Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

Таҳририят солиқ имтиёзига алоҳида ҳисоб юритадими?

Бизнинг нашриётимиз умумбелгиланган тартибдаги солиқ тўловчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон қарори 1-банди билан 2012 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан оладиган фаолиятимиз бўйича муайян имтиёзларга эгамиз.

Ушбу қарор асосида берилган имтиёзлар нашриётнинг мақсадли вазифаларини бажаришга йўналтирилиши керакми ёки йўқми? Бошқача айтганда, мазкур имтиёзлар мақсадли ҳисобланадими ёки йўқми?

 

– Ҳақиқатан ҳам Президентимизнинг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида»ги қарорининг (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон) 1-банди билан 2012 йил 1 январдан бошлаб оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан озод қилинганлар.

Бундан ташқари, таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсу­лотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпай­тириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва матбаа ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) 5 йил муддатга озод этилганлар ва бу имтиёздан бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш кераклиги назарда тутилмаган.

Шунга кўра, корхонангиз солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларидан келиб чиққан ҳолда, имтиёз берилган солиқлар, жамғармаларга мажбурий тўловлар ва божхона тўловлари ҳисобланмайди, маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди. Шунингдек бу имтиёзлар суммалари бухгалтерия ҳисобининг банк ҳисобварақларида акс эттирилмайди ва шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди ва, тегишинча, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди.

Балки ПҚ-1672-сон қарорда кўрсатилган имтиёзлар вақтин­чалик, яъни 5 йил муддатга берилганлиги сабабли имтиёз берилган солиқлар, жамғармаларга мажбурий тўловлар ва божхона имтиёзларидан бўшаётган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақлари очилади. Бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоблаб ёзилган, бўшаган маблағлар суммаси умумбелгиланган тартибда мазкур ҳисобварақлар дебети бўйича акс эттирилади. Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» баланс­дан ташқари ҳисобварақлари дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Жавоб «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

Прочитано: 1037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика