Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 8 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Фарзандлари соғлом мамлакатнинг келажаги буюкдир

Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Президенти томонидан «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорнинг қабул қилиниши мустақиллигимизнинг илк кунларидан жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш устувор вазифа этиб белгиланган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлди.

 

Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда болалар ту­ғилиши, таълим-тарбияси, ои­ла­да соғлом муҳитни, унинг иқтисодий ва маънавий-ахлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар акс этган.

Биринчи навбатда, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

8 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган. «Бола­ларни жисмоний ва маъна­вий ривожига зарарли таъсир кўр­сатувчи ахборотдан ҳимоя қи­лиш тўғрисида», «Аҳолининг са­нитария-эпидемиологик барқа­рор­лиги тўғрисида», «Ўзбе­кистон Республикасининг «Таълим тўғри­сида»ги Қонунига ўз­гартиш ва қў­шимчалар киритиш тўғрисида», янги таҳрирдаги «Жисмоний тар­бия ва спорт тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Давлат дастурида оилада меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳити, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни барқарор қилиш, ёш оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, хо­тин-қизлар ўз иқтидорини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг кундалик рўзғор юмушларини енгиллаштириш ка­би биринчи даражали вазифалар белгиланган.

Жорий йилда МДҲ мамлакатларида ўхшаши бўлмаган замонавий кўп тармоқли болалар марказини (IV даражали) қуриш ва уни юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш кўзда тутилган. Республика ихтисослашган педиатрия илмий-амалий марказининг қатор бўлинмалари, ТошПТИ клиникалари, 13 ви­лоят кўп тармоқли болалар тиббий марказлари, 62 туман тиббиёт бирлашмалари ва бошқа тиббий ва тиббий-ижтимоий муассасалар қурилади ҳамда тубдан таъмирланади.

Янги оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, санатория-курорт объектлари бар­по этиш, мавжудларининг мод­дий-техник базасини мустаҳ­камлаш ишлари давом эттирилади.

130 маданият ва дам олиш марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, 15 та янги маданият ва истироҳат боғларини барпо этиш, мавжуд 29 тасини реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

Қишлоқ оилаларини замонавий уй-жой билан таъминлаш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади. 2014 йилда намунавий лойиҳалар асосида 11 минг якка тартибдаги уйлар қурилади. 

«Соғлом бола йили» Давлат дастурида мактабгача таълим муассасаларининг моддий-тех­ник базасини босқичма-босқич мус­таҳ­камлаш, шу жумладан, уларни тубдан таъмирлаш ва жиҳозлаш, янгиларини қуришга йўналтирилган аниқ вазифалар белгиланган.

Бошланғич синфларда ўқитиш сифатини янада кўтариш чоралари белгиланган. Жумладан, 1–4-синф ўқувчилари учун ўқув дастурлари ва дарсликларнинг қайта кўриб чиқилиши, шунингдек, ўқитувчилар учун тегишли услубий қўлланмалар ишлаб чи­қилиши назарда тутилган.

2014/2015 ўқув йилида 2,6 млн ўқувчи 575 номдаги 25 млн нусха дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланади.

2015–2017 йилларда Меҳри­бонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва мактабгача тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, ривожланган давлатларнинг ил­ғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқув-тарбия жараёнини тубдан такомиллаштириш чоралари кўрилади.

Давлат дастурида 380 умумтаълим мактабларини реконст­рукция қилиш ва таъмирлаш, уларни компьютер техникаси, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар билан таъминлаш белгиланган. Бундан таш­қари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицей, болалар мусиқа ва санъат мактаби, болалар спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва тубдан таъмирлаш режалаштирилган.

Бошланғич синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади. Жумладан, 586,9 минг нафар биринчи синф ўқувчиларига ўқув жиҳозлари тўпламлари ва 6,5 млн нусхадаги дарсликлар, умумтаълим мактабларининг 500 мингдан ортиқ 2-синф ўқувчиларига чет тиллар бўйича мультимедиали иловали дарсликлар бепул берилади.

Ёзги таътил даврида бола­ларнинг ҳордиқ чиқариши ва бўш вақтларини мазмунли ўткази­шини таъминлаш мақсадида соғлом­лаштириш оромгоҳларига 280 минг нафар ўғил-қиз имтиёзли, 35,7 минг нафари бепул йўлланмалар билан таъминланади.

Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбирларга 4 509,2 млрд сўм ва 302,9 млн доллар миқдорида маблағ йўналтирилади. Мазкур дастурнинг бажарилиши мамлакатимиз учун асосий мақсади инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлади. 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

(«Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги материалнинг тўлиқ матни билан gazeta.norma.uz сайтида танишишингиз мумкин).

Прочитано: 1425 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика