Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Солиқ солиш

Ходимлар сони ягона мезон эмас

Бизнинг МЧЖ шаклидаги корхонамиз фаолиятнинг асосий тури бўйича ходимларининг ўртача йиллик сони 100 кишигача бўлиши рухсат этилган кичик бизнес субъектларига киради (ХХТУТ бўйича коди – 14933). Асосий фаолият туримиз автомашиналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Бундан ташқари, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва уларга қўшимча материалларнинг чакана савдоси билан шуғулланамиз. Ягона солиқ тўлови солиш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз. Умумий ишлаб чиқариш майдони 1 500 м2 ни ташкил этади, шу жумладан автодўкон майдони – 50 м2. 2013 йил якунларига кўра асосий фаолият турига доир тушум улуши чакана савдодан олинган тушумдан устун бўлди. 2014 йилда сотиш ҳажмини анчагина кўпайтиришни режалаштиряпмиз, бу эса савдодан олинадиган тушум улушининг асосий фаолият тури бўйича олинган тушумдан ошиб кетишига олиб келиши мумкин.

Агар 2014 йилги ҳисобот якунларига кўра чакана савдодан олинган тушум асосий фаолият турига қараганда устун бўлса, бу солиқ солиш ва корхона ходимларининг сонига таъсир қиладими? У солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ҳақли бўлган кичик ва хусусий бизнес субъектларига кирадими?

 

СКнинг 350-моддаси учинчи қисмига кўра, юридик шахсни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият турига – ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти (СКнинг 22-моддаси) турига тўғри келадиган ходимлар сони мезони қабул қилинади.

Чунончи, агар 2014 йил якунлари бўйича сизда чакана савдодан олинадиган тушум устунлик қилса, корхонани кичик корхоналарга киритишда савдо корхоналари учун белгиланган ходимлар сони мезони – 25 кишига қадар ҳисобга олиниши керак (кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясининг1 485-сатри). Бироқ ушбу ҳолда ҳам корхона ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб қолади, чунки асосий фаолият тури савдо бўлган (ХХТУТ бўйича кодидан қатъи назар СКнинг 22-моддасига мувофиқ белгиланган) хўжалик юритувчи субъектлар ходимлар сонидан қатъи назар ЯСТ тўлашлари шарт (СКнинг 350, 352-моддалари).

Шунга эътибор берингки, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилиш учун асосий фао­лият тури ҳар чоракда белгиланиши керак, ­яъни йил бошидан ортиб борувчи якун билан эмас, балки ҳар бир чорак учун алоҳида белгиланади. Асосий фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар реализация қилиши мумкин бўлган товарлар билан чакана савдо қилиш бўлган корхоналар (Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг2 1–5-бандлари) ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 (бундан кейин – 2449-сон Низом) мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тарзидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблайдилар. Сиз корхонангиз айнан қандай «қўшимча материаллар»ни сотишини кўрсатмагансиз. Шу сабабли корхонангизга қатъий белгиланган солиқ тарзидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлаш тартиби татбиқ этилиши-этилмаслиги тўғрисида қатъиян жавоб беролмаймиз. Бироқ агар ушбу товарлар якка тартибдаги тадбиркорлар реализация қилиши мумкин бўлган товарлар деб тахмин қилинганда ҳам, асосий фаолият тури таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳисобланган чораклар учун ЯСТ ер солиғининг 3 баравари суммаси тарзидаги энг кам миқдорни, асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланган чораклар учун эса қатъий белгиланган солиқ суммаси тарзидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланади (2449-сон Низомнинг 8-банди; Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг4 11-банди).

 

1ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Жавоб «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2660 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика