Norma.uz

Дивидендлар олиш даврийлиги қандай?

Сиздан корхонамиз (кичик корхона) ҳар чорак якунлари бўйича ўз соф фойдасини дивидендлар тарзида олиши мумкин ёки мумкинмаслиги тўғрисида сўрамоқчи эдик.

Шунингдек, бизнинг корхонада ҳужжатли текширишлар неча йилда ўтказилиши мумкин.

Ободжон Исматуллаев,

хусусий корхона раҳбари.

Сирдарё шаҳри.

 

– Хусусий корхоналарнинг фаолияти «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон, кейинги ўринда 558-II-сон Қонун) билан тартибга солинади.

Хусусий корхонанинг соф фойдасини тақсимлаш пайтида мазкур Қонуннинг 15 ва 24-моддаларига амал қилиш керак. Уларда қуйидагилар белгиланган:

– хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга;

– хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди.

Шуни айтиш лозимки, сизнинг корхонангиз учун фойдани тақсимлашнинг даврийлигига нисбатан бирор-бир чек­ловлар белгиланмаган.

Тегишинча, корхона низомига кўра, чорак, ярим йил, 9 ой ёки йил якунлари бўйича солиқлар тўланганидан кейин қолган соф фойдани эркин тасарруф этишга ҳақлидир.

Мулкдор соф фойданинг ҳаммаси ёки бир қисмини тасарруф қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ўзининг буйруғи билан расмийлаштиради. ХК мулкдорининг қарори бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМСга асосан қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:

дебет 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси»

кредит 6610-«Тўланадиган дивидендлар».

Хусусий корхона фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан 2 йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (558-II-сон Қонуннинг 25-моддаси).

Хусусий корхоналарнинг – кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан 4 йилда бир марта, бошқа хусусий корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар эса кўпи билан 3 йилда бир марта амалга оширилади.

Янги ташкил этилган хусусий корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки 3 йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди.

Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган хусусий корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек хусусий корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки 2 йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori»

солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика