Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Солиқ солиш

Чоракларнинг якунларига қаранг

Корхона сақлаш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади. Ўтган йили I чорак якунларига кўра тушум улушида сақлаш устун турарди, II чорак якунлари бўйича эса – улгуржи савдо. III ва IV чоракларда – яна сақлаш устун бўлди. Йил якунларига кўра эса барибир улгуржи савдо асосий фаолият тури бўлиб чиқди. Биз катта омборлар ва усти ёпиқ жойларга эгамиз. Ер солиғининг 3 баравари ҳисобланган маълумотномани 0,35 пасайтирувчи коэффициентисиз топширдик.

Биз 2013 йил учун ушбу маълумотномани улгуржи савдо қилувчилар учун белгиланган 0,35 пасайтирувчи коэффициенти билан қайта топширишимиз ва 2013 йил учун ЯСТни қайта ҳисоблашимиз керакми?

 

– ЯСТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Унинг 7-бандига кўра ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда ҳисоблаб чиқарилади. Ҳар бир чоракда корхонанинг асосий фаолият тури ҳам пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш мақсадида, бунда йил бошидан бери ортиб борувчи якун билан эмас, балки айни чорак учун белгиланади. Асосий фаолият тури Солиқ кодексининг 22-моддасига кўра белгиланади ва у корхонага берилган ХХТУТ кодига боғлиқ бўлмайди.

Шу тариқа, агар 2013 йилнинг бирор-бир чорагида корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган бўлса, ушбу чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори пасайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. Тегишинча, аниқлаштирувчи Ҳисоб-китоб ва маълумотномаларни топшириш керак. Агар бирор-бир ҳисобот даврида асосий фаолият тури сақлаш бўлган бўлса, ушбу чораклар учун ЯСТнинг энг кам миқдори, ҳатто йиллик асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган бўлса ҳам, пасайтирувчи коэффициентларни қўлламасдан белгиланади.

 

Жавоб «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 875 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика