Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

Камерал назорат ва режадан ташқари текширув

Корхонамиз полиэтилен грануладан уй хўжалиги учун пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ҳар йили солиқларни ўз вақтида тўлаб келамиз. Фаолиятимиз ҳам йилдан-йилга кенгайиб боряпти. Лекин 2013 йилда бизга умуман маълум қилинмаган камерал текширувга асосланиб, жамиятимизга нисбатан режадан ташқари солиқ текшируви эълон қилинди. Бу ҳолатни тўлиқ тушунмаганлигимиз учун ортиқча тортишиб ўтирмадик ва корхонамизда режадан ташқари текширув ўтказилди. Шундай бўлса-да, менга ҳозиргача қизиқ бўлиб келаётган қуйидаги саволларга аниқлик киритиб берсангиз:.

Камерал текширув ўтказаётганда бу ҳақда солиқ тўловчини хабардор қилмаслик мумкинми?

Солиқ тўловчини камерал текширув натижалари билан хабардор қилмасдан режадан ташқари текширув ўтказишга рухсат олиш мумкинми?

Корхона раҳбари.

 

– Маълумки, солиққа оид барча масалалар Солиқ кодекси билан тартибга солинади. Кодекснинг 70-моддаси 3-бандига кўра, агар давлат солиқ хизмати органи томонидан камерал назорат жараёнида солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги ва давлат солиқ хизмати органларидаги маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шакл­да хабар қилиниши керак. Камерал назорат натижаларида тақдим этилган ҳисобот ва солиқ идораларидаги маълумотлар ўртасида юзага келадиган фарқ солиқ тўловчига хабар қилинмаса, ушбу камерал назорат натижалари қонуний кучга эга бўлмайди.

Ўз навбатида, солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органидан талабнома олган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун белгиланган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини тақдим этиши шарт.

Режадан ташқари солиқ тек­шируви ўтказилиши асослари Солиқ кодексининг 86-моддасида кўрсатиб берилган бўлиб, унга кўра солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши) фақатгина қуйидаги ҳолларда ўтказилиши мумкин:

● юридик шахс тугатилаётганда;

● Ўзбекистон Президентининг ёки республика Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиқувчи текширувларни ўтказиш зарур бўлганда;

● давлат солиқ хизмати органига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўловчи томонидан бузилганлиги ҳоллари ҳақида қўшимча маълумотлар тушганда.

Агар солиқ органининг камерал назорат натижаси бўйича солиқ тўловчига берган талабига солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддат ичида муносабат билдирилмаса, талабномадаги камчиликнинг хусусиятига қараб солиқ органи солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобрақамларига инкассо талабномалари қўйиши ёхуд Солиқ кодексининг 86-моддасига асосан режадан ташқари текширув ўтказиши мумкин.

Лекин сиз таъкидлаганингиздек, камерал назорат натижалари бўйича сизга талабнома берилмаган бўлса, шу камерал назорат натижаси асосида корхонангизга нисбатан режадан ташқари текширув эълон қилиниши мумкин эмас.

Ушбу ҳолат бўйича сиз Солиқ кодексининг 31-моддасида белгиланган ҳуқуқларингиздан фойдаланиб, давлат солиқ хизмати органларининг, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят қи­лишингиз мумкин.

Жавоб «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

Прочитано: 5509 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика