Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 6 / ДСҚга телефон

ДСҚ раисига ONLINE режимда мурожаат қилиш мумкин

Давлат солиқ қўмитаси солиқ хизмати ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан soliq.uz сайти орқали ёки (8 371) 244-97-15 телефон рақамига қўнғироқ қилган ҳолда тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитаси раисига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилди.

 

Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ижроси назоратга олинади. Мурожаатлардаги ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда, айбдорларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилиб, мурожаат этувчига белгиланган тартибда жавоб юборилади.

Ушбу хизмат Президентимиз томонидан жорий йилнинг 17 январида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда республикани иж­тимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Мурожаатларнинг кўриб чиқи­лиш натижалари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш учун мурожаат этувчи ўзи ҳақида қуйидаги маълумотларни қолдириши талаб этилади.

Юридик шахслар:

юридик шахс номи, СТИР;

мурожаат этувчининг исм-шарифи ва телефон рақами.

Жисмоний шахслар:

мурожаат этувчининг исм-шари­фи;

манзили ва телефон рақами.

Мурожаат этувчининг шахси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 13 декабрдаги «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 13 ва 14-моддаларига мувофиқ ошкор этилмайди.

soliq.uz сайти ахбороти
­асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 2451 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика