Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 8 / Давра суҳбати

Ўзбекистоннинг халқаро рейтинги юксалмоқда

Тошкентда бизнес юритиш бўйича Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини ошириш («Doing Business») масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дас­турининг «Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» ҳамда «Ўзбекистон бизнес форуми» лойиҳалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

«Doing Business» бизнесни юритиш шартлари бўйича мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-са­ноат палатаси раиси А.Шайхов мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини изчиллик билан такомиллаштириш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади. 

2013 йилда мамлакатимизда 80 дан ортиқ рухсат бериш тартиб-таомили ва лицензияланадиган фаолиятнинг 15 тури бекор қилинди, 65 турдаги статистик ҳисобот қисқартирилди ва 23 турдаги ҳисоботни тақдим этиш муддати ўзгартирилди. Шунингдек, 22 турдаги интерактив солиқ хизматлари амалиётга жорий этилди, зарур рухсатномаларни бериш муддати икки баравар ва мазкур жараён тўлови беш баравар камайтирилди.

Мазкур чора-тадбирлар самарасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнесни юритиш – 2014» («Doing Business») рейтингидаги мамлакатимизнинг ўрни сезиларли даражада ошди. Мамлакатимизнинг рейтингдаги мавқеи бизнес ва хусусий мулк­ни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, кредитлаш ва халқаро савдо мезонлари бўйича мустаҳкамланди.

Давра суҳбати иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятини юритиш шартларини янада соддалаштириш масалаларини муҳокама қилиб, Ўзбекистоннинг халқаро рейтингига бағишланган тақдимотлар ва бошқа давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрибалари билан танишди.

Давра суҳбати якунида мамлакатимизнинг бизнесни юритиш бўйича рейтингини янада ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2266 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика