Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / Солиқ солиш

Контракт асосида ўқияпсизми, имтиёздан фойдаланинг

Мен чет эл корхонасида ярим кунлик иш вақти билан ишлайман. Шунингдек, ўтган йили Иқтисодиёт университетига шартнома асосида ўқишга кирдим. Корхонам контракт тўловини аризамга асосан ўртача ойлик иш ҳақимдан ушлаб қолиб, ҳар ойда университетнинг ҳисобрақамига ўтказиб бермоқда.

Ушбу ҳолда менинг ўқишимга йўналтирилаётган иш ҳақига солиқ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

Агар имтиёз қўлланиладиган бўлса, мен бухгалтерияга қандай ҳужжатлар тақдим этишим керак?

У.Ҳикматов,

бухгалтер.

 

– Олий ўқув юрти деганда олий таълимнинг таълим дас­турларини амалга оширадиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган, ўз Устави ва Олий таълим тўғрисидаги низом (АВ томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосида фао­лият юритувчи юридик шахс тушунилади. Белгиланган тартибда бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган шахслар эса олий таълим муассасасининг талабаси ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Бунда ажратилаётган ўртача ойлик иш ҳақи ходимнинг аризасига кўра солиқлар ушлаб қолинмаган ҳолда ўқиш учун тўловга ўтказиб юборилиши мумкин.

Солиқ чегирмасини олиш учун сиз корхонангиз бухгалтериясига ўз даромадларингизни ўқиш учун тўловга ўтказиш тўғрисидаги ариза тақдим этишингиз керак. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 11-бандига асосан бухгалтерияга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни илова қилишингиз зарур:

сиз билан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

паспортингиз ва (ёки) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноман­гиз нусхаси.

Кўрсатилган ушбу ҳужжатларнинг тақдим этилиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслик учун асос бўлади ва даромадларни ўқиш учун корхона ҳисобидан таълим тўловига (кредитни қоплашга) ўтказиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиришга хизмат қилади.

Раҳбар ходимнинг тегишли аризаси асосида унинг даромадини таълим олиш тўловига йўналтириш тўғрисида буйруқ (фармойиш) қабул қилади.

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori»

солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.

 

Прочитано: 3010 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика