Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб шаклига қурилиш ташкилотлари учун ойма-ой устунлар киритилган. Жорий йилда 6 кунлик иш ҳафтасида 1 ходим ҳисобида иш вақтининг ўртача ойлик фонди ўзгардими? 2012 ва 2013 йилларда у тегишинча 169,5 ва 168,5 соатни ташкил этган эди.
– «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг иккинчи сонида 2014 йил учун календарь чоп этилган, унда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилган (12.11.2013 йилдаги 02-05/3032-сон хат), жорий йил учун иш вақти ҳисоб-китоби ҳам келтирилган. Унга кўра 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида у 2 022 соатни ташкил этади. Бундан 6 кунлик иш ҳафтасида бир нафар ходимнинг иш вақти ўртача ойлик фонди 168,5 соатга (2 022 соат) / 12 = 168,5 соат) тенглиги келиб чиқади.
Наталья ЗУЕВА,
экспертимиз.