Агар субъект ашё бериш асослари хусусида ҳақиқатан янглишиб, буни тақдирлаш эмас деб ҳисоблаган ёки унинг қонунга хилофлигини англамаган бўлса, ушбу ҳолда жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.

Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган меъёрлар ўзининг мазмунига кўра пора берган шахс учун порахўрларни фош этишга рағбат омили ҳисобланади. Бунда пора берувчи ихтиёрий равишда, ўз хоҳишига кўра хабар бераётгани ғоят муҳим жиҳат саналади.

Ихтиёрийлик ариза ўз хоҳи­шига кўра берилаётганлиги ва жиноятнинг содир этилганлиги ҳали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълум эмаслигини билдиради. Агар ариза фуқарони тергов органлари ёки прокурор ҳузурига аниқ жиноятлар далиллари бўйича кўрсатувлар бериш учун чақирилганда берилса, ихтиёрийлик истисно этилади.

Бироқ ундан пора ундирилаётган шахс бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълум қилса, сўнгра ушбу органлар ходимларининг назорати остида айбдорни фош этиш мақсадида моддий бойликларни мансабдор шахсга берса, у жи­ноий жавобгарликка тортилмайди. Бундай «пора» берган шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмайди.

Пора берган шахснинг бу хусусда ихтиёрий равишда ариза беришининг аниқ муддати белгиланганлиги қонун лойиҳасидаги янгилик бўлди. Пора берган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий санкциялар кучайтирилди, воситачи бўлган шахсларга нисбатан бундан қолишмайдиган жавобгарлик назарда тутилади.

ЎзЛиДеПнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг бундай диспозициялар билан қабул қилиниши адолат принципини таъминлаб, пора бериш, воситачилик ва пора олиш учун тенг даражада жавобгарликни белгилайди, шунингдек санкцияларни Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқлаштириш имконини беради.

Полянте СВЕШНИКОВ,

Тўлқинбой ТУРСУНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари.

Прочитано: 2716 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика