Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / Солиқ солиш

Ўтиб кетган имтиёз

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида дивидендлар тўлаш бобидаги ўзгаришлар тўғрисида билмоқчи эдим. 2009–2014 йилларда улар бўйича берилган имтиёз узайтирилдими? Агар узайтирилган бўлмаса, энди қанча фоиз ажратиш керак бўлади?

Николай.

 

– Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 5-бандига кўра:

жисмоний шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари;

юридик шахсларнинг капиталлаштиришга, инвестицияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган маблағлари 5 йил муддатга солиқ солишдан озод этилган эди.

Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида низомда (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 10.02.2009 йилда 1901-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) кўрсатилишича, ушбу имтиёзлар 2009 йил 1 январдан 2014 йилнинг 1 январигача тўланадиган дивидендларга, улар қайси давр учун ҳисобланганлигидан қатъи назар, татбиқ этилади. 2013 йил учун дивидендлар 2014 йилда ҳисоблаб ёзилганда сиз ушбу имтиёзларни қўллай олмайсиз.

Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорининг 3-банди билан 2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкаси 10% миқдорида тасдиқланган.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, хусусий корхоналар, оилавий бизнес ва фермер хўжаликлари учун имтиёз ўз кучини йўқотмади, сабаби у Президентнинг қарори билан эмас, балки Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди билан тақдим этилган.

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 891 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика