Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Солиқ солиш

Онанинг пулларидан солиқ олинмайди

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақаси ҳамда болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш нафақасига доир тўловларга даромад солиғи ва ижтимоий суғурта тўловлари ҳисобланадими?

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш нафақалари ходиманинг бошқа даромадлари таркибига киритилади (Солиқ кодекси (СК) 178-моддасининг 1-банди), бироқ уларга СКнинг 179-моддаси 20-бандига асосан жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

СКнинг 306-моддасига биноан, СКнинг 172–175-моддаларида кўрсатилган меҳнат ҳақи тарзидаги ходимларнинг даромадларига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинади. Кўрсатилган нафақалар меҳнат ҳақи тарзидаги даромад ҳисобланмайди, тегишинча, уларга ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайди.

Жавоб «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2163 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика