Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 7 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Васиятномада мен ҳам борманми?

Мен отамнинг меросхўрларидан бири ҳисобланаман, бироқ ундан алоҳида яшайман. Васиятноманинг мазмунини ва унинг умуман бор-йўқлигини қандай қилиб билишим мумкин?

 

– Васият қилувчи ҳеч кимга васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши тўғрисида хабар қилишга мажбур эмас. Бунинг устига, Фуқаролик кодексининг (ФК) 1128-моддаси, «Нотариат тўғрисида»ги Қонун (26.12.1996 йилдаги 343-I-сон) 6-моддасига кўра нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахс, гувоҳлар, шунингдек васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқаро мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.

Бошқача айтганда, васиятнома билан васият қилувчининг вафотига қадар унинг розилигисиз танишиш мумкин эмас.

Васият қилувчининг вафотидан кейин васиятнома билан танишиш учун мерос очилган жойдаги нотариал идорага мурожаат қилиш керак, ФКнинг 1117-моддасига кўра, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.

Бундан ташқари, «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига кўра, нотариус мерос очилганлиги ҳақидаги хабарни олгач, бу ҳақда турар жойи ёки иш жойи ўзига маълум бўлган меросхўрларни хабардор қилиши шарт. Нотариус бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ошкора маълум қилиш ёки хабар бериш йўли билан ҳам меросхўрларни чақириши мумкин.

* * *

Яқинда отам ҳалок бўлди, у васиятнома қолдирмади. Онамдан ажрашгандан кейин у квартирага ҳадянома ёзиб менга қолдирмоқчи эди, бироқ уни расмийлаштиришга улгурмади. Отамдан салмоқли кўчмас ва кўчар мулк, банкда катта миқдорда маблағ ҳам қолди. Оиламизни тарк этгандан кейин у бошқа аёл билан никоҳини расмий тарзда рўйхатдан ўтказган, ундан бола ҳам кўрган. Бундай шароитда мерос қандай бўлинади?

 

– Агар васиятнома бўлмаса, меросхўр бўлиш қонун бўйича амалга оширилади: меросхўрлар ворисликка навбат тартибида чақириладилар. ФКнинг 1135-моддасига кўра, мерос қолдирувчининг болалари (қандай никоҳданлиги аҳамиятсиз), эри (хотини) ва ота-онаси қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

Сиз биринчи навбатдаги ворисларга кирганингиз боис ушбу навбатдаги қолган меросхўрлар (отангизнинг хотини, иккинчи никоҳдан боласи, ота-оналари – агар тирик бўлишса) билан баравар қолган мерос мулкини оласиз (ФКнинг 1134, 1135-моддалари).

* * *

Вафотимдан кейин барча мол-мулким фақат ягона ўғлимга қолишини хоҳлайман. Турмуш қурмаганман. Синглим ва жияним бор. Ўғлимнинг боласи бор. Ўғлим уйланмаган. Васиятнома тузишим керакми?

 

– ФКнинг 1135-моддасига кўра, мерос қолдирув­чининг болалари, эри (хотини) ва ота-онаси қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг неваралари ва уларнинг авлодлари тақдим этиш ҳуқуқи бўйича меросхўр бўладилар. Айтилганлардан кўринадики, агар ота-онангиз ҳаёт бўлмаса ёки улар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган бўлишса, бутун мерос шундай ҳам қонун бўйича ўғлингизга ўтади, бинобарин, васиятнома тузишга зарурат йўқ.

* * *

Бувим эсар бўлиб қолган. Аввалига бутун мол-мулкини менга васият қилди, бироқ йил ўтмасданоқ уни синглимга қайтадан ёзди. Буни мен тасодифан билиб қолдим. У васиятномани огоҳлантирмасдан қайта ёзяпти. Ким уни тўхтатиши мумкин?

 

– ФКнинг 1120, 1127-моддаларига мувофиқ, мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиш ва ўзгартириш борасида эркин бўлиб, бунда бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас.

Бунинг устига, ФКнинг 1128-моддасига кўра ҳеч ким бувингизни тўхтатишга ҳақли эмас.

 

Елена ЕРМОХИНА, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 4993 раз(а)

Комментарии к статье (4)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден. Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-02-21 21:02:43, Гость_Гули:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».
2014-04-08 13:04:56, Гость_Ozoda:
Якинда бувим вафот этдилар, 3 гурух ногирони эдилар. онам ва мен бувимми номларида булган уйда руйхатда турамиза. биздан ташкари кичик холам хам уша уй руйхатида борла. (онамгилар 3 киз). Бувим ногиронликларидан фойдаланиб кичик холам хамма молк-мулкни вафотларидан сунг унга колиши учун васиятнома расмийлаштирволибди. Васиятномада колган фарззандлар умуман тилга олинмаган. шундай булса хам биз хам меросдан улуш талаб килиш хукукига эгамизами?
2014-04-16 16:36:42, Maruf Usmanov-Norma [админ]:
Гость_Ozoda
Якинда бувим вафот этдилар, 3 гурух ногирони эдилар. онам ва мен бувимми номларида булган уйда руйхатда турамиза. биздан ташкари кичик холам хам уша уй руйхатида борла. (онамгилар 3 киз). Бувим ногиронликларидан фойдаланиб кичик холам хамма молк-мулкни вафотларидан сунг унга колиши учун васиятнома расмийлаштирволибди. Васиятномада колган фарззандлар умуман тилга олинмаган. шундай булса хам биз хам меросдан улуш талаб килиш хукукига эгамизами?
Ҳурматли _Ozoda!
Мазкур мурожаатда васиятномани тузган шахснинг васиятнома тузиш учун соғлиғи қанчалик мувофиқ бўлганлиги, айни пайтда васиятноманинг ижрога қаратилганлиги тўғрисида маълумотлар тўлиқ келтирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг  (ФК) 1112-моддасига мувофиқ, ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.
ФК 1118-моддасининг биринчи қисмига биноан, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.
Мазкур кодекс 1124-моддасининг учинчи-бешинчи қисмларига биноан, ёзма шаклдаги васиятнома (нотариал тасдиқланган васиятномалар ва нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилган васиятномалар) васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши лозим.
Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ёки қонунга мувофиқ васиятномани тасдиқлайдиган бошқа шахс ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сон "Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида"ги Қарорининг 8-бандида таъкидланишича, васиятнома қонунда белгиланган тартибда тузилган ва васият қилувчининг вафотидан сўнг муайян оқибатлар келиб чиқишини назарда тутувчи бир томонлама битим ҳисобланади.
Қонунга биноан васият қилувчи ўз мулкини тўлиқ ёки қисман ҳар қандай шахс ёхуд бир неча шахсга, шунингдек юридик шахсларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёхуд давлатга васият қилиши, ёинки бир, бир неча ёки барча қонун бўйича меросхўрларни меросдан маҳрум қилиши мумкин.
ФКнинг 1130-моддаси мазмунан васиятноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги саволларга жавоб беради. Унга кўра, тегишли шаклда тузилмаган васиятнома ҳақиқий эмас. Васиятноманинг ҳақиқий эмаслиги ушбу Кодекснинг битимлар ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги қоидаларга (ФКнинг 113-128-моддалари) ҳам асосланади.
Васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилишидан мулкий оқибатларга эга бўладиган шахснинг даъвоси бўйича васиятнома уни тузиш, имзолаш ва тасдиқлашнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби бузилиши натижасида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Васиятнома ва унинг асосида берилган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома фақат суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. (Пленум Қарорининг 10-банди) ФК 121-моддасининг биринчи қисмига биноан, гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Васиятнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу васиятномага биноан меросдан маҳрум бўлган меросхўр умумий асосларда мерос олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мурожаат мазмунидан хулоса қиладиган бўлсак, мурожаат қилувчи уни ҳақиқий ёки қалбаки деб билмаслиги тўғрисида тўлиқ хулосага эга эмас. Мазкур муаммоли вазиятни қонунга мувофиқ ҳал қилиш учун малакали адвокат ёрдамида мазкур васиятномани ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан судга мурожаат қилиниши мумкин.
Фаррухжон Файзиев, "Norma"нинг эксперт-маслаҳатчиси
2017-04-10 14:56:45, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика