Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Амалий бухгалтерия

На даромад, на харажат

Ижарачи томонидан қопланадиган электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўлов суммаларини ижарага берувчи қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттиради?

 

– Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) V бўлимида белгиланишича, ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Улар ижарага берувчининг даромади деб ҳам ҳисобланмайди.

ДСҚ ҳузуридаги эксперт кенгашининг белгилашича, «Ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун тўланиши лозим бўлган сумма ижарага берувчининг харажати ҳисобланмаслиги ва, тегишинча, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмаслигини ҳисобга олиб, ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун тўлашга олинган сумма бошқа даромад таркибига киритилмайди ва, тегишинча, унга ягона солиқ тўлови солинмайди» (19.02.2013 йилдаги мажлис баённомаси).

Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни тўлаш бўйича операциялар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Коммунал хизматларни етказиб берувчига бўнаклар ўтказилди

4310

5110

Ўз эҳтиёжларига коммунал хизматлар ҳисобдан чиқарилди

9420

6010

Тўланадиган коммунал хизматлар суммаси бўйича ижарачининг қарзи акс эттирилди

4890

6010

Коммунал хизматларни етказиб берувчига берилган бўнаклар ҳисобга киритилди

6010

4310

Коммунал хизматларга тўлаш ҳисобига ижарачидан пул маблағлари келиб тушди

5110

4890

 

Ноила МУҚМИНОВА, экспертимиз.

Прочитано: 906 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика