Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Хизмат автомобилида ўз ҳисобидан

Ходим хизмат енгил автомобилида 3 кунлик хизмат сафарига юборилди. Йўлда бир неча марта АЁҚШда ўз ҳисобидан бензин сотиб олган, унинг чекларини тақдим этди.

Ходимга хизмат сафари вақтида қилинган, хизмат енгил автомобили учун бензин харажатлари қандай қопланади?

 

– Аввало хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)да умумбелгиланган ахборот билан бир қаторда хизмат енгил автомобилидан фойдаланиш ва унинг рақами сингари шартларни кўрсатиш керак. Шунингдек хизмат сафарига юборилган ходимни тахминий масофани ҳисобга олган ҳолда автомобилга бензин қуйиш учун маблағ (ана шу мақсадларга банк орқали олинган нақд пул, корпоратив пластик карточка) билан таъминлаш тавсия қилинади.

Ходим турар жой ижараси, хизмат сафари жойи­га бориш ва иш жойига қай­тиш учун ҳақ тўлашга ўз маб­лағидан фойдаланганда, шунингдек хизмат сафари билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар (телефонда гап­лашиш, телеграф, почта жўнатмалари ва бошқалар) қилганда, башарти уларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, қопланади (Ўзбе­кистон Рес­публикаси ҳудуди­даги хизмат сафарлари тўғ­ри­сида йўриқноманинг 9-банди, МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган). Улар корхона харажатлари ҳисобланади ва жисмоний шахсларнинг шахсий харажатлари сифатида қаралмайди.

Хизмат автомобилига хизмат сафарида қуйиш учун сотиб олинган бензин чеклари ходимнинг йўлкира харажатларини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, улар қопланиши керак.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 3095 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика