Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 5 / Солиқ солиш

Хорижий шахс ҳамкасб бўлса

Корхонамиз компьютер ва офис учун ташкилий техникани улгуржи сотади. Ташкилий техникани етказиб беришга импорт контрактлари ҳақини тўлаш учун раҳбариятимиз ўз валюта маблағларига эга бўлиш мақсадида қўшимча фаолият тури билан шуғулланишга – экспортга тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришга қарор қилди. Уни ташкил этиш учун тўқимачилик ускунаси олиб келинди ва 1 йилга хориждан мутахассислар таклиф этилди.

Хорижий ходимларга иш ҳақини ҳисоблаб ёзишнинг бирор-бир хусу­сиятлари борми? Уларнинг иш ҳақидан ЖШДС, ЯИТ, ШЖБПҲ ҳисоблаб ёзиш керакми? Улар бўйича қандайдир ҳисоботлар топшириш лозимми? Агар лозим бўлса, қандай ҳисоботларни, қаерга ва қачон?

 

– Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга келувчи хорижий фуқаро иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина республика ҳудудида ишлаши мумкин (Ўзбекистон Рес­публикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом1). Хорижий фуқароларни ишга жойлаштириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш ЎзР Меҳнат кодексида барча жисмоний шахслар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида хорижий жисмоний шахсларга солиқ солиш Солиқ кодексига мувофиқ ва уларда Ўзбекистон резидентлигининг бор-йўқлигига қараб амалга оширилади. Солиқ кодексининг (СК) 19-моддасига кўра ЎзР резиденти деб Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Респуб­ликасида турган жисмоний шахс эътироф этилади. Агар хорижий ходим Ўзбекистонда 183 кундан кам яшаган бўлса ва шу боис норезидент деб ҳисобланса, унинг ишларнинг бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ даромадларига 20%лик ставкада солиқ солинади (СКнинг 182-моддаси). 183 кундан ўтганидан кейин ишлашда давом этганда у резидентга айланади, шунда ЖШДС шкала бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Меҳнат ҳақи фондидан (шу жумладан хорижий ходимлар – резидентлар ва норезидентларнинг меҳнат ҳақи фондидан) ягона ижтимоий тўлов тўловчилари бўлиб юридик шахслар – Ўзбекистон Рес­публикаси резидентлари ва норезидентлари ҳисобланади. 2013 ва 2014 йиллар учун ЯИТ ставкаси 25% миқдорида белгиланган (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон ва 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорларининг 3-бандлари).

Бюджетдан ташқари Пенсия жам­ғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари Ўзбекистонда доимий яшайдиган (СКнинг 305-мод­даси) – республикада доимий яшашга ИИВ берган рухсатномага ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқароларнинг даромадларига ҳисоблаб ёзилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва халқаро шартномаларида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг ҳолатда жамғариб бориладиган пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан фойдаланадилар (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 6-банди). Яъни Ўзбекистонда доимий яшовчи хорижий фуқаролар ихтиёрий асосда ШЖБПҲга бадаллар тўлашлари мумкин.

Хорижий фуқароларнинг даромадлари ва улардан ушланган солиқлар суммаси ҳар чоракда солиқ органларига тақдим этиладиган ҳисоботнинг қуйидаги шаклларига киритилади:

Ҳисобланган ва амалда тў­ланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар3;

Тўланган даромадлар ва ўтка­зилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (Маълумотларга 1-илова);

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқа­роларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китоби4;

Фуқароларнинг бюджетдан таш­қари Пенсия жамғар­масига суғурта бадаллари ҳисоблан­майдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илова).

Солиқ даври (яъни календарь йил) тугаганидан кейин 30 кун мобайнида сиз ҳар бир хорижий фуқаро хусусида солиқ органига йил учун Ойлар бўйича ҳисоблаб ёзилган даромадлар расшифровкаси билан биргаликда Тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотнома тақдим этишингиз керак.

 

1ВМнинг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

2МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.

4МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

 

Прочитано: 838 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика