Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / Бизнинг маслаҳатлар

Металлоломдан даромадга мажбурий ажратмалар солинадими?

Корхонамизнинг (умумбелгиланган тартибдаги солиқ тўловчиси) асосий фаолият тури аҳолига хизмат кўрсатиш ҳисобланади. 2013 йил якуни бўйича ҳар хил турдаги темир-терсакларни металл комбинатига топширишдан даромад олдик. Ушбу олинган даромадларга мажбурий ажратмалар ҳисоблаган эдик. Биз нотўғри иш қилмаганмизми?

Турсунбой Мамадалиев, корхона бош бухгалтери.

Самарқанд вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 132-моддасида бошқа даромадлар рўйхати келтирилган. Унга кўра, бошқа даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради.

Темир-терсакни реализация қилишдан олинадиган даромадларга солиқ солиш ушбу моддага кўра бошқа даромадлар таркибига кириш-кирмаслигидан келиб чиққан ҳолда мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўлаш масаласи ҳал этилади.

Мабодо, сиз 0100-«Асосий воситалар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган ўз асосий воситаларингиз чиқиб кетишида (масалан, уларни ҳисобдан чиқариш натижасида) олинган ва 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган темир-терсакни реализация қилаётган бўлсангиз, олинган даромад Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-бандига кўра бошқа материалларга киради ва унга мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар солинмайди.

Шу тариқа бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объекти қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади.

Мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳисоблаш тартиби Солиқ кодексининг 313, 317-моддалари ҳамда Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган бўлиб, ушбу қоидаларга кўра, соф тушум мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базаси ҳисобланади ва Солиқ кодексининг 132-моддасига мувофиқ белгиланган бошқа даромадларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди.

Агар сиз темир-терсакни бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилсангиз, уни 2900-«Товарлар» ҳисобварағига кирим қилишингиз керак бўлади. Қайта сотиш учун, нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали харид қилинган товарларнинг реализацияси улгуржи савдо деб эътироф этилади.

Яъни улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган) асосан тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо деб эътироф этилган. Мазкур фаолият турини амалга ошириш учун лицензия олиш лозим бўлади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 22-мод­дасида ҳам савдо фаолияти деганда қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият тушунилади.

Асосий фаолият тури билан бир қаторда савдо фаолиятини амалга оширувчи умумбелгиланган солиқлар тўловчилари солиқ солиш мақсадида унга доир алоҳида ҳисоб юритмайдилар. Савдо фаолиятидан даромадлар умуман корхона бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинган даромадлар таркибида ҳисобга олинади ҳамда уларга фойда солиғи, ҚҚС ва мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар солиниши керак бўлади.

 

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori»

солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 2582 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика