Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 5 / Йиллик ҳисоботга тайёрланамиз

2013 йил якунларига кўра ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

Ўтган йили биз биринчи, иккинчи ва учинчи чораклар якунлари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни* чоп этган эдик. Мазкур сонда «Norma Ekspert» мутахассисларининг тушунтиришларини эътиборингизга ҳавола этамиз, улар сизга ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича йиллик ҳисоботларни тайёрлаш ва топширишда ёрдам беради.

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари1 қуйидагиларни ўз ичига олади:

 Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);

 Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)» (бундан кейин – Маълумотларга 1-илова);

 Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 2-илова);

 Маълумотларга 3-илова «Жисмоний шахсларга ҳи­соб­ланган даромадлар расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 3-илова);

 Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси» (бундан кейин – Маълумотларга 4-илова).

Шуни эслатиб ўтамизки, 3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди улар фақат йил якунлари бўйича йиллик Маълумотлар билан бирга ДСИга топширилади. Тегишинча, 2013 йил учун солиқ тўловчилар солиқ органларига Маълумотларнинг ўзини ва уларга 1–4-иловаларни йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қуйидаги муддатларида:

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари – 2014 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;

бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (давлат мулкини бошқариш органлари ва бюджет ташкилотлари бундан мустасно) – 2014 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай топширишлари керак бўлади.

Қуйида 2013 йил учун ЖШДС бўйича шаклларни тўл­диришга доир тушунтиришлар келтирилади. Маълумот­ларда айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловаларнинг кўрсаткичларидан фойдаланилади, шу сабабли дастлаб уларни тўлдириш керак. Бизнинг тавсияларда эса тушунтиришлар изчил равишда берилади – аввал Маълумотлар, сўнгра уларга иловалар.

 

Мазкур тушунтиришлар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналиб, «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш») ва «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган. Уларни «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

*«СБХ»нинг 16.04.2013 йилдаги 15 (975), 16.07.2013 йилдаги 28 (988), «Норма маслаҳатчи»нинг 16.07.2013 йилдаги 28 (417), 8.10.2013 йилдаги 40 (429)-сонларига қаранг.

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҚИНИНГ УШЛАБ ЈОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

 

001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг умумий сони, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, кўрсатилади.

002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси, бундан кейин - СК).

003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи қолган шахсларнинг (ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар) сони ажратилади. Шуни қайд этиш керакки, корхона асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи ҳар бир жисмоний шахс бўйича ДСИга белгиланган шаклдаги Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномани солиқ даври якунлангандан кейин 30 кун давомида, яъни 2013 йил учун – 2014 йилнинг 31 январига қадар тақдим этиши керак.

004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси – ялпи даромад кўрсатилади (СКнинг 171–178-моддалари). Унинг кўрсаткичи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхона ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақлар кредити) суммаларни қўшиш йўли билан аниқланади.

СК 171-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда инобатга олинмайди. Булар қуйидагилардир:

 меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳуж­жатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари;

 касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мус­тасно;

 ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари;

 диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тан­таналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатнов­лари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар;

 ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари;

 ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) билан боғлиқ харажатларни тўлаш ёки бу харажатларнинг ўрнини қоплаш харажатлари;

 хизмат сафарларидаги қуйидаги компенсация тўлов­лари:

тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда – темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30%идан ошмайдиган миқдорда;

уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда – қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар;

 қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар):

доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари (компенсациялар);

хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан хизмат сафарлари мустасно;

дала таъминоти;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва нормалар бўйича бошқа компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан СКнинг 174 ва 178-моддаларида кўрсатилганлари мустасно;

 меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги тўловлар;

 боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги тўловлар;

 талабаларнинг таълим олиши учун, Ўзбекистоннинг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар;

 мол-мулкни суғурта қилиш ва (ёки) ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга тўланадиган суғурта мукофотлари;

 юридик шахсдан – иш берувчидан ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлар;

 ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари.

005-сатрда 004-сатрдан иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлмаган шахснинг ёзма аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси ажратилади (Маълумотларга 3-иловани тўлдириш бўйича тушунтиришларда батафсил ёритилган).

006-сатрда СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод этиладиган даромадлар суммаси кўрсатилади. Солиқ солишдан озод этилган даромадлар Маълумотларга 4-иловада имтиёзлар турлари бўйича алоҳида расшифровка қилинади.

007-сатрда қуйидаги даромадларни чегирган ҳолда ялпи даромаддан келиб чиқиб белгиланадиган ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади:

корхона СКнинг 184-моддасига мувофиқ ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар;

СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ даромадлар солиқ солишдан озод этилган.

Ушбу сатрнинг қиймати қуйидаги формулага кўра аниқланади:

007-сатр = 004-сатр – 005-сатр – 006-сатр.

008–011-сатрларда 007-сатрдан ЖШДСнинг қандай ставкалари қўлланилишига қараб даромадлар алоҳида ажратилади.

008-сатрда 007-сатрдан белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. 2013 йил 1 январдан шкала бўйича ҳисоблаб чиқариш учун 1 январь ҳолатига кўра амал қилган ЭКИҲ – 79 590 сўм қабул қилинган. Шунинг учун йил давомида ЭКИҲнинг ошиши (2013 йилнинг 15 августидан – 91 530 сўм, 15 декабрдан – 96 105 сўм) ҳисобга олинмайди.

2013 йил декабрь ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобида қуйидаги шкала қўлланилади:

 

Солиқ солинадиган даромаднинг миқдори (сўм)

Солиқ суммаси (сўм)

4 775 400 (5 х 955 080) сўмгача

даромад суммасидан 8%

4 775 401 сўмдан 9 550 800 (10 х 955 080) сўмгача

382 032 сўм + 4 775 400 сўмдан ошувчи суммадан 16%

9 550 801 сўмдан ва ундан юқори

1 146 096 сўм + 9 550 800 сўмдан ошувчи суммадан 22%

 

009-сатрда 007-сатрдан тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар кўрсатилади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-банди). Cолиқ солишдан озод этилган дивидендлар ва фоизлар мазкур сатрда кўрсатилмайди.

010-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг кам ставкасида (2013 йилда – 8%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. СКнинг 181-моддасига мувофиқ уларга қуйидаги даромадлар киради:

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасидаги;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган, 8.10.2013 йилдан бошлаб – 7.10.2013 йилдаги ЎРҚ-355-сон Қонунга асосан шу санадан эътиборан солиқ солишдан озод этилган пахта йиғим-терими бўйича бу ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар бундан мустасно;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган;

жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги;

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган.

011-сатрда 007-сатрдан ЖШДСнинг энг юқори ставкасида (2013 йилда – 22%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. Улар, одатда, асосий бўлмаган иш жойида ҳисобланган, олувчининг аризасига кўра энг юқори ставкада солиқ ушланган даромадлардир. Эслатиб ўтамизки, СКнинг 186-моддасига биноан энг юқори ставкадаги солиқ СКнинг 179, 180-моддаларида назарда тутилган имтиёзларни қўлламаган ҳолда ушлаб қолинади.

012-сатрда ШЖБПҲга бадаллар (6410-ҳисобварақ кредити) чегирилган ҳолда ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Сатрнинг қиймати Маълумотларга 1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва Маълумотларга 014-сатрнинг кўрсаткичларини қўшиш йўли билан белгиланади.

013-сатрда 012-сатрдан белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлардан ЖШДС суммаси ажратилади.

014-сатрда 012-сатрдан 2013 йилда дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ҳисобланган ЖШДС ажратилади. Маълумотларга 2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи ушбу сатрга кўчирилади.

015-сатрда 012-сатрдан энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ЖШДС суммаси ажратилади.

016-сатрда 012-сатрдан энг юқори ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ҳисобланган ЖШДС суммаси келтирилади.

017-сатрда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг ҳисобланган суммаси (6530-ҳисобварақ кредити) кўрса­тилади. Сатрга Маълумотларга 1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи кўчирилади.

018-сатрда ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Сатрнинг қиймати қуйидагича аниқланади:

018-сатр = 004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқаро­ларнинг ҳисоблаб ёзилган суғурта бадаллари (6%).

019-сатрда ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва Маълумотларга 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичларини қўшиш орқали белгиланади.

020-сатрда 2013 йилда бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда) кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва Маълумотларга 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматларини қўшиш билан аниқланади.

021-сатрда Халқ банкига ўтказилган ШЖБПҲга бадаллар суммаси кўрсатилади. Унга Маълумотларга 1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қиймати кўчирилади.

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 1-ИЛОВА

Йиллик Маълумотларга 1-илова – Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) IV чорак учун тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилади.

Маълумотларга 1-илова тўлдирилаётганда Расшиф­ровкада қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

 СК 171-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар кўрсатилмайди;

 моддий наф тарзида ҳисобланган (тўланган) даромадлар иш ҳақи ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) сумма билан биргаликда бир вақтнинг ўзида кўрсатилади;

 хизмат сафарлари харажатларига бўнак тўланаёт­ганда меъёрдан ортиқча ҳисобланган (тўланган) суткалик пуллар суммаси бўнак ҳисоботи қабул қилинган ой учун ҳисобланган (тўланган) сумма билан бирга кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Суткалик пуллар ходимга 24 октябрда берилган, бўнак ҳисоботини у 2013 йилнинг 7 ноябрида тақдим этган, ноябрь ойи учун иш ҳақи унга 30-санада ҳисобланиб, 2013 йилнинг 5 декабрида тўланган. Расшифровкада меъёрдан ортиқча суткалик пуллар иш ҳақи ҳисобланган сана – 30 ноябрда, уларнинг тўланиши эса улар берилган сана – 5 декабрда акс эттирилади.

 

МИСОЛ. 2013 йилнинг 16 ноябрида юбилейи муно­сабати билан ходим совға олди. Расшифровкада совғани, яъни моддий ёрдам сифатида эътироф этилаётган даромадни ҳисоблаб ёзишни ноябрь ойи учун иш ҳақини ҳисоблаш санасида, уни беришни эса – тўлов санасида акс эттириш керак бўлади.

 

Агар корхона жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар олса (масалан, ходимнинг аризасига кўра иш ҳақи ипотека кредитини қоплашга йўналтирилса ёки ижро варақаси бўйича алимент ушланса ва ҳоказо), уларни пул маблағларини ўтказиш ёки уларни банкдан даромадларни кассадан тўлаш учун олиш санасида акс эттириши керак. Бунда, масалан, кредит ёки алимент мажбуриятларини сўндириш чоғида операцияни амалга ошириш санаси бўлиб ушбу мақсадларга уни ўтказиш санаси ҳисобланади. Ходимнинг корхона олдидаги қарзини (масалан, берилган қарз) сўндириш ҳисобига ушланмалар иш ҳақини тўлаш санасида акс эттирилади.

МИСОЛ. Корхона ҳар ойда ходимдан ипотека кре­дитини қоплаш учун 300 минг сўм ва ижро варақаси бўйича алиментга даромадининг 25%ини ушлаб қолади. Ходимнинг ноябрь ойи учун умумий даромадлари суммасидан кредитни қоплашга банкка 300 минг сўм 2013 йилнинг 3 декабрида, алиментлар эса 4 де­кабрда ўтказилган. Расшифровкада IV чорак учун мазкур суммалар тегишли тарзда 3 ва 4 декабрда акс эт­тирилади.

 

ШЖБПҲга бадалларнинг (4-устун) ва бюджетга ЖШДСнинг (5-устун) ҳисобланган суммалари жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисоблаб ёзиш санасида (2-устун) кўрсатилади.

2-устунда жисмоний шахсларга 2013 йилда ҳисоб­ланган (СКнинг 172–178-моддалари), ЖШДС (шу жум­ладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда, даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

3-устунда 2-устундан солиқ солинадиган даромадлар, яъни СКнинг 179, 180-моддаларида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган даромадлар чегирилган ҳолда даромадлар ажратилади. Устун кўрсаткичига асосий бўлмаган иш жойида тўланган, олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар киритилмайди.

 

4-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг ҳисоб­ланган суммаси кўрсатилади.

Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган жисмоний шахслар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимлар даромадларидан қонунга мувофиқ ЖШДС ушланса, ШЖБПҲга бадаллар тўлашга мажбурлар (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди). Шу тариқа, ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар фақат ЖШДС солинадиган даромадлардан тўланади, унинг солиқ солинмайдиган қисмидан эса ШЖБПҲга бадаллар ўтказилмайди.

МИСОЛ. Корхона ходимнинг даромадларини 20 ёшли ўғлининг Ўзбекистондаги олий ўқув юртида ўқиш ҳақини тўлаш учун ўтказади. СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, мазкур даромадларга ЖШДС солинмайди, шунинг учун улардан ШЖБПҲга 1% ўтказилмайди.

5-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар чегирилган ҳолда ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади.

2–5-устунларга 2013 йилнинг IV чораги учун Расшифровканинг «Ой бошига қолдиқ» сатри бўйича суммалар 2013 йилнинг III чораги учун Расшифровканинг тегишли устунларидан «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтказилади.

6-устунда жисмоний шахсларга пул маблағлари билан тўланган (шу жумладан пластик карточкаларга ҳисобланган, даромадлардан ушланмалар ва ўтказмалар, шунингдек моддий наф тарзидаги даромадлар) ҳамда натура шаклида берилган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

7-устунда 6-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Ходимга тўй муносабати билан 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Унинг солиқ солинадиган қисми 544 920 сўмни (1 500 000 – 79 590 х 12) ташкил қилади. Моддий ёрдамнинг бутун суммаси (1 500 000 сўм) 6-устунда, солиқ солинадиган қисми (544 920 сўм) эса – 7-устунда кўрсатилади.

 

8-устунда 6-устундан жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлар суммаси ажратилади.

Шуни ҳисобга олиш керакки, республикада иш ҳақини натура шаклида (ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот, харид қилинган товарлар билан ва ҳоказо) тўлаш тақиқланган (ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон қарори). Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун истисно қилинган, улар ходимларнинг ёзма аризасига кўра ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини иш ҳақи ҳисобига бера оладилар.

Ушбу тўловлардан ташқари, 8-устунда совғалар, чипталар, йўлланмалар, бепул овқатланишга талонлар ва бошқаларнинг қиймати кўрсатилади.

9-устунда 6-устундан солиқ солинадиган, натура шаклида тўланган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Ходимга Янги йил учун қиймати 600 000 сўмлик совға берилган (6-устунда кўрсатилади). ЭКИҲнинг 6 баравари (477 540 сўм) доирасидаги совғанинг қийматига ЖШДС солинмайди. Солиқ солинадиган сумма – 122 460 сўм 9-устунда кўрсатилади.

 

10-устунда 6-устундан бўнак сифатида тўланган иш ҳақи суммаси кўрсатилади (уни тўлаш санасида).

11-устунда Халқ банкига ўтказилган ШЖБПҲга маж­бурий бадаллар суммаси кўрсатилади (тўлов топши­риқномаси ёзилган санада).

12-устунда бюджетга тўланган ЖШДС суммаси кўрсатилади, яъни ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда (тўлов топшириқномаси ёзилган санада).

«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устун­лари бўйича маълумотларни жамлаш натижаси кўрсатилади.

 

«Чорак охиридаги қолдиқ» сатри 2, 3, 4 ва 5-устун­ларининг кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган формулалар бўйича белгиланади:

2-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 2-ус­туни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 3-ус­туни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 4-ус­туни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

5-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 5-ус­туни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

 

«Йил бошидан жами» сатрида 2013 йилнинг III чораги «Йил бошидан жами» ва IV чораги «Жами» сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади.

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 2-ИЛОВА

Йиллик Маълумотларга 2-илова – Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси 2013 йилнинг IV чораги учун тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тақдим этилади.

2013 йил IV чораги учун Расшифровканинг «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрига 2013 йил III чораги учун Расшифровканинг тегишли устунларидан «Чорак охиридаги қолдиқ» сатридан кўрсаткичлар кўчирилади.

2-устунда IV чорак учун ҳисобланган (ҳисоблаш санасида) дивидендлар ва фоизлар суммаси кўрсатилади.

Дивидендлар:

акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад;

юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;

тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.

Фоизлар – ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад (СКнинг 22-моддаси).

3-устунда дивидендлар ва фоизлардан ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади (10%лик ставка бўйича).

4-устунда ЖШДС чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

5-устунда тўланган дивидендлар ва фоизларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Сатрнинг кўрсаткичи 6 ва 7-устунларнинг йиғиндиси сифатида белгиланади.

6-устунда пул шаклида тўланган – нақд пул билан берилган, муассиснинг ҳисобварағи ёки пластик карточкасига ўтказилган дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

7-устунда натура шаклида, масалан, асосий воситалар, товарлар, ўз маҳсулоти ва бошқалар билан тўланган дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

8-устунда бюджетга ўтказилган дивидендлар ва фоиз­лардан ЖШДС суммаси кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Жисмоний шахс – йирик корхона муассисига 12 000 минг сўм дивиденд ҳисобланди, шундан 9 000 минг сўми пул билан тўланади, қолган қисми ҳисобига корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот берилади.

Ҳисобланган сумма (12 000 000 сўм) Расшифровканинг 2-устунида акс эттирилади. Дивидендлардан солиқ – 1 200 000 сўм Расшифровканинг 3 ва 8-устунларида кўрсатилади.

Муассисга тўланиши лозим бўлган дивидендлар суммаси (Расшифровканинг 4 ва 5-устунлари) – 10 800 000 сўм (12 000 000 – 1 200 000). Пул билан тўланадиган дивидендлар – 9 000 000 сўм 6-устунда, тайёр маҳсулот билан берилган 1 800 000 сўм (12 000 000 – 1 200 000 – 9 000 000) эса 7-устунда кўрсатилади.

 

«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунлари бўйича маълумотларни жамлаш натижаси кўрсатилади, «Чорак охиридаги қолдиқ» сатри 3 ва 4-устунларининг кўрсаткичлари эса қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:

3-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 3-ус­туни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 8-устуни;

4-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 4-ус­туни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 5-устуни.

«Йил бошидан жами» сатрида 2013 йил III чораги учун «Йил бошидан жами» ва IV чорак «Жами» сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади.

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 3-ИЛОВА

Йиллик Маълумотларга 3-илова – Жисмоний шахс­ларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси Маълумотларга илова ҳисобланади ва СКнинг 172–178-моддаларида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг барча даромадларини (ялпи даромад) очиб беради. У йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади. Маълумотлар қуйидаги устунлар бўйича киритилади: «Йил бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони» ва «Даромадлар суммаси».

01-сатрда жисмоний шахсларга 2013 йилда ҳисоб­ланган даромадларнинг умумий суммаси кўрса­тилади. Унинг қиймати 02, 03, 04 ва 06-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади.

02-сатрда СКнинг 172, 173, 174 ва 175-моддаларида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг даромадлари суммаси, яъни иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ва ишни тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бўйича бажарувчи жисмоний шахсларга ҳисобланган ва тўланган барча тўловлар кўрсатилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тў­ловлар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (компенсациялар) (СКнинг 174-моддаси);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (СКнинг 175-мод­даси);

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (бундан якка тартибдаги тадбиркорликдан олинган даромадлар мустасно);

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирлик­ларининг, МХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда ДБҚнинг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

021-сатрда 02-сатрдан предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўланган даромадлар суммаси ажратилади. 021-сатрда 02-сатрда бўлгани каби якка тартибдаги тадбиркорларга улар мустақил равишда қатъий белгиланган солиқ тўлайдиган, тадбиркорлик фаолияти доирасида тўланадиган ҳисобланган даромадлар суммалари ҳисобга олинмайди.

022-сатрда 02-сатрдан юридик шахс томонидан ўз кузатув кенгаши ёки шунга ўхшаш бошқарув органи аъзоларига тўланган даромадлар суммаси кўрсатилади.

03-сатрда таркиби СКнинг 176-моддаси билан белгиланган қуйидаги мулкий даромадлар суммаси кўрсатилади:

фоизлар (шу жумладан жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан тўланган – тижорат банкларининг ўзлари томонидан тўлдирилаётганда кўрсатилади);

дивидендлар;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар (жисмоний шахсдан мол-мулк ижарага олинганда);

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар (бунда мол-мулкни олиш нархи ва реализация қилиш нархи, олиш нархи бўлмаган тақдирда эса – инвентаризация қиймати ва реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади);

саноат мулки объектларига, селекция ютуғига берилган патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади;

роялти;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси.

03-сатрдан 031, 032, 033-сатрларда мол-мулкни ижарага беришдан ҳисобланган даромадлар (031-сатр) ажратилади – юридик шахс томонидан жисмоний шахсдан мол-мулк ижарага олинганда, шунингдек ҳисобланган дивидендлар (032-сатр) ва фоизлар (033-сатр).

 Турар жойлар ижарага берилганда шартнома бўйича ижара тўлови суммасига энг кам ставкалар бўйича ҳисобланганидан кам бўлмаган миқдорда ЖШДС солинади. Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори (25-илова) билан 2013 йилда умумий майдоннинг 1 кв.м учун бир ойга ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари қуйидагича белгиланган:

Тошкент шаҳрида – 3 000 сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм.

Агар шартномада белгиланган ижара тўлови энг кам ставкаларда ҳисобланганидан кам бўлса, юридик шахс ЖШДСни энг кам ставкалар бўйича ҳисоб-китоб қилинганда олинган суммадан келиб чиқиб ҳисоблайди ва бюджетга ўтказади. Жисмоний шахслар 2013 йилда нотурар жойларни ижарага берганда эса шартномада кўрсатилган ижара тўлови суммасига солиқ солинади (МВ ва ДСҚнинг 6.02.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/135 ва 15/1-1670-сон тушунтириш хати).

04-сатрда СКнинг 177-моддасида назарда тутилган қуйидаги моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси кўрсатилади:

 юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш, шу жумладан:

жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш;

коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари;

 солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга (шу жумладан ҳадя шартномаси асосида) берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати;

 товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва уларнинг қиймати ўртасидаги салбий тафовут;

 қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси;

● жисмоний шахснинг юридик шахс олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари;

 иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар.

Юридик шахсдан олинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати уларни олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда акциз тўланадиган товарлар ёки ҚҚС солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича улар қийматида акциз солиғи ва ҚҚСнинг суммаси ҳисобга олинади.

05-сатрда 04-сатрдан ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар ажратилади. СКнинг 184-моддасига мувофиқ, корхона меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида унинг моддий наф тарзидаги даромдларидан ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақлидир (СКнинг 184-моддаси). Бунда бундай даромадлар, яъни 2013 йилда олинган даромадлар бўйича олувчининг ўзи доимий яшаш жойидаги ДСИга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай – 2014 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай декларация тақдим этади.

06-сатрда СКнинг 178-моддасида назарда тутилган қуйидаги бошқа даромадлар келтирилади:

 пенсиялар ва қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар;

 стипендиялар;

 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан жисмоний шахсларга бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам;

 донорлик учун пул мукофотлари;

 мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари;

 ютуқлар;

 грант берувчидан олинган грантлар, шу жумладан чет давлатлар грантлари бўйича олинган суммалар;

 яратилган фан, адабиёт ва санъат асарлари (предметлари) учун жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар;

 ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар;

 моддий ёрдам тариқасида:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар;

 қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;

 ишламайдиган пенсионерларга юридик шахс томонидан тўланадиган тўловлар;

 суғурта товони суммалари;

 маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пул тўловлари.

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар бошқа даромадлар таркибида акс эттирилмайди.

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 4-ИЛОВА

Йиллик Маълумотларга 4-илова – Жисмоний шахс­ларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкасида СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод этилган барча даромадлар кўрсатилади. У қуйидаги устунларда тўлдирилади: «Имтиёзларни қўллаган жисмоний шахслар сони» ва «Даромад суммаси».

Бунда шунга эътибор бериш керакки, 2013 йилнинг 1 ян­варидан энг кам иш ҳақи миқдори бараварида белгиланган имтиёзларни ҳисоблаб чиқишда йил давомида 1 январь ҳолатига кўра амал қилган ЭКИҲ (2013 йилда – 79 590 сўм) қўлланилган. Ҳисоб-китобнинг мазкур тартиби қуйидагилар учун белгиланган имтиёзларга қўлланилади:

моддий ёрдам (солиқ солинмайдиган чегара – ЭКИҲнинг 12 ёки 20 баравари), ишдан бўшатиш нафақаси (ЭКИҲнинг 12 баравари) тўланганда ва совғалар берилганда (ЭКИҲнинг 6 баравари) (СК 179-моддасининг 1, 14 ва 20-бандлари);

жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифаларининг ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадлари солиқ солишдан озод қилинганда (СК 180-моддасининг иккинчи қисми).

01-сатрда жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод қилинган даромадларининг умумий суммаси ­(имтиёзларнинг умумий суммаси) кўрсатилади. У 02 ва 05-сатрларнинг йиғиндиси сифатида белгиланади.

02-сатрда СКга мувофиқ солиқ солишдан озод қилин­ган даромадлар суммаси кўрсатилади. У 03 ва 04-сатр­ларнинг йиғиндиси сифатида белгиланади.

Агар бир жисмоний шахс бир нечта, масалан, моддий ёрдам, қимматли совға, олинган дивидендлар бўйича имтиёзларни қўлласа, 02-сатрни тўлдираётганда қўлланилган имтиёзларнинг миқдоридан қатъи назар, у бир киши деб ҳисобланади.

 03-сатрда 02-сатрдан СКнинг 179-моддасида назарда тутилган имтиёзлар ажратилади. Унинг кўрсаткичи 031–03...-сатрларни қўшиш орқали аниқланади. Бунда 031 ва ундан кейинги сатрларда ҳар бир имтиёз бўйича СК 179-моддасининг аниқ банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, 7.10.2013 йилдаги ЎРҚ-355-сон Қонун билан 2013 йилнинг 8 октябридан янги имтиёз жорий этилган – жисмоний шахслар пахта йиғим-терими бўйича ишларни бажарганлиги учун олган даромадлари солиқ солишдан озод этилган. Илгари бу даромадларга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинар эди.

04-сатрда 02-сатрдан СКнинг 180-моддаси бўйича им­тиёзлар ажратилади. Унинг кўрсаткичи 041–04...-сатр­ларнинг йиғиндиси сифатида белгиланади. 041 ва ундан кейинги сатрларда ҳар бир имтиёз бўйича СК 180-мод­дасининг банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

 05-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар асосида солиқ солишдан озод этилган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи 051–05...-сатрларнинг йиғиндиси сифатида белгиланади. Бунда 051 ва ундан кейинги сатрларда имтиёз қўлланилишига асос бўлган меъёрий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек ҳужжатнинг банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига3 суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботининг шакли қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

Ҳисоб-китобга 1-илова – «ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 1-илова);

Ҳисоб-китобга 2-илова – «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб­ланмайдиган тўловларнинг турлари» (бундан ке­йин – Ҳисоб-китобга 2-илова).

ЯСТни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тўлайдиган корхоналар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга 3-илова «ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби»ни (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова) тақдим этадилар.

Асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш бўлган корхоналар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этадилар. Бироқ ЯСТ ҳисоб-китобига 3-иловани улар тўлдирмайдилар (ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёрлари бўйича ҳисобот тўлдириш тартиби тўғрисидаги батафсил тушунтиришлар «Норма маслаҳатчи»нинг 1.10.2013 йилдаги 39 (428), 8.10.2013 йилдаги 40 (429) ва «СБХ»нинг 15.10.2013 йилдаги 41 (1001)-сонларида чоп этилган).

Ходимлар сонидан қатъи назар, солиқ тўловчилар 2013 йил якуни бўйича ЯИТ ва суғурта бадалларига доир ҳисоботни 2014 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этишлари керак, бундан ҳисоботни тақдим этиш муддати 25 мартдан кечиктирилмаслиги белгиланган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар мустаснодир.

 

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда тўлдирилади.

3, 4 ва 5-устунларда ягона ижтимоий тўловни, 6-ус­тунда эса суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилади.

3-устунда Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрларида ЯИТни ҳисоблаш учун солиқ тўловчининг маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади, шундан қуйидагилар алоҳида кўрсатилади:

 4-устунда ЯИТнинг умумбелгиланган ставкаси – 25% қўлланиладиган кўрсаткичлар.

4-устунни «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюш­маси аъзолари ҳам тўлдиришади, сабаби улар учун ЯИТнинг 7%и белгиланган бўлиб, у меҳнатга ҳақ тўлаш­нинг умумий фондига нисбатан қўлланилади (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори 1-банди);

5-устунда – ЯИТнинг имтиёзли ставкаси қўлланилади. 5-устунни ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар. Ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига нисбатан ЯИТнинг 4,7%и миқдоридаги пасайтирилган ставкаси қўлланилади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори 7-банди).

010-сатрда СКнинг 306-моддасига кўра ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади. Улар таркибига қуйидаги тўловлар киради:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўлов­лар;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси);

компенсация тўловлари (компенсациялар) (СКнинг 174-мод­даси);

ишланмаган вақт учун ҳақ (СКнинг 175-моддаси).

Шунингдек, СКнинг 172-моддасига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидаги тўловлар ҳам киради:

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга (якка тартибдаги тадбиркорларга тўланадиган даромадлар бундан мустасно)тўловлар;

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирлик­ларининг, МХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ички иш­лар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда ДБҚ ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган СКнинг 176, 177 ва 178-моддалари бўйича тўловлар ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоботида акс эттирилмайди. Мисол учун, ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоботида моддий ёрдам, вақтинча ишга қобилиятсизлик (касаллик варақаси) нафақаси, болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаси кўрсатилмайди, чунки улар бошқа даромадларга киради (СКнинг 178-моддаси). Берилган қимматбаҳо совғалар қиймати ҳам унда акс эттирилмайди, сабаби у СКнинг 177-моддаси бўйича ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайдиган моддий наф тарзидаги даромадларга киради.

011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти – юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари кўрсатилади. Сатрда чет эллик ходимларга, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бироқ чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган даромадлар суммаси келтирилади. Ушбу даромадлар фақат ЯИТ солиш объекти бўлиб ҳисобланади (СКнинг 306-моддаси). Шунинг учун фақат 3 ва 4-устунлар тўлдирилади. 5 ва 6-устунлар тўлдирилмайди.

020-сатр бўйича Ҳисоб-китобнинг тегишли устунларида қуйидагилар кўрсатилади:

ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-ки­тобга 1-илованинг 010-сатри асосида тўлди­рилади);

суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри маълумотлари бўйича).

030-сатрда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқ­ланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади: 010-сатр + 011-сатр – 020-сатр. 0301, 0302 ва 0303-сатрларда тегишинча ҳисобот чораги биринчи, иккинчи ва учинчи ойларининг охиридаги солиқ солинадиган база (ортиб борувчи якун билан) алоҳида кўрсатилади.

040-сатрда ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкаси кўрса­тилади. 2013 йилда ЯИТ ставкаси 25%, суғурта бадал­лари эса 6% миқдорида белгиланган (Президентнинг 25.12.2012 йилда ПҚ-1887-сон қарори).

«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси аъзолари 040-сатрнинг 4-устунида 7%ни кўрсатадилар, ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар 040-сатр­нинг 5-устунида 4,7%ни кўрсатадилар.

050-сатрда ҳисобот даврида ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади, сумма 030-сатр «Солиқ солинадиган база» кўрсаткичини унга тегишли 040-сатрнинг «ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкалари» кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан белгиланади. 0501, 0502 ва 0503-сатрларда ҳисобот чорагининг тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирига ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади.

Корхона ЯИТнинг имтиёзли ставкасини (4,7%) қўлласа, ЯИТ белгиланган ва имтиёзли ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланади.

060, 0601, 0602 ва 0603-сатрлар Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга4 (бундан кейин – 2095-сон Низом) мувофиқ ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўлайдиган корхоналаргина тўлдиради. Сатрлар Ҳисоб-китобга 3-илова асосида тўлдирилади. ЯИТ бўйича қўшимча ҳисобланган умумий сумма 060-сатрда ҳисобот даври (чорак) учун, шу жумладан 0601, 0602 ва 0603-сатр­ларда ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун (ортиб борувчи якун билан) акс эттирилади. Агар ЯИТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланган суммалар бўлмаса, 060, 0601-0603-сатрларнинг тегишли устунларига «0» қўйилади.

070-сатрда ҳисобот чораги учун тўланадиган (ўсиб борувчи якун билан) ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади. 070-сатрдан ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари учун тўланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси алоҳида-алоҳида кўрсатилади (0701, 0702 ва 0703-сатрлар).

ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб­ловчи солиқ тўловчи корхоналар 070, 0701-0703-сатрлар кўрсаткичларини 060, 0601-0603-сатрларда акс эттирилган қўшимча ҳисобланган суммаларни инобатга олган ҳолда аниқлайдилар (050 ва 060-сатрлар қийматлари суммаси).

Агар ҳисобот чораги якунлари бўйича корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлса, унга нисбатан энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этилмайди. Яъни 070, 0701, 0702 ва 0703-сатрларнинг маълумотлари ЯИТнинг энг кам миқдори бўйича қўшимча ҳисобланмани инобатга олмаган ҳолда аниқланади – тегишинча 050, 0501, 0502 ва 0503-сатрлардан кўрсат­кичлар кўчирилади.

 

ЯИТ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВ ТУРЛАРИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 1-ИЛОВА)

Ҳисоб-китобга 1-илова Солиқ кодекси ёки бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ЯИТ солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлгандагина тўлдирилади ва тақдим этилади. У қуйидаги тартибда тўлдирилади:

010-сатрда ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловларнинг умумий суммаси кўрсатилади (020 ва 030-сатрлар йиғиндиси).

020-сатрда СКнинг 308-моддасида назарда тутилган ЯИТ бўйича имтиёзларнинг умумий суммаси акс эттирилади. Унинг кўрсаткичи 0201-0204-сатрлар суммаси сифатида белгиланади.

ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловларга қуйидагилар киради:

меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ ҳолда зарарнинг ўрнини қоплаш учун СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бан­дида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар (0201-сатр);

ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар (0202-сатр);

мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, МХХнинг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг ҳамда Давлат божхона қўмитасининг оддий, сержант ва офицер таркибларида хизматни ўташи (хизмат вазифаларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар (0203-сатр);

қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматига қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағ­лари; Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари; ЎзРнинг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари (0204-сатр).

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Унинг кўрсаткичи 0301-03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади. Уларни тўлдираётганда имтиёз қўлланишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни ҳам кўрсатилиши керак.

Масалан, касаначиларга товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга буюртмалар берадиган корхоналар касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ЯИТни тўлашдан озод қилинган. Имтиёз Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармони билан 2014 йилнинг 1 январига қадар тақдим этилган ва Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармони билан 2019 йилнинг 1 ян­варига қадар узайтирилган. Мазкур имтиёзни қўллайдиган корхона 0301-сатрнинг 1-устунида «Касаначиларга тўланадиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар» деб кўрсатади (Президентнинг 5.01.2006 йилдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-3706-сон Фармонининг 3-банди), 030 ва 0301-сатрларнинг 3-устунида эса даромадлар суммасини кўрсатади.

 

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБЛАНМАЙДИГАН ТЎЛОВЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 2-ИЛОВА)

Ҳисоб-китобга 2-иловада Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар кўрсатилади. У тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлгандагина тўлдирилади.

010-сатрда суғурта бадаллари солинмайдиган тўловларнинг умумий суммаси кўрсатилади (020 ва 030-сатрлар кўрсаткичлари йиғиндиси).

020-сатрда суғурта бадаллари бўйича СК билан белгиланган имтиёзларнинг умумий суммаси акс эттирилади (0201-0204-сатрлар йиғиндиси).

0201-сатрда Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўловлар суммаси кўрсатилади. Уларга СКнинг 305-моддасига асосан суғурта бадаллари солинмайди. ЎзР Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома ва яшаш гувоҳномаси берилган чет эл фуқаролари доимий яшовчи фуқаролар деб ҳисобланади;

0202-0204-сатрлар, агар ҳисобот даврида СКнинг 308-моддасига асосан суғурта бадаллари солинмайдиган тўловлар амалга оширилган бўлса, тўлдирилади;

030-сатрда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси кўрсатилади. Унинг қиймати 0301-03...-сатрлар йиғиндиси сифатида белгиланади, ушбу сатрларда имтиёз қўлланишига асос бўлган қонун ҳужжатининг номи, санаси ва рақами, шунингдек банди ва имтиёзнинг мазмуни кўрсатилади.

 

ЯИТ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИНГ  МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

(ҲИСОБ-КИТОБГА 3-ИЛОВА)

Ҳисоб-китобга 3-иловани 2095-сон Низомга мувофиқ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби татбиқ этиладиган корхоналаргина тақдим этадилар. Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

қонун ҳужжатларида ЯИТнинг пасайтирилган ставкаси назарда тутилган юридик шахслар;

нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари;

ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналари. Улар Ҳисоб-китоб билан бирга ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳақида Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган, ногирон ходимлар МҲТФга ЯИТнинг пасайтирилган ставкасини (4,7%ни) қўллайдиган корхоналар ЯИТнинг энг кам миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш фондига 25%лик ставкада ЯИТ қўлланадиган ходимлар бўйича ҳисоблайдилар.

Маълумотнома-ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда тўл­дирилади:

0101, 0102 ва 0103-сатрларда ортиб бормайдиган якун билан ҳисобот чорагининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойларида меҳнат шартномалари ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлаётган жисмоний шахс­лар сони акс эттирилади.

0201, 0202 ва 0203-сатрларда ортиб бормайдиган якун билан чоракнинг ҳар бир ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари кўрсатилади. Иш куни деб ходим ишлаган соатларидан қатъи назар ишланган кун ҳисобланади. Ходимнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир.

Бир ойда ходимларнинг ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:

4,7%лик ставка бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослашган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;

касаначиларнинг иш кунлари;

фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.

0301, 0302 ва 0303-сатрларда корхонада ўрнатилган 5 ёки 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб бир ойдаги иш кунлари сони кўрсатилади. 2013 йил учун иш вақтининг ҳисоб-китобига (МАИМҚВ 31.10.2012 йилда 02-05/3107-сон билан тасдиқлаган, МАИМҚВнинг 7.01.2013 йилдаги 02-05/29-сон хати билан киритилган тузатишлар билан) мувофиқ иш кунлари сони қуйидагича:

 

Ой

5 кунлик
иш ҳафтасида

6 кунлик
иш ҳафтасида

Январь

21

25

Февраль

20

24

Март

19

24

Апрель

22

26

Май

22

26

Июнь

20

25

Июль

23

27

Август

21

26

Сентябрь

21

25

Октябрь

21

25

Ноябрь

21

26

Декабрь

22

26

 

 0401, 0402 ва 0403-сатрларда бир ойга бир ходим учун ЯИТнинг меъёри кўрсатилади, у ЭКИҲнинг 1 бараварига, фермер хўжаликлари учун эса белгиланган энг кам иш ҳақининг 50%ига тенг. ЭКИҲ қуйидаги миқдорга тенг:

2012 йил 1 декабрдан 2013 йил 15 августгача – 79 590 сўм (Президентнинг 9.11.2012 йилдаги ПФ-4482-сон Фармонининг 2-банди);

2013 йил 15 августдан 15 декабргача – 91 530 сўм (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармонининг 2-банди).

2013 йил 15 декабрдан – 96 105 сўм (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон Фармонининг 2-банди).

ЭКИҲ кўпайиши муносабати билан декабрь ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдори ўртача ойлик ЭКИҲ – 94 039 сўмдан (91 530 х 14 кун + 96 105 х 17 кун) / 31 кун) келиб чиқиб ҳисобланади.

050-сатрда 0501, 0502 ва 0503-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланадиган ҳисобот чораги учун ЯИТнинг энг кам миқдори акс эттирилади.

0501, 0502 ва 0503-сатрларда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдори кўрсатилади: ҳақиқатда ишланган кунлар сони ҳисобот ойида иш кунлари сонига бўлинади ва ЯИТ меъёрига кўпайтирилади.

060-сатрда белгиланган ставка – 25%дан келиб чиқиб ҳисобот чораги учун ҳисобланган ЯИТ суммаси акс эттирилади. Унинг қиймати 0601, 0602 ва 0603-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланади.

0601-сатрда ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Ушбу кўрсаткич ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 0501-сатри ва олдинги ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устунлари қийматларининг фарқи сифатида ҳисобланади.

0602-сатрда ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Ушбу сатр маълумотлари ҳисобот даври учун Ҳисоб-китоб 0502 ва 0501-сатрларининг 4-устунлари кўрсаткичлари фарқи сифатида ҳисобланади.

0603-сатрда ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун ҳисобланган ЯИТ суммаси кўрсатилади. Ушбу кўрсаткич ҳисобот даври учун Ҳисоб-китоб 0503 ва 0502-сатрларининг 4-устунлари кўрсаткичлари фарқи сифатида ҳисобланади.

070-сатрда ҳисобот чораги учун ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблаш суммаси акс эттирилади (0701, 0702, 0703-сатрлар йиғиндиси).

ЯИТни қўшимча ҳисоблаш, агар ЯИТнинг энг кам миқдори белгиланган ставка (25%) бўйича ҳисобланган ЯИТдан ошса, юзага келади.

 0701, 0702 ва 0703-сатрларда ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Ҳар бир сатрнинг қиймати тегишинча 0501 ва 0601, 0502 ва 0602, 0503 ва 0603-сатрлар фарқи сифатида аниқланади. Агар 0601, 0602 ва 0603-сатрлар қиймати 0501, 0502 ва 0503-сатрлар кўрсаткичига тенг ёки ундан ошса (ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблаш юзага келмаса), 0701, 0702 ва 0703-сатрларда «0» қўйилади.

080-сатрда олдинги чорак якунига қўшимча ҳисоб­ланадиган ЯИТ суммаси кўрсатилади (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри).

090-сатрда ортиб борувчи якун билан аниқланадиган ҳисобот чораги охирига қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси (070 ва 080-сатрлар йиғиндиси) акс эттирилади. 090-сатрдан 0901, 0902 ва 0903-сатрлар бўйича ҳисобот чорагининг тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари охирига қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммалари ажратилади. 090, 0901-0903-сатрлар кўрсаткичлари ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 060, 0601-0603-сатрларига кўчирилади.

 

МИСОЛ. Корхона (микрофирма)нинг асосий фаолият тури консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳисобланади. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган, йил бошидан ходимлар сони 10 кишидан иборат, шу жумладан 1 ўриндош ишлайди. 1 июлдан пенсионер ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (ўз хоҳишига кўра) бекор қилинди.

Ўриндошнинг аризасига биноан унинг даромадларидан ЖШДС энг юқори ставка бўйича (22%) ушлаб қолинади. Ходим иш ҳақининг 50%и пластик карточкага ўтказилади.

Январь ойида жисмоний шахс (корхонада ишламаётган) билан автомобиль ижараси шартномаси тузилди, унга мувофиқ ижара ҳақи суммаси – 300 000 сўмни ташкил қилади.

Февраль ойида жисмоний шахс – муассисга 9 000 000 сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган. Дивидендлар март ойида тўланган: нақд пул билан – 4 800 000 сўм, натура шаклида (автомобиль) – 4 200 000 сўм.

Август ойида ходимлардан бири билан унинг 19 ёшли ўғлининг ТДИУда ўқишига ҳақ тўлаш учун қарз шартномаси тузилди. Қарзни сўндириб бориш мақсадида сентябрь ойидан бошлаб ҳар ойда 150 минг сўм ушлаб қолинади.

 

Йил якунлари бўйича жисмоний шахсларга ҳисобланган, улардан ушлаб қолинган ва тўланган суммалар бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

 

1-ЖАДВАЛ

 1.01.2013 йилги сальдо

Сумма (сўм)

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича қарздорлик, шу жумладан:

2 623 488

солиқ солинадиган даромадлар

2 473 488

ШЖБПҲ чегирилган ҳолда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича қарздорлик

330 612

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича қарздорлик

36 700

Фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича қарздорлик

229 200

 

Ҳисобот даврида қуйидаги ҳисоблаб ёзишлар, ушлаб қолишлар ва тўловлар амалга оширилган:

2-ЖАДВАЛ

(сўм)

Т/р

Ҳисоблаб ёзишлар, ушлаб қолишлар, тўловлар

9 ой учун ортиб борувчи якун билан жами

Ҳисобот даври ойлари

IV чорак учун жами

Бир йил учун ортиб борувчи якун билан жами

октябрь

ноябрь

декабрь

 

 

1

Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари (Солиқ кодекси (СК) 171-модда­сининг иккинчи қисми)*

1.1

Белгиланган меъёр доирасида (ҳужжат билан тасдиқланган) хизмат сафари харажатлари (суткалик пуллардан ташқари)

500 000

 –

500 000

1.2

Белгиланган меъёр доирасида суткалик харажатлар

79 590

79 590

1.3

Белгиланган меъёр доирасида хизмат мақсадларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация (ЭКИҲнинг 2 баравари)

1 470 146

183 060

183 060

188 050

554 170

2 024 316

1.4

1-бўлим* бўйича жами

2 049 736

183 060

183 060

188 050

554 170

2 603 906

2

 Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172-175-моддалари)

2.1

Ходимларнинг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи

24 200 000

2 800 000

2 800 000

3 000 000

8 600 000

32 800 000

2.2

Ўриндош ходимнинг иш ҳақи

1 410 000

180 000

180 000

200 000

560 000

1 970 000

2.3

Ходимларга асосий жойидан бериладиган мукофотлар

2 600 000

1 600 000

1 600 000

4 200 000

2.4

Меъёрдан ортиқча суткалик пуллар

70 410

70 410

2.5

Овқатланиш учун қўшимча тўлов

8 180 000

840 000

840 000

880 000

2 560 000

10 740 000

2.6

Таътил пуллари

243 400

243 400

2.7

2-бўлим бўйича жами

36 703 810

3 820 000

3 820 000

5 680 000

13 320 000

50 023 810

 3

 Мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси)

3.1

Ижара ҳақи

2 700 000

300 000

300 000

300 000

900 000

3 600 000

3.2

Дивидендлар (жами)

9 000 000

9 000 000

3.2.1

Шу жумладан натура шаклида (автотранспорт воситаси)

4 200 000

4 200 000

3.3

3-бўлим бўйича жами
(3.1-банд + 3.2-банд)

11 700 000

300 000

300 000

300 000

900 000

12 600 000

 4

 Моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси)

4.1

Қимматбаҳо совға (солиқ солинадиган қисми – 122 460 сўм)

600 000

600 000

4.2

4-бўлим бўйича жами

600 000

600 000

5

Бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси)

5.1

Пенсия

960 000

960 000

5.2

Моддий ёрдам (ЭКИҲнинг 8 баравари)

636 720

636 720

5.3

Вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси

82 700

82 700

5.4

5-бўлим бўйича жами

1 679 420

1 679 420

6

Жисмоний шахсларнинг ҳисобланган жами даромади (2.7-банд + 3.3-банд +
4.2-банд + 5.4-банд)

50 683 230

4 120 000

4 120 000

5 980 000

14 220 000

64 903 230

7

ЖШДС бўйича имтиёзлар

7.1

Солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдоригача ­моддий ёрдам

(СК 179-моддасининг 1-банди)

636 720

636 720

7.2

Юридик шахсдан олинган, солиқ даври мобайнида ЭКИҲнинг 6 бараваригача миқдордаги қийматда совғалар

(СК 179-моддасининг 14-банди)

477 540

477 540

7.3

Давлат пенсиялари (СК

179-моддасининг 25-банди)

960 000

960 000

7.4

Муассис жисмоний шахснинг ўзи таъсис этган микрофирмадан олган дивидендлари (Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарори 5-банди)

9 000 000

9 000 000

7.5

Олий ўқув юртида фарзандининг ўқиши учун тўлов ҳисоби бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилган иш ҳақи

(СК 179-моддаси 31-банди)

150 000

150 000

150 000

150 000

450 000

600 000

7.6

7-бўлим бўйича жами

11 224 260

150 000

150 000

150 000

450 000

11 674 260

8

ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база, жами (6-банд –

7.5-банд), шу жумладан:

39 458 970

3 970 000

3 970 000

5 830 000

13 770 000

53 228 970

8.1

солиқнинг энг кам ставкасида солиқ солинадиган даромадларга доир ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (3.1-банд)

2 700 000

300 000

300 000

300 000

900 000

3 600 000

8.2

солиқнинг энг юқори ставкасида солиқ солинадиган даромадларга доир ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база (2.2-банд)

1 410 000

180 000

180 000

200 000

560 000

1 970 000

8.3

солиқнинг белгиланган шкаласига кўра солиқ солинадиган даромадларга доир ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база

(8-банд – 8.1-банд – 8.2-банд)

35 348 970

3 490 000

3 490 000

5 330 000

12 310 000

47 658 970

9

Суғурта бадаллари ва ЯИТ бўйича солиқ солинадиган база (2.7-банд)

36 703 810

3 820 000

3 820 000

5 680 410

13 320 000

50 023 810

10

Ҳисоблаб ёзилган ЖШДС, жами (10.1-банд + 10.2-банд + 10.3-банд), шу жумладан:

3 889 843

367 312

367 312

666 112

1 400 736

5 290 579

10.1

энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (ижарадан олинган даромадлар)

(8.1-банд х 8%)

216 000

24 000

24 000

24 000

72 000

288 000

10.2

энг юқори ставкада солиқ солинадиган даромадлардан ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (ўриндошнинг иш ҳақи)

(8.2-банд х 22%)

310 200

39 600

39 600

44 000

123 200

433 400

10.3

солиқнинг белгиланган шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлардан ҳисоблаб ёзилган ЖШДС (8.3-банд) (шартли)

3 363 643

303 712

303 712

598 112

1 205 536

4 569 179

11

ШЖБПҲга ҳисоблаб ёзилган мажбурий бадаллар

(2.7-банд + 4.1-банд + 5.3-банд – 7.2-банд – 7.5-банд) х 1%

367 590

36 700

36 700

55 300

128 700

496 290

12

ШЖБПҲга ҳисоблаб ёзилган бадалларни чегирган ҳолда ҳисоблаб ёзилган ЖШДС

(10-банд – 11-банд)

3 522 253

330 612

330 612

610 812

1 272 036

4 794 289

13

Фуқароларнинг ҳисоблаб ёзилган суғурта бадаллари (9-банд х 6%)

2 202 229

229 200

229 200

340 800

799 200

3 001 429

14

Ҳисоблаб ёзилган ЯИТ

(9-банд х 25%)

9 175 953

955 000

955 000

1 420 000

3 330 000

12 505 953

15

Жисмоний шахсларга тўланадиган даромадлар

15.1

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланган тўловлар

(СК 172-178-моддалари)

(6-банд – 10-банд – 13-банд)

44 591 158

3 523 488

3 523 488

4 973 088

12 020 064

56 611 222

15.2

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмаган тўловлар

(1.4-банд)*

2 049 736

183 060

183 060

188 050

554 170

2 603 906

 16

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар

16.1

Жами тўланган, шу жумладан:

43 376 170

3 523 488

3 523 488

3 523 488

10 570 464

53 946 634

16.2

пул маблағлари билан тўловлар:

38 086 170

3 303 488

3 303 488

3 293 488

9 900 464

47 986 634

иш ҳақи тўлаш учун нақд пул маблағлари билан

14 698 879

1 403 744

1 403 744

1 393 744

4 201 232

18 900 111

 пластик карточкаларга ўтказилган суммалар

15 188 881

1 623 744

1 623 744

1 623 744

4 871 232

20 060 113

пенсия

1 120 000

1 120 000

ижара ҳақи

2 208 000

276 000

276 000

276 000

828 000

3 036 000

дивидендлар

4 800 000

4 800 000

меъёрдан ортиқча суткалик пуллар

70 410

70 410

16.3

Жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушлаб қолиш ва ўтказишлар, жами шу жумладан:

490 000

220 000

220 000

230 000

670 000

1 160 000

алиментлар

490 000

70 000

70 000

80 000

220 000

710 000

қарзни сўндиришга иш ҳақининг бир қисми

150 000

150 000

150 000

450 000

450 000

16.4

Натура шаклида тўлов суммаси (совғалар, дивидендлар)

4 800 000

4 800 000

                 

 

*) СК 171-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайдиган тўловлар Маълумотлар ва расшифровкаларда акс эттирилмайди.

 

IV чоракда қуйидаги ҳисоб-китоб операциялари ўтказилган:

 

3-ЖАДВАЛ

 Ҳисоб-китоб операциялари

Ўтказиш санаси

Сумма (сўм)

Октябрда:

Сентябрь учун ЖШДС ўтказилган

2 октябрь

330 612

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган

36 700

Сентябрь учун суғурта бадаллари ўтказилган

229 200

Сентябрь учун иш ҳақи пластик карточкаларга қайд этилган

1 623 744

Иш ҳақи бериш учун нақд пул маблағлари олинган

4 октябрь

503 744

Иш ҳақининг бир қисми қарзни сўндириш ҳисобига ушлаб қолинган

150 000

Алиментлар ўтказилган

70 000

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган

276 000

Октябрь учун бўнак берилган

17 октябрь

900 000

СКнинг 172-178-моддалари бўйича октябрь учун жисмоний шахслар даромадлари ҳисоблаб ёзилган (2-жадвалнинг 6-банди)

31 октябрь

4 120 000

ШЖБПҲга мажбурий ажратмаларни чегирган ҳолда ЖШДС ушлаб қолинган (2-жадвалнинг 12-банди)

330 612

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушлаб қолинган (2-жадвалнинг 11-банди)

36 700

Суғурта бадаллари ушлаб қолинган (6%) (2-жадвалнинг 13-банди)

229 200

Ноябрда:

Октябрь учун ЖШДС ўтказилган

4 ноябрь

330 612

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган

36 700

Октябрь учун суғурта бадаллари ўтказилган

229 200

Октябрь учун иш ҳақи пластик карточкаларга қайд этилган

6 ноябрь

1 623 744

Октябрь учун иш ҳақи беришга нақд пул маблағлари олинган

503 744

Иш ҳақининг бир қисми қарзни сўндириш ҳисобига ушлаб қолинган

150 000

Алиментлар ўтказилган

70 000

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган

276 000

Ноябрь учун бўнак берилган

18 ноябрь

900 000

СКнинг 172–178-моддалари бўйича жисмоний шахслар даромадлари ҳисоблаб ёзилган (2-жадвал 6-банди)

29 ноябрь

4 120 000

ШЖБПҲга мажбурий ажратмаларни чегирган ҳолда ЖШДС ушлаб қолинган (2-жадвал 12-банди)

330 612

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушлаб қолинган (2-жадвал 11-банди)

36 700

Суғурта бадаллари ушлаб қолинган (2-жадвал 13-банди)

229 200

Декабрда:

Ноябрь учун ЖШДС ўтказилган

2 декабрь

330 612

ЖШДС ҳисобига ШЖБПҲга бадаллар ўтказилган

36 700

Ноябрь учун суғурта бадаллари ўтказилган (6%)

229 200

Ноябрь учун иш ҳақи пластик карточкаларга қайд этилган

4 декабрь

1 623 744

Ноябрь учун иш ҳақини беришга нақд пул маблағлари олинган

4 93 744

Иш ҳақининг бир қисми қарзни сўндириш ҳисобига ушлаб қолинган

150 000

Алиментлар ўтказилган

80 000

Жисмоний шахсга ижара ҳақи ўтказилган

276 000

Декабрь учун бўнак берилган

17 декабрь

900 000

СКнинг 172-178-моддалари бўйича декабрь учун жисмоний шахслар даромадлари ҳисоблаб ёзилган (2-жадвал 6-банди)

31 декабрь

5 980 000

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС ушлаб қолинган (2-жадвал 12-банди)

610 812

ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ушлаб қолинган (2-жадвал 11-банди)

55 300

Суғурта бадаллари ушлаб қолинган (2-жадвал 13-банди)

340 800

 

IV чоракда банд бўлган ходимлар ва ишланган кунлар сони тўғрисидаги маълумотлар 4-жадвалда келтирилган.

 

4-ЖАДВАЛ

 Т/р

 Кўрсаткичлар 

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

1

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони, ўриндош ходим ҳам ҳисобга киритилади

9

9

9

2

Жами ходимларнинг, шу жумладан ўриндош ходимнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари

189

189

198

3

МАИМҚВ томонидан тасдиқланган иш вақти тақвими бўйича иш кунлари сони

21

21

22

4

Президентнинг Фармони билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори*

91 530

91 530

94 039

5

ЯИТнинг энг кам миқдори (2-банд / 3-банд х 4-банд)

823 770

823 770

846 351

6

Ҳисоблаб ёзилган ЯИТ (2-жадвал 14-банди маълумотлари бўйича)

955 000

955 000

1 420 000

7

Қўшимча ҳисоблаб ёзиладиган ЯИТ (5-банд – 6-банд)**

0

0

0

 

*) Энг кам иш ҳақи миқдори қуйидагига тенг:

2013 йилнинг 15 августидан 15 декабригача – 91 530 сўм (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармони 2-банди);

15 декабрдан – 96 105 сўм (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон Фармони 2-банди).

ЭКИҲ миқдорининг ошганлиги муносабати билан декабрь ойи учун ЯИТнинг энг кам миқдори энг кам ойлик иш ҳақи – 94 039 сўм (91 530 х 14 кун + 96 105 х 17 кун) / 31 кун) миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

**) Агар ҳисоб-китоб қилинган ой учун ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси (6-банд) ЯИТнинг энг кам миқдоридан юқори ёки унга тенг бўлса, қўшимча ҳисобланмайди.

 

Келтирилган маълумотларга кўра қуйидагиларни тўлдирамиз:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар1;

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова);

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси (Маълумотларга 3-илова);

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси (Маълумотларга 4-илова);

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби2;

ЯИТ энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китоби (ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-илова).

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади)

(сўмда)

Т/р

Кўрсаткичлар

Сатр­лар

 Тўловчининг ­маълумотлари бўйича

1

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

001

11

шу жумладан:

 

 

асосий иш жойи бўйича

002

9

асосий бўлмаган иш жойи бўйича

003

2

2

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

004

64 903 230

2.1

шу жумладан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмайдиган моддий наф тарзидаги даромадлар

005

0

3

Солиқ солишдан озод этилган даромадларнинг умумий суммаси

006

11 674 260

4

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр)

007

53 228 970

4.1

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

008

47 658 970

4.2

дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар

009

0

4.3

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

010

3 600 000

4.4

жисмоний шахснинг аризаси бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

011

1 970 000

5

Бюджетга ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан: (1-илованинг 5-устуни «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр)

012

4 794 289

5.1

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

013

4 092 589

5.2

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илованинг 3-устуни «Йил бошидан жами» сатри)

014

0

5.3

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

015

288 000

5.4

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

016

413 700

6

ШЖБПҲга ҳисоблаб ёзилган умумий бадаллар суммаси (1-илованинг 4-устуни «Йил бошидан жами» сатри)

017

496 290

7

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – ҳисоблаб ёзилган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси)

018

56 611 222

8

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илованинг 6-устуни «Йил бошидан жами» сатри + 2-илованинг 5-устуни «Йил бошидан жами» сатри)

019

53 946 634

9

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси (1-илованинг 12-устуни «Йил бошидан жами» сатри + 2-илованинг 8-устуни «Йил бошидан жами» сатри)

020

4 399 477

10

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси (1-илованинг

11-устуни «Йил бошидан жами» сатри)

021

467 990

 

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар

суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган

суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

2013 ЙИЛНИНГ IV ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ РАСШИФРОВКАСИ
(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

 

Содир этилган операциялар санаси (кк/оо)

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

Шу жумладан солиқ солинадиган
даромадлар

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳол­да)

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар*

Шу жумладан натура шаклида тў­ланган даромад сум­маси

6-устундан бўнак сифатида тўланган иш ҳақи

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар сум­маси

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси (ШЖБПҲга бадаллар суммаси чегирилган ҳол­да)

жами

шу жумладан солиқ солинадиганлари

жами (6-устундан)

шу жумладан  солиқ солинадиганлари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Чорак бошига қолдиқ

2 623 488

2 473 488

36 700

330 612

х

х

х

х

х

х

х

2.10

 

 

 

 

1 623 744

1 623 744

 

 

 

36 700

330 612

4.10

 

 

 

 

999 744

849 744

 

 

 

 

 

17.10

 

 

 

 

900 000

900 000

 

 

900 000

 

 

31.10

3 523 488

3 373 488

36 700

330 612

 

 

 

 

 

 

 

4.11

 

 

 

 

 

 

 

 

 

36 700

330 612

6.11

 

 

 

 

2 623 488

2 473 488

 

 

 

 

 

18.11

 

 

 

 

900 000

900 000

 

 

900 000

 

 

29.11

3 523 488

3 373 488

36 700

330 612

 

 

 

 

 

 

 

2.12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

36 700

330 612

4.12

 

 

 

 

2 623 488

2 473 488

 

 

 

 

 

17.12

 

 

 

 

900 000

900 000

 

 

900 000

 

 

31.12

4 973 088

4 823 088

55 300

610 812

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

12 020 064

11 570 064

128 700

1 272 036

10 570 464

10 120 464

0

0

2 700 000

110 100

991 836

Чорак охирига қолдиқ

4 073 088

3 923 088

55 300

610 812

х

х

х

х

х

х

х

Йил бошидан жами**

47 611 222

44 936 962

496 290

4 794 289

44 946 634

42 262 374

0

0

10 800 000

467 990

4 399 477

 

*) Ушбу устунда жисмоний шахсларга тўланган жами суммалар, шу жумладан жисмоний шахсларга даромадлар тўлаш учун банкдан олинган, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банк ҳисобрақамларига ўтказилган суммалар, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва натура кўринишида тўловлар суммалари ҳам кўрсатилади.

**) Мазкур сатр аввалги чоракдаги «Йил бошидан жами» сатри ва жорий чоракдаги «Жами» сатри қийматларини қўшиш орқали аниқланади. Биринчи чоракда «Йил бошидан жами» сатрида биринчи чоракнинг «Жами» сатрининг қиймати кўрсатилади.

 

Изоҳлар.

1. «Чорак бошига қолдиқ» сатрида аввалги ой учун бўлган Расшифровканинг «Чорак охирига қолдиқ» сатри тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади.

«Чорак охирига қолдиқ» сатрида:

2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-ус­туни;

5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-ус­туни.

 

2. Моддий наф тарзидаги даромадларнинг ҳисобланган (тўланган) суммалари мазкур тўловлар ҳисоблаб ёзилган (тўланган) ойдаги ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади. Хизмат сафари харажатлари учун бўнак тўланганда ҳисоблаб ёзилган (тўланган) меъёрдан ортиқча суткалик харажатлар суммаси бўнак ҳисоботи қабул қилинган ойдаги ҳисоблаб ёзилган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

 

3. ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар (4-устун) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бюджетга ўтказилган суммалари (5-устун) 2-устунда кўрсатилганларидан ҳисобланадиган жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисоблаб ёзилган санада кўрсатилади.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар

суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган

суммалари тўғрисидаги маълумотларга

3-ИЛОВА

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА 2013 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБЛАНГАН ДАРОМАДЛАР РАСШИФРОВКАСИ

 

 (сўмда)

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Йил бошидан даромадлар олган жисмоний шахс­лар сони

Даромад суммаси

Жисмоний шахсларнинг даромадлари – жами
(02-сатр + 03-сатр + 04-сатр + 06-сатр)

01

Х

64 903 230

шу жумладан:

 

Х

Х

а) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси СКнинг 172, 173, 174, 175-моддалари)

02

10

50 023 810

шундан:

 

Х

Х

предмети ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар

021

0

0

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар

022

0

0

б) мулкий даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176-моддаси)

03

2

12 600 000

шундан:

 

Х

Х

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар

031

1

3 600 000

дивидендлар

032

1

9 000 000

фоизлар

033

0

0

в) моддий наф тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 177-моддаси)

04

1

600 000

шундан:

 

 

 

солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмайдиган моддий наф тарзидаги даромадлар

05

0

0

г) бошқа даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 178-моддаси)*

06

3

1 679 420

 

*) Мажбурий жамғариладиган пенсия бадаллари бундан мустасно.

 

Изоҳ.

Мазкур Расшифровка йилда бир марта йил якунлари бўйича Маълумотлар топширилаётганда тақдим эти­лади.

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар

суммалари ҳамда жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган

 суммалари тўғрисидаги маълумотларга

4-ИЛОВА

2013 ЙИЛ УЧУН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ СОЛИШДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ДАРОМАДЛАРИ

РАСШИФРОВКАСИ

 

(сўмда)

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзни қўллаган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси – жами (02-сатр + 05-сатр),

01

Х

11 674 260

шу жумладан:

 

Х

Х

а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами
(03-сатр + 04-сатр):

02

4

2 674 260

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (031-03...-сатрлар йиғиндиси)*,

03

4

2 674 260

шу жумладан:

 

Х

Х

 

031

 

 

25) давлат пенсиялари

032

1

960 000

 

033

 

 

30) ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

034

0

0

30) «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Рес­публикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

035

0

0

31) Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромад суммалари

036

1

600 000

31) Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари

037

0

0

1-банд – солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг 12 баравари миқдоригача моддий ёрдам суммалари

 

1

636 720

14-банд – солиқ даври мобайнида юридик шахслардан натура шаклида олинган, энг кам иш ҳақининг 6 бараваригача миқдорда қийматга эга ходимларга совғалар

03...

1

477 540

СКнинг 180-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (041-04...-сатрлар йиғиндиси)

04

0

0

шу жумладан:

 

Х

Х

 

041

 

 

 

042

 

 

 

04...

 

 

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (051-05...-сатрлар йиғиндиси)

05

1

9 000 000

шу жумладан:

 

Х

Х

муассис жисмоний шахс ўзи таъсис этган микрофирмадан олган дивидендлар (Президентнинг 29.12.2008 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарори 5-банди)

051

1

9 000 000

 

052

 

 

...

05...

 

 

 

*) Мажбурий жамғариладиган пенсия бадаллари бундан мустасно.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ягона ижтимоий тўлов

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта ­бадаллари

жами

 шу жумладан:

умумбелгиланган ставка бўйича

имтиёзли ставка бўйича*

1

2

3

4

5

6

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)

010

50 023 810

50 023 810

0

50 023 810

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни ёллаш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига кўра Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари (**)

011

0

0

х

х

Қуйидагилар ҳисоблаб ёзилмайдиган тўлов турлари: ягона ижтимоий тўлов (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри);фуқароларнинг суғурта бадаллари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

020

0

0

0

0

Қуйидаги даврларнинг охиридаги ҳолатга кўра солиқ солинадиган база: (010-сатр + 011-сатр –
020-сатр)

030

50 023 810

50 023 810

0

50 023 810

чоракнинг биринчи ойи

0301

40 523 810

40 523 810

0

40 523 810

чоракнинг иккинчи ойи

0302

44 343 810

44 343 810

0

44 343 810

чоракнинг учинчи ойи

0303

50 023 810

50 023 810

0

50 023 810

Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %

040

х

25

0

6

Қуйидагиларнинг охиридаги ҳолатга кўра ижтимоий жамғармаларга ҳисоблаб ёзилган мажбурий тўловлар суммаси: (030-сатр х
040-сатр)

050

12 505 953

12 505 953

0

3 001 429

чоракнинг биринчи ойи

0501

10 130 953

10 130 953

0

2 431 429

чоракнинг иккинчи ойи

0502

11 085 953

11 085 953

0

2 660 629

чоракнинг учинчи ойи

0503

12 505 953

12 505 953

0

3 001 429

Ҳисобот даври учун, шу жумладан қуйидаги даврлар учун қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг
090-сатри)

060

0

0

х

х

чоракнинг биринчи ойи (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0901-сатри)

0601

0

0

х

х

чоракнинг иккинчи ойи (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0902-сатри)

0602

0

0

х

х

чоракнинг учинчи ойи (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 0903-сатри)

0603

0

0

х

х

Ҳисобот даврида, шу жумладан қуйидаги даврларда тўланиши лозим: (050-сатр + 060-сатр)

070

12 505 953

12 505 953

0

3 001 429

чоракнинг биринчи ойи (0501-сатр + 0601-сатр)

0701

10 130 953

10 130 953

0

2 431 429

чоракнинг иккинчи ойи (0502-сатр + 0602-сатр)

0702

11 085 953

11 085 953

0

2 660 629

чоракнинг учинчи ойи (0503-сатр + 0603-сатр)

0703

12 505 953

12 505 953

0

3 001 429

 

Изоҳлар:

*) Ихтисослашган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар томонидан имтиёзли ставкалар қўлланганда тўлдирилади.

**) «011» сатрда чет эллик ходимларга тўланадиган, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни ёллаш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига кўра харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаган даромадлар суммаси кўрсатилади.

 

Мисолда келтирилган маълумотларга кўра ҳисобот даврида ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилмайдиган тўловлар амалга оширилмаган. Шу боис ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 1 ва 2-иловалар тўлдирилмайди. Бундай тўловлар мавжуд бўлганда, солиқ тўловчилар ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга 1 ва 2-иловаларни ҳам тўлдириб тақдим этишлари лозим.

 

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

3-ИЛОВА

ЯИТ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

1

2

3

ЯИТ энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони:

010

х

чоракнинг биринчи ойи учун

0101

9

чоракнинг иккинчи ойи учун

0102

9

чоракнинг учинчи ойи учун

0103

9

Жами ходимлар ҳақиқатда ишлаган кунлари:

020

х

чоракнинг биринчи ойи учун

0201

189

чоракнинг иккинчи ойи учун

0202

189

чоракнинг учинчи ойи учун

0203

198

Ҳисобот давридаги иш кунлари сони:

030

х

чоракнинг биринчи ойи учун

0301

21

чоракнинг иккинчи ойи учун

0302

21

чоракнинг учинчи ойи учун

0303

22

ЯИТ меъёри:

040

х

чоракнинг биринчи ойи учун

0401

91 530

чоракнинг иккинчи ойи учун

0402

91 530

чоракнинг учинчи ойи учун

0403

94 039

ЯИТнинг энг кам миқдори (0501-сатр + 0502-сатр + 0503-сатр):

05

2 493 891

чоракнинг биринчи ойи учун (0201-сатр / 0301-сатр х 0401-сатр)

0501

823 770

чоракнинг иккинчи ойи учун (0202-сатр / 0302-сатр х 0402-сатр)

0502

823 770

чоракнинг учинчи ойи учун (0203-сатр / 0303-сатр х 0403-сатр)

0503

846 351

Ҳисобот даврида, шу жумладан қуйидаги даврларда ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси (0601-сатр + 0602-сатр + 0603-сатр):

060

3 330 000

чоракнинг биринчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари Ҳисоб-китобининг 0501-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари Ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)

0601

955 000

чоракнинг иккинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари Ҳисоб-китобининг 0502-сатри 4-устуни – ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари Ҳисоб-китобининг
0501-сатри 4-устуни)

0602

955 000

чоракнинг учинчи ойи учун (ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари Ҳисоб-китобининг 0503-сатри 4-устуни – ҳисобот даври учун ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари Ҳисоб-китобининг
0502-сатри 4-устуни)

0603

1 420 000

Ҳисобот даври учун қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси
(0701-сатр + 0702-сатр + 0703-сатр):

070

0

чоракнинг биринчи ойи учун (0501-сатр – 0601-сатр)

0701*

0

чоракнинг иккинчи ойи учун (0502-сатр – 0602-сатр)

0702*

0

чоракнинг учинчи ойи учун (0503-сатр – 0603-сатр)

0703*

0

Аввалги ҳисобот даври охирига қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)

080

0

Ҳисобот даври охирига, шу жумладан қуйидаги даврлар охирига қўшимча ҳисоблаб ёзилган ЯИТ суммаси: (070-сатр + 080-сатр)

090

0

I ойга (0701-сатр + 080-сатр)

0901

0

II ойга (0702-сатр + 0901-сатр)

0902

0

III ойга (0703-сатр + 0902-сатр)

0903

0

 

 *) 3-устуннинг «0601», «0602» и «0603» сатрлари қиймати тегишинча 3-устуннинг «0501», «0502» и «0503» сатр­лари қийматидан юқори ёки тенг бўлган ҳолларда, 3-устуннинг «0701», «0702» и «0703» сатрларида «0» қиймати кўрсатилади.

 

Йиллик ҳисоботни муваффақиятли топширишингизда ва тадбиркорлик фаолиятингизда ютуқлар тилаймиз!

Нашрларимизни кузатиб боринг.

«Norma Ekspert».

Прочитано: 3274 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика